pfcnavbahor.uz "Навбаҳор" профессионал футбол клубининг расмий сайти
Эркинов ҳам «Навбаҳор»да
08.03.2014 18:10

Мамлакатимизнинг маҳоратли ҳужумчиларидан бири Шаҳбоз Эркинов ҳам янги мавсумни «Навбаҳор»да ўтказадиган бўлди. Жамоамиз мураббийлар штаби ҳужумдаги рақобатни кучайтириш мақсадида бир қатор ҳужумчилар билан музокараларга киришишганди. Якунда Шаҳбоз Эркинов вариантида тўхташга қарор қилинди. 2013 йилги мавсумни «Олмалиқ» жамоасида ўтказган ҳужумчи 15 та ўйинда майдонга тушиб, рақиблар дарвозасини етти бор нишонга олганди. Мухлисларимизнинг ёдларида бўлса Олмалиқда ўтган «олмалиқ» - «Навбаҳор» жамоалари ўртасидаги биринчи давра учрашувида айнан Эркинов ҳисобни очишга эришганди. Аммо, якунда Шаҳбознинг голи олмалиқликларга фойда келтирмаганди. Чунки, футболчиларимиз меҳмонда 4:3 ҳисобидаги ғалабани тантана қилишганди. Мавсумлар оралиғида «Олмалиқ»ни тарк этган ҳужумчи Самарқанднинг «Динамо» клуби сафида мавсумга тайёргарлик кўраётганди.

Навбатдаги чемпионатда «Навбаҳор» шарафини яна бир маҳоратли футболчилардан бири Шукурали Пўлатов ҳимоя қилиши мумкин. «Нефтчи»нинг собиқ футболчиси мавсумлар оралиғида «Бунёдкор» йиғинида иштирок этаётганди. «Нефтчи»нинг бошқа собиқ футболчилари Мансур Саидов ҳамда Бахтиёр Ёқубовларни янги мавсумни «Навбаҳор» сафида ўтказишларига олдинроқ ойдинлик киритилганди. Хуллас, Бахтиёр Ашурматов наманганлик мухлисларни хурсанд қилишга қодир жамоани шакллантиришга астойдил ҳаракат қилмоқда.

 

Навбатдаги учрашув

Олий лига, 15- тур

25.06.2017


Ўтган ўйинлар

14/06 Сўғдиёна - Навбаҳор 2:1

27/05 Навбаҳор - Бунёдкор 1:1

18/05 Бухоро - Навбаҳор 3:3

12/05 Навбаҳор-Қўқон-1912 1:1

04/05 Навбаҳор-Локомотив 2:2

 

 

 

 

Турнир жадвали

№ Жамоа

Ў

Ю

О

1. Локомотив

13

10

32

2. Қўқон-1912

14

7

26

3. Насаф

13

7

23

4. Олмалиқ

14

6

23

5. Пахтакор

14

6

21

6. Бухоро

14

6

20

7. Машъал

14

5

19

8. Навбахор

14

4

19

9. Динамо

14

5

18

10. Металлург

13

5

17

11. Қизилқум

14

4

17

12. Сўғдиёна

14

5

17

13. Бунёдкор

13

3

15

14. Шўртан

14

5

15

15. Нефтчи

14

2

11

16. Обод

14

2

9

Олий лига-2017

25/06 "Қизилқум" "Шўртан"

25/06 "Насаф" - "Навбаҳор"

25/06 "Нефтчи" "Металлург"

25/06 "Обод" "Пахтакор"

25/06 "Олмалиқ" "Қўқон-1912"

25/06 "Сўғдиёна" "Бухоро"

26/06 "Бунёдкор" "Локомотив"

26/06 "Динамо" – "Машъал"

 

Мактублар почтаси

Мактублар почтасидан фойдаланиш учун сайтга киринг ёки регистрациядан ўтинг!

Авторизация

FAQ

ПАНЕЛЬ
ПАНЕЛЬ