pfcnavbahor.uz "Навбаҳор" профессионал футбол клубининг расмий сайти
“Динамо” мағлуб этилди
27.02.2014 16:26

Мавсумга тайёргарликни Тошкентда давом эттираётган жамоамиз бугун Самарқанднинг “Динамо” клуби билан баҳс олиб борди. Қибрайда ўтган баҳснинг биринчи бўлимида футболчиларимиз анча мазмунли ўйин кўрсатишди. Бунинг натижаси ўлароқ танаффусга қадар самарқандликлар дарвозаси уч бор нишонга олинди. Голларга Алишер Маҳмудов, Абдумалик Абдуллаев ҳамда Бахтиёр Ёқубовлар муаллифлик қилишди. Иккинчи бўлимда эса томонлар битта гол билан чекланишди. Яъни “Динамо” жамоаси вакили пенальтидан самарали фойдаланиш орқали ҳисобдаги фарқни қисқартиришга эришди. Шу тариқа жамоамиз 3:1 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритди. Учрашувда жамоамиз таркиби қуйидагича бўлди: Дониёр Усмонов, Тимур Яфаров, Тоҳир Шамсиддинов, Раҳматулло Бердимуродов, Юрий Рижко, Роббим Ҳасанов, Бахтиёр Ёқубов, Илҳом Бойдедаев, Алишер Маҳмудов, Собир Ҳамидов, Абдумалик Абдуллаев. Захирадан майдонга тушганлар: Ориф Мамаджанов, Элёр Жаҳонов, Отабек Валижонов, Ислом Исмоилов, Муҳаммад Расулов, Акбаршо Рашидханов, Қаҳрамон Маҳаммаджанов, Соҳиб Абдуллаев, Хуршид Хўжаев, Ботир Тўрабоев.
Жамоадаги янгиликлар хусусида гап кетганида, олдинги машғулотларда қатнашган Алишер Шоғуломов ва Аюбхон Ғаппаровлар айни пайтда таркибда эмаслар. Шоғуломов ҳозирда “Оқ-тепа” йиғинида иштирок этмоқда. Ғаппаров эса мураббийлар штабининг қарорига кўра янги мавсумни “Навбаҳор”да ўтказмайдиган бўлди. Ҳимоячи Дурбек Умаралиев эса ёшлар сафида шуғулланмоқда. Шу кунга қадар таркибда бўлган футболчиларнинг аксарияти билан шартномалар имзоланганлигини келтириш мумкин. Бу ҳақда кейинроқ батафсил маълумот берамиз.

 

Навбатдаги учрашув

Олий лига, 18- тур

19.08.2017


Ўтган ўйинлар

12/08 Навбаҳор - Қизилқум 3:2

05/08 Обод - Навбаҳор 0:2

25/06 Насаф - Навбаҳор - 4:0

20/06 Навбаҳор - Олмалиқ 1:1

14/06 Сўғдиёна - Навбаҳор 2:1

 

Турнир жадвали

№ Жамоа

Ў

Ю

О

1. Локомотив

17

12

39

2. Қўқон-1912

17

8

30

3. Насаф

17

9

29

4. Пахтакор

17

8

28

5. Бухоро

17

8

27

6. Бунёдкор

17

6

25

7. Навбахор

17

6

25

8. Олмалиқ

17

6

25

9. Машъал

17

6

24

10. Металлург

17

7

23

11. Қизилқум

17

5

21

12. Динамо

17

5

19

13. Шўртан

17

8

19

14. Сўғдиёна

17

5

18

15. Нефтчи

17

2

12

16. Обод

17

2

9


 

Олий лига-2017

18/08 "Металлург"-"Локомотив"

18/08 "Насаф" - "Бунёдкор"

18/08 "Динамо" - "Пахтакор"

19/08 "Нефтчи" - "Навбаҳор"

19/08 "Қизилқум"-"Қўқон-1912"

19/08 "Машъал" - "Шўртан"

19/08 "Олмалиқ" - "Сўғдиёна"

19/08 "Обод" - "Бухоро"

Мактублар почтаси

Мактублар почтасидан фойдаланиш учун сайтга киринг ёки регистрациядан ўтинг!

Авторизация

FAQ

ПАНЕЛЬ
ПАНЕЛЬ