pfcnavbahor.uz "Навбаҳор" профессионал футбол клубининг расмий сайти
Ўзбекистон кубогига қуръа ташланди
21.02.2014 11:28

Бугун 2014 йилги мамлакат кубоги ўйинларига қуръа ташланди. Бу йилги кубок баҳслари 30 март куни старт олади. Мусобақанинг дастлабки саралаш босқичида биринчи лига вакиллари иштирок этишади. Бир ўйиндан иборат бўлган саралаш ўйинлари ғолиблари 1/16 финалда олий лига жамоаларини қабул қилишади. Қуръа натижаларига кўра жамоамиз 1/16 финалда катта эҳтимол билан Ғузорнинг “Шўртан” жамоаси меҳмони бўлади. Гап шундаки, дастлабки босқичда “Шўртан”нинг рақиби номига ойдинлик киритилганича йўқ. Агарда Термизнинг “Сурхон” жамоаси биринчи лига ва мамлакат кубоги баҳсларига қўшилиш истагини билдирса, сурхондарёликлар “Шўртан”ни қабул қилишади. ПФЛ ихтиёрни “Сурхон” клуби мутасаддиларига берган ҳолда уларга биринчи лигада битта ўрин ажратди. Борди-ю, Сурхондарё вилояти вакиллари биринчи лигага қўшилишни исташмаса у ҳолда “ғарб” минтақасида 11 та жамоа қатнашади. Ўз-ўзидан “Шўртан” ҳам кейинги босқичга тўғридан-тўғри йўл олади. 
1/16 финал битта ўйиндан иборат бўлишини айтиб ўтиш жоиз. Учрашувлар 19-20 апрель саналарига белгиланган. Ушбу босқичда олий лиганинг 12 та жамоаси биринчи лига вакиллари меҳмони бўлади. 1/8 финалдан бошлаб, иштирокчилар уйда ва сафарда тизими асосида ғолиб номига аниқлик киритишади. Ушбу босқич 11-12 ҳамда 27-28 май саналарига белгиланган. Чорак финалдан эътиборан “Бунёдкор” ва “Локомотив” жамоалари ҳам курашга қўшилишади.
Жуфтликларнинг кўриниши қуйидагича:
Дастлабки босқич

30 март
1. "Зомин" - "Гулистон"
2. "Чуст-Пахтакор" - "Локомотив-БФК"
3. "Хотира" - Косонсой"
4. "Оқтепа" - "НБУ-Осиё"
5. "Қўқон-1912" - "ЎзДонгЖу"
6. "Хоразм" - "Орол"
7. "Бунёдкор-2" - "Обод"
8. "Шердор" - "Ғаллакор"
9. (бўш ўрин) - "Шўртан"
10. "Пахтакор-2" - "Истиқлол"
11. "Машъал-2" - "Ғиждувон"
12. "Аланга" - "Спартак"

1/16 финал, 19-20 апрель
1-жуфтлик ғолиби - "Динамо"
2-жуфтлик ғолиби - "Металлург"
3-жуфтлик ғолиби - "Бухоро"
4-жуфтлик ғолиби - "Машъал"
5-жуфтлик ғолиби - "Нефтчи"
6-жуфтлик ғолиби - "Пахтакор"
7-жуфтлик ғолиби - "Насаф"
8-жуфтлик ғолиби - "Андижон"
9-жуфтлик ғолиби - "Навбаҳор"
10-жуфтлик ғолиби - "Сўғдиёна"
11-жуфтлик ғолиби - "Қизилқум"
12-жуфтлик ғолиби - "Олмалиқ"

 

Навбатдаги учрашув

Ўзбекистон кубоги,

1/8 финал

23.05.2017


Ўтган ўйинлар

18/05 Бухоро - Навбаҳор 3:3

12/05 Навбаҳор-Қўқон-1912 1:1

04/05 Навбаҳор-Локомотив 2:2

28/04 Пахтакор - Навбаҳор 1:0

22/04 Навбаҳор - Шўртан 1:0

 

 

 

 

 

Турнир жадвали

№ Жамоа

Ў

Ю

О

1. Локомотив

10

7

23

2. Насаф

10

6

20

3. Қўқон-1912

11

5

20

4. Бухоро

11

5

17

5. Навбахор

11

4

17

6. Олмалиқ

11

4

16

7. Динамо

11

4

15

8. Машъал

11

4

15

9. Пахтакор

11

4

15

10. Сўғдиёна

11

4

14

11. Шўртан

11

4

12

12. Қизилқум

11

2

11

13. Бунёдкор

10

2

11

14. Нефтчи

11

2

10

15. Обод

11

2

9

16. Металлург

10

2

8

Олий лига-2017

26/05 "Динамо" – "Қизилқум"

26/05 "Қўқон-1912" – "Бухоро"

26/05 "Машъал" – "Обод"

26/05 "Металлург" – "Насаф"

26/05 "Пахтакор" – "Сўғдиёна"

27/05 "Навбаҳор""Бунёдкор"

27/05 "Локомотив" "Нефтчи"

27/05 "Шўртан" "Олмалиқ"

Мактублар почтаси

Мактублар почтасидан фойдаланиш учун сайтга киринг ёки регистрациядан ўтинг!

Авторизация

FAQ

ПАНЕЛЬ
ПАНЕЛЬ