pfcnavbahor.uz "Навбаҳор" профессионал футбол клубининг расмий сайти
Тошкент йиғини бошланди
22.01.2014 17:20

Бугун жамоамиз аъзолари Тошкентда ўтказилиши режалаштирилган йиғинни бошлашди. Футболчиларимиз ҳозиргина дастлабки машғулотни якунлашди. Шу ўринда таркибда айрим ўзгаришларни рўй берганлигини эътироф этиш жоиз. Наманганда ўтказилган машғулотда қатнашган ҳимоячи Аҳрол Рисқуллаевга мураббийлар жавоб беришди. Тошкентда эса сафга Тимур Яфаров, Шавкат Насибуллаев ва Элёр Жаҳоновлар қўшилишди. Яфаров ўтган мавсумнинг иккинчи қисмини “Навбаҳор”да ўтказганидан хабарингиз бор. Насибуллаев ҳамда Жаҳоновлар ҳам жамоамизга бегона эмаслар. Ушбу футболчилар фаолиятлари давомида “Навбаҳор”да тўп суришга улгуришган. Насибуллаев 2013 йилги чемпионатни “Нефтчи”, Жаҳонов эса “Гулистон”да ўтказганди. Тошкентдаги йиғин давомида таркибда яна янги ўйинчилар қўшилади. 
Жамоамиз Тошкентдаги дастлабки йиғин давомида ўртоқлик учрашувларида майдонга тушишни режалаштирган. Хусусан, 29 январь куни футболчиларимиз Бекободнинг “Металлург” клуби билан баҳс олиб боришади. 2 февралда эса Муборакнинг “Машъал” жамоасига қарши ўйин бўлиб ўтади. Пойтахтда ўтадиган машғулотларнинг дастлабки қисми 2 феврал куни якунланади. Жамоа аъзоларига икки кунлик таътил эълон қилингач, машғулотлар яна пойтахтда давом эттирилади. Йиғин давомида “Навбаҳор” ПФЛ кубогида иштирок этади.

 

Навбатдаги учрашув

Ўзбекистон кубоги, 1/8 финал

жавоб учрашуви

31.05.2017


Ўтган ўйинлар

27/05 Навбаҳор - Бунёдкор 1:1

18/05 Бухоро - Навбаҳор 3:3

12/05 Навбаҳор-Қўқон-1912 1:1

04/05 Навбаҳор-Локомотив 2:2

28/04 Пахтакор - Навбаҳор 1:0

 

 

 

 

Турнир жадвали

№ Жамоа

Ў

Ю

О

1. Локомотив

11

8

26

2. Қўқон-1912

12

6

23

3. Насаф

11

6

20

4. Олмалиқ

12

5

18

5. Навбахор

12

4

18

6. Машъал

12

5

18

7. Пахтакор

12

5

18

8. Бухоро

12

5

17

9. Динамо

12

4

15

10. Сўғдиёна

12

4

14

11. Қизилқум

12

3

14

12. Шўртан

12

4

12

13. Бунёдкор

11

2

12

14. Металлург

11

3

11

15. Нефтчи

12

2

10

16. Обод

12

2

9

Олий лига-2017

14/06 "Қизилқум" "Машъал"

14/06 "Нефтчи" "Динамо"

14/06 "Обод" "Металлург"

14/06 "Сўғдиёна" "Навбаҳор"

15/06 "Бунёдкор" "Қўқон-1912"

15/06 "Бухоро" "Локомотив"

15/06 "Насаф" "Шўртан"

15/06 "Олмалиқ" "Пахтакор"

 

Мактублар почтаси

Мактублар почтасидан фойдаланиш учун сайтга киринг ёки регистрациядан ўтинг!

Авторизация

FAQ

ПАНЕЛЬ
ПАНЕЛЬ