pfcnavbahor.uz "Навбаҳор" профессионал футбол клубининг расмий сайти
Эртага “Андижон” билан ўйнаймиз
17.01.2014 10:46

Эртага жамоамиз Андижонда «Андижон» жамоасига қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушади. Бахтиёр Ашурматов бош мураббий этиб тайинлангач, жамоанинг тайёргарлик режасига ҳам айрим ўзгартиришлар киритилди. Наманганда давом этаётган машғулотлар якунига етгач, “Навбаҳор” 6 мартга қадар пойтахтимизда ҳозирлик кўради. Уч босқичдан иборат бўлган йиғинлар пайтида бир қатор ўртоқлик учрашувларида майдонга тушиш ҳам режалаштирилган. Шунингдек, ПФЛ кубогида қатнашиш ҳам кўзда тутилмоқда. Жамоанинг пойтахтидаги йиғини чоғида таркибга янги ўйинчиларни жалб этиш ҳам кўзда тутилган. 
Айни пайтда мураббийлар йиғинда иштирок этаётган футболчиларни саралашмоқда. Шу сабабдан айримларга жавоб берилмоқда. Ҳафта бошида дарвозабон Алишер Аҳмедов ва Вадим Любинскийларга жавоб берилганди. Куни кеча Собит Воҳидов, Жавлон Холмирзаев, Мурод Раҳмонов каби футболчиларга ҳам бошқа жамоа қидириш тавсия қилинди. Ўз навбатида таркибга янги ўйинчилар ҳам жалб этилишмоқда. Йиғин якунига қадар кўрикдан ўтаётган бир гуруҳ футболчиларга ҳам жавоб берилиши эҳтимолдан ҳоли эмас. Хусусан 2013 йилги мавсум биринчи ярмида “Навбаҳор” шарафини ҳимоя қилган Маҳсуд Ҳайитов сафга қўшилди. Ҳайитов мавсумнинг иккинчи ярмини “Косонсой”да бошлаган бўлсада, келишмовчилик сабабли маълум вақтини майдон ташқарисида ўтказганди. Бундан ташқари, 2013 йилги чемпионатда “Қизилқум” ва “Шўртан” клублари шарафини ҳимоя қилган Азизбек Ғуломхўжаев ҳам ҳам “Навбаҳор” машғулотларида қатнашмоқда. Футболчи мавсумлар оралиғида “Насаф” таркибида ҳам шуғулланишга улгурганди. Мураббийлар штабида ҳам ўзгариш бўлганлигини қўшимча қилиш жоиз. Футболчилик фаолияти давомида “Навбаҳор” шарафини ҳимоя қилган дарвозабон Сергей Захарецкий эндиликда жамоа дарвозабонлар мураббийи сифатида иш юритадиган бўлди.

 

Навбатдаги учрашув

Ўзбекистон кубоги,

1/8 финал

23.05.2017


Ўтган ўйинлар

18/05 Бухоро - Навбаҳор 3:3

12/05 Навбаҳор-Қўқон-1912 1:1

04/05 Навбаҳор-Локомотив 2:2

28/04 Пахтакор - Навбаҳор 1:0

22/04 Навбаҳор - Шўртан 1:0

 

 

 

 

 

Турнир жадвали

№ Жамоа

Ў

Ю

О

1. Локомотив

10

7

23

2. Насаф

10

6

20

3. Қўқон-1912

11

5

20

4. Бухоро

11

5

17

5. Навбахор

11

4

17

6. Олмалиқ

11

4

16

7. Динамо

11

4

15

8. Машъал

11

4

15

9. Пахтакор

11

4

15

10. Сўғдиёна

11

4

14

11. Шўртан

11

4

12

12. Қизилқум

11

2

11

13. Бунёдкор

10

2

11

14. Нефтчи

11

2

10

15. Обод

11

2

9

16. Металлург

10

2

8

Олий лига-2017

26/05 "Динамо" – "Қизилқум"

26/05 "Қўқон-1912" – "Бухоро"

26/05 "Машъал" – "Обод"

26/05 "Металлург" – "Насаф"

26/05 "Пахтакор" – "Сўғдиёна"

27/05 "Навбаҳор""Бунёдкор"

27/05 "Локомотив" "Нефтчи"

27/05 "Шўртан" "Олмалиқ"

Мактублар почтаси

Мактублар почтасидан фойдаланиш учун сайтга киринг ёки регистрациядан ўтинг!

Авторизация

FAQ

ПАНЕЛЬ
ПАНЕЛЬ