pfcnavbahor.uz "Навбаҳор" профессионал футбол клубининг расмий сайти
Ашурматов ишга киришди
13.01.2014 16:35

Бугун жамоамиз аъзолари бир кунлик ҳордиқдан кейин яна машғулотларга киришдилар. Машғулотдан олдин клуб раҳбарияти ва жамоа футболчилари ўртасида кичик йиғилиш бўлиб ўтди. Йиғилиш қатнашчиларига Бахтиёр Ашурматов янги бош мураббий сифатида таништирилди. Шундан сўнг жамоа аъзолари дастлабки машғулотда иштирок этиш мақсадида «Навбаҳор-Умид» футбол мактабига йўл олишди. Футбол мактабида бу пайтга келиб 200 дан ошиқ мухлислар «Навбаҳор» жамоаси аъзоларини кутиб турганлиги эътиборга молик. Жамоа ишқибозлари бир ярим соат давомида ўтказилган машғулотни катта хаёжон ва ҳурсандчилик билан кузатишди. Бунинг учун уларда асослар етарли эди. 
Ашурматов бош мураббий этиб тайинлангач, мавсумлар оралиғида бошқа клублар сафига қўшилган футболчиларнинг айримлари ҳам қайтишди. Хусусан, мавсумга ҳозирликни «Машъал»да олиб борган Собир Ҳамидов, «Олмалиқ» сафига қўшилган Қаҳрамон Маҳаммаджонов, шунингдек олдинги рўйхатга киритилмаган Абдумалик Абдуллаев ҳамда Дурбек Умаралиевлар мураббийлар ихтиёрига етиб келишди. Бундан ташқари Наманган футболи тарбияланувчиси ҳисобланган Отабек Валижонов, ўз вақтида «Навбаҳор» шарафини ҳимоя қилган Раҳматилло Бердимуродов, Аҳрол Рисқуллаевлар ҳам дастлабки машғулотда қатнашишди. Шунингдек, жамоа сафига дарвозабонлар Дониёр Усмонов («Гулистон»), Хуршид Хўжаев («Нефтчи»), ярим ҳимоячи Роббим Ҳасанов («Гулистон»)лар ҳам қўшилишди. Январ ойи бошларида жамоага чақирилган дарвозабон Алишер Аҳмедовга эса жавоб берилди. Мураббийлар штабида иш юритган Роберт Гай ҳам бугун «Навбаҳор» билан хайрлашди. Ушбу мутахассис кейинги фаолиятини «Андижон» жамоасида давом эттирадиган бўлди.
Жамоа аъзолари 21 январга қадар Наманганда шуғулланишади. Навбатдаги йиғин эса Тошкентда давом эттирилади. Пойтахт сафари олдидан Андижонда “Андижон” жамоаси билан ўртоқлик учрашувида майдонга тушиш ҳам режашлаштирилган. Учрашув 18 январ куни бўлиб ўтади. Жамоанинг Тошкентдаги йиғинида эса таркибга янги ўйинчиларни қўшилиши кутилмоқда.

 

Навбатдаги учрашув

Олий лига, 8- тур

28.04.2017


Ўтган ўйинлар

22/04 Навбаҳор - Шўртан 1:0

15/04 Металлург - Навбаҳор 0:0

07/04 Навбаҳор - Машъал 1:0

31/03 Динамо - Навбаҳор 0:1

16/03 Навбаҳор - Нефтчи 1:1

 

 

 

 

 

 

 

Турнир жадвали

№ Жамоа

Ў

Ю

О

1. Локомотив

6

5

15

2. Қўқон-1912

7

4

14

3. Навбахор

7

4

14

4. Динамо

7

4

13

5. Насаф

6

4

12

6. Машъал

7

3

11

7. Бухоро

7

3

10

8. Бунёдкор

6

2

9

9. Шўртан

7

3

9

10. Қизилқум

7

2

8

11. Олмалиқ

7

2

8

12. Пахтакор

7

2

7

13. Сўғдиёна

7

2

7

14. Обод

7

1

5

15. Нефтчи

7

1

5

16. Металлург

6

1

4

Олий лига-2017

28/04 "Пахтакор" "Навбаҳор"

28/04 "Машъал" – "Бунёдкор"

29/04 "Шўртан" – "Қўқон-1912"

29/04 "Динамо" – "Сўғдиёна"

29/04 "Қизилқум" "Насаф"

29/04 "Локомотив" – "Обод"

29/04 "Металлург" – "Бухоро"

29/04 "Нефтчи" – "Олмалиқ"

 

Мактублар почтаси

Мактублар почтасидан фойдаланиш учун сайтга киринг ёки регистрациядан ўтинг!

Авторизация

FAQ

ПАНЕЛЬ
ПАНЕЛЬ