pfcnavbahor.uz "Навбаҳор" профессионал футбол клубининг расмий сайти
Ашурматов янги ҳафтадан ишга киришади
11.01.2014 16:11

Бугун жамоа аъзолари тайёргарлик босқичининг кичик қисмини якунлашди. Мураббийлар машғулотларда иштирок этаётган футболчиларни икки таркибга бўлган ҳолда назорат ўйинини ўтказишди. «Сариқлар» ва «қизиллар» ўртасидаги баҳсда бу сафар «қизиллар» 4:3 ҳисобида ғалаба қозонишди. Эътиборли жиҳати ушбу таркибдан асосан ёш футболчилар ўрин олишганди. Ёшлар Жавлон Холмирзаев (2 та), Собит Воҳидов ва Бобур Каримовларнинг голлари туфайли ғалабани қўлга киритишди. Мағлубиятга учраган томон голларига эса Оятулло Муҳиддинов, Илҳом Бойдедаев ҳамда Ботир Тўрабоевлар муаллифлик қилишди. 
Таркиблар қуйидагича кўринишга эга бўлди.
«Сариқлар»
: Ислом Жўраев, Ботир Тўрабоев, Омон-Биик Ҳалилов, Вадим Любинский, Жалол Икромов, Билол Шарофиддинов, Нодир Тешабоев, Илҳом Бойдедаев, Оятулло Муҳиддинов, Соҳиб Абдуллаев, Аюбхон Гаппаров. Захирадан майдонга тушганлар: Исроил Обиджонов, Бобур Каримов.
«Қизиллар»: Алишер Аҳмедов, Сардор Асқаров, Муҳаммад Нуриддинов, Муҳаммад Расулов, Иброҳим Каримов, Мурод Раҳмонов, Жавлон Холмирзаев, Комил Қўчқаров, Бобур Каримов, Собит Воҳидов, Ислом Исмаилов. Захирадан майдонга тушганлар: Ислом Жўраев, Оятулло Муҳиддинов.
Мазкур учрашувда бетобликлари туфайли Азим Аҳмедов, Азамат Мамаджанов ва Акбаршо Рашидхановлар иштирок этишмади.
Учрашув якунига етгач, жамоа аъзоларига бир кунлик ҳордиқ эълон қилинди. Хабарингиз борки, навбатдаги мавсумда Бахтиёр Ашурматов «Навбаҳор»да бош мураббий вазифасини бажаради. Клуб раҳбарлари билан учрашиб, келгуси фаолият хусусида келишиб олган Ашурматов Тошкентга қайтиб кетганди. Жамоанинг душанба кунидан бошланадиган йиғинига бевосита Ашурматовнинг ўзи бошчилик қилади. Мураббий Наманганга етиб келгач, мураббийлар штаби борасида ҳам бир тўхтамга келинади. Ўз навбатида таркибга ҳам бир қатор янги ўйинчиларни қўшилиши режалаштирилган.

 

Навбатдаги учрашув

Олий лига, 19- тур

26.08.2017


Ўтган ўйинлар

19/08 Нефтчи - Навбаҳор 1:1

12/08 Навбаҳор - Қизилқум 3:2

05/08 Обод - Навбаҳор 0:2

25/06 Насаф - Навбаҳор - 4:0

20/06 Навбаҳор - Олмалиқ 1:1

Турнир жадвали

№ Жамоа

Ў

Ю

О

1. Локомотив

18

13

42

2. Бухоро

18

9

30

3. Қўқон-1912

18

8

30

4. Насаф

18

9

29

5. Пахтакор

18

8

29

6. Бунёдкор

18

7

28

7. Олмалиқ

18

7

28

8. Машъал

18

7

27

9. Навбахор

18

6

26

10. Қизилқум

18

6

24

11. Металлург

18

7

23

12. Динамо

18

5

20

13. Шўртан

18

6

19

14. Сўғдиёна

18

5

18

15. Нефтчи

18

2

13

16. Обод

18

2

9


 

Олий лига-2017

25/08 "Пахтакор" - "Машъал"

26/08 "Шўртан" - "Металлург"

26/08 "Олмалиқ" - "Локомотив"

26/08 "Қўқон-1912" - "Нефтчи"

26/08 "Бухоро" - "Қизилқум"

26/08 "Навбаҳор" - "Динамо"

26/08 "Сўғдиёна" - "Насаф"

26/08 "Бунёдкор" - "Обод"

Мактублар почтаси

Мактублар почтасидан фойдаланиш учун сайтга киринг ёки регистрациядан ўтинг!

Авторизация

FAQ

ПАНЕЛЬ
ПАНЕЛЬ