pfcnavbahor.uz "Навбаҳор" профессионал футбол клубининг расмий сайти
Таркибда янги футболчилар
06.01.2014 16:36

Бугун футболчиларимиз янги мавсумга тайёргарлик жараёнининг иккинчи босқичини бошлашди. Аввал хабар бериб ўтганимиздек, январ ойининг дастлабки қисмидаги машғулотлар Наманганда олиб борилади. 6 январь куни жамоа аъзолари икки маҳаллик машғулотларда иштирок этишди. Дастлаб, футболчилар “Навбаҳор-Умид” футбол мактабининг сунъий қопламали майдонида шуғулланишди. Тушдан кейин ўтказилган машғулот эса шаҳардаги “Баркамол Авлод” ўйингоҳида ўтказилди. Машғулотлар эса Мустафо Байрамов ва Роберт Гайларнинг бошчилигида бўлиб ўтаётганлигини қўшимча қилиш жоиз.
Мавсумлар оралиғида таркибда бир қатор ўзгаришларни рўй беришини айтиб ўтиш жоиз. Хусусан 2014 йилда ўтказилган дастлабки кунги машғулотларда ўтган мавсумда жамоа шарафини ҳимоя қилган айрим футболчилар иштирок этишмади. Қаҳрамон Маҳаммаджонов, Жаҳонгир Меҳмонов, Собир Ҳамидовлар шулар жумласидандир. Ушбу футболчилар бошқа клублар сафида тўп суришни ихтиёр этганликлари учун йиғинга келишмади. Маҳаммаджонов "Олмалиқ", Меҳмонов "Нефтчи" ва Ҳамидов "Машъал" клублари сафида шуғулланишмоқда. Ўз навбатида таркибга уч нафар янги футболчи келиб қўшилди.
Жамоада кўрикдан ўтиш учун таклиф этилган ўйинчилардан бири Вадим Барба легионер ҳисобланади. 1986 йилнинг 7 сентябрь санасида туғилган футболчи ярим ҳимоянинг чап қанотида тўп суради. Ушбу футболчи “Навбаҳор”га Кременчугнинг “Кремень” клубидан таклиф этилди. Вадим Любинский ва Алишер Аҳмедовлар эса мухлисларимизга яхши таниш. 1982 йилда туғилган Любинский фаолияти давомида мамлакатимизнинг бир қатор клублари шарафини ҳимоя қилишга улгурган. Марказий ҳимоячи 2013 йилги мавсумни биринчи лига вакили “Оқ-тепа” жамоасида ўтказганди. 1987 йилда туғилган Алишер Аҳмедов эса фаолиятини Жиззахнинг “Сўғдиёна” жамоасида бошлаганди. Кейинчалик “Насаф”, “Нефтчи” каби клублар шарафини ҳимоя қилган футболчи сўнгги бир ярим йилни Қозоғистонда ўтказганлигини эътироф этиш жоиз. Футболчи ушбу мамлакат биринчи лигаси қатнашчиси “Гефест” клубида тўп сурган.

 

Навбатдаги учрашув

Олий лига, 15- тур

25.06.2017


Ўтган ўйинлар

14/06 Сўғдиёна - Навбаҳор 2:1

27/05 Навбаҳор - Бунёдкор 1:1

18/05 Бухоро - Навбаҳор 3:3

12/05 Навбаҳор-Қўқон-1912 1:1

04/05 Навбаҳор-Локомотив 2:2

 

 

 

 

Турнир жадвали

№ Жамоа

Ў

Ю

О

1. Локомотив

13

10

32

2. Қўқон-1912

14

7

26

3. Насаф

13

7

23

4. Олмалиқ

14

6

23

5. Пахтакор

14

6

21

6. Бухоро

14

6

20

7. Машъал

14

5

19

8. Навбахор

14

4

19

9. Динамо

14

5

18

10. Металлург

13

5

17

11. Қизилқум

14

4

17

12. Сўғдиёна

14

5

17

13. Бунёдкор

13

3

15

14. Шўртан

14

5

15

15. Нефтчи

14

2

11

16. Обод

14

2

9

Олий лига-2017

25/06 "Қизилқум" "Шўртан"

25/06 "Насаф" - "Навбаҳор"

25/06 "Нефтчи" "Металлург"

25/06 "Обод" "Пахтакор"

25/06 "Олмалиқ" "Қўқон-1912"

25/06 "Сўғдиёна" "Бухоро"

26/06 "Бунёдкор" "Локомотив"

26/06 "Динамо" – "Машъал"

 

Мактублар почтаси

Мактублар почтасидан фойдаланиш учун сайтга киринг ёки регистрациядан ўтинг!

Авторизация

FAQ

ПАНЕЛЬ
ПАНЕЛЬ