pfcnavbahor.uz "Навбаҳор" профессионал футбол клубининг расмий сайти
Машғулотлар бошланди
21.12.2013 15:47

Бугун жамоамиз аъзолари янги мавсумга тайёргарликни бошлашди. 29 декабрга қадар ўтказиладиган машғулотларда асосан маҳаллий футболчиларни иштирок этишлари кўзда тутилган. Кунига бир маҳалдан ўтказиладиган машғулотларга бош мураббий Мустафо Байрамов бошчилик қилмоқда. Дастлабки йиғинда футболчиларнинг жисмоний ҳолатини тиклашга эътибор қаратилади. Умумий ҳисобда дастлабки кунги машғулотда 20 нафар футболчи қатнашди. 2013 йилги чемпионатда “Навбаҳор” шарафини ҳимоя қилган Рўзим Аҳмедов, Рустам Аъзамов ва Павел Леуслар келгуси фаолиятларини бошқа клубларда давом эттиришлари ойдинлашди. Шунингдек, мавсумнинг сўнгги қисмини жароҳати туфайли ўтказиб юборган Илҳом Бойдедаев ҳам "Нефтчи" сафида шуғулланмоқда. Қолган футболчилардан ҳали ҳеч ким жамоадан кетишини билдириб раҳбариятга мурожаат қилмади. Якунига етган чемпионат сўнггида жамоада маслаҳатчи мураббий сифатида иш бошлаган Нўъмон Ҳасанов январь ойида бошланадиган йиғинда ишини давом эттиради. Ҳасанов икки кун олдин Наманганда бўлиб, клуб раҳбарлари билан учрашиб, кейинги режалар хусусида келишиб олганлигини ҳам эътироф этиш жоиз. 
Жамоанинг тайёргарлик режаси хусусида фикр юритадиган бўлсак, 2014 йилнинг 3 январидан 19 январига қадар ўтказиладиган машғулотлар Наманган шаҳрида ташкил этилади. 22 январдан эса “Навбаҳор” тайёргарликни Тошкентда давом эттиради. Февраль ойининг дастлабки ўн кунлиги оралиғида Туркияга сафар уюштириш ҳам режалаштирилмоқда. Агарда ушбу режа амалга ошадиган бўлса “Навбаҳор” Туркияда икки ҳафталик йиғин ўтказиш имконига эга бўлади.
Ҳозирда клуб раҳбарияти ва мураббийлар штаби таркибни кучайтириш мақсадида бир қатор футболчилар билан музокараларга киришишган. Лекин, айнан кимлар билан музокаралар олиб борилаётганлиги сир тутилмоқда. Шу ўринда, айтиш жоизки мураббийлар штаби янги мавсумда жамоа ўзагини ёшартиришга эътибор қаратишларини билдиришган. Шу мақсадда таркибга маҳаллий бўлган иқтидорли ёшларни жалб этиш кўзда тутилмоқда. Улар тажрибали ўйинчилар билан тўп суриш орқали маҳоратларини ошириб боришади.

 

Навбатдаги учрашув

Олий лига, 12- тур

27.05.2017 19:00


Ўтган ўйинлар

18/05 Бухоро - Навбаҳор 3:3

12/05 Навбаҳор-Қўқон-1912 1:1

04/05 Навбаҳор-Локомотив 2:2

28/04 Пахтакор - Навбаҳор 1:0

22/04 Навбаҳор - Шўртан 1:0

 

 

 

 

 

Турнир жадвали

№ Жамоа

Ў

Ю

О

1. Локомотив

10

7

23

2. Қўқон-1912

12

6

23

3. Насаф

11

6

20

4. Машъал

12

5

18

5. Пахтакор

12

5

18

6. Бухоро

12

5

17

7. Навбахор

11

4

17

8. Олмалиқ

11

4

16

9. Динамо

12

4

15

10. Сўғдиёна

12

4

14

11. Қизилқум

12

3

14

12. Шўртан

11

4

12

13. Металлург

11

3

11

14. Бунёдкор

10

2

11

15. Нефтчи

11

2

10

16. Обод

12

2

9

Олий лига-2017

26/05 "Динамо" – "Қизилқум"

26/05 "Қўқон-1912" – "Бухоро"

26/05 "Машъал" – "Обод"

26/05 "Металлург" – "Насаф"

26/05 "Пахтакор" – "Сўғдиёна"

27/05 "Навбаҳор""Бунёдкор"

27/05 "Локомотив" "Нефтчи"

27/05 "Шўртан" "Олмалиқ"

Мактублар почтаси

Мактублар почтасидан фойдаланиш учун сайтга киринг ёки регистрациядан ўтинг!

Авторизация

FAQ

ПАНЕЛЬ
ПАНЕЛЬ