pfcnavbahor.uz "Навбаҳор" профессионал футбол клубининг расмий сайти
Ёшлар сараланмоқда
20.12.2013 18:50

9-19 декабрь кунлари “Навбаҳор-Умид” футбол мактабининг сунъий қопламали майдонида “Навбаҳор” футбол клуби ва Наманган вилояти номидан биринчи лигада иштирок этаётган жамоалар таркибига иқтидорли ёш футболчиларни танлаб олиш мақсадида 1995-1997 йилларда туғилган ёшлар ва ўсмирлар ўртасида вилоят мусобақаси бўлиб ўтди. Турнирда Наманган шаҳри ва вилоят туманларининг 12 та жамоаси тўрт гуруҳга бўлинган ҳолда баҳсларга киришганди. Гуруҳларда биринчи ўринни қўлга киритган “Косонсой”, НОЗСК ва “Навбаҳор-Умид” футбол мактабининг биринчи ва иккинчи жамоалари финал босқич йўлланмасини қўлга киритишди. Мусобақанинг финал босқичида барча рақибларидан устун келган “Навбаҳор-Умид” футбол мактабининг биринчи жамоаси пешқадамликни қўлга киритди. “Косонсой” ҳамда Наманган олимпия захиралари спорт колледжи жамоалари эса фахрли иккинчи ва учинчи ўринларни қўлга киритишди. 
Мусобақадан ўрин олган учрашувларни “Навбаҳор” жамоаси мураббийлар штабидан Мустафо Байрамов, Нўъмон Ҳасанов, Тоҳир Мадраҳимов, биринчи лига вакили “Косонсой” жамоаси устози Меҳмон Солиҳўжаев ҳамда вилоятда фаолият юритаётган бир қатор мураббийлар кузатиб боришди. Мутахассислар турнир давомида ўзларини кўрсатган айрим ёшларни эса ён дафтарчаларига ёзиб қўйишди. Мазкур мусобақада ўзларини кўрсатган иқтидор эгалари “Навбаҳор”, “Косонсой” ва “Хотира-79” жамоаларининг қишки йиғинларида қатнашиб, кўрикдан ўтишади. Ишончни оқлаганлар эса 2014 йилги мавсумда вилоят жамоалари шарафини ҳимоя қилиш имкониятига эга бўлишади.

 

Навбатдаги учрашув

Олий лига, 9- тур

04.05.2017


Ўтган ўйинлар

28/04 Пахтакор - Навбаҳор 1:0

22/04 Навбаҳор - Шўртан 1:0

15/04 Металлург - Навбаҳор 0:0

07/04 Навбаҳор - Машъал 1:0

31/03 Динамо - Навбаҳор 0:1

 

 

 

 

 

 

 

Турнир жадвали

№ Жамоа

Ў

Ю

О

1. Локомотив

6

5

15

2. Қўқон-1912

7

4

14

3. Машъал

8

4

14

4. Навбахор

8

4

14

5. Динамо

7

4

13

6. Насаф

6

3

10

7. Бухоро

7

3

10

8. Пахтакор

8

3

10

9. Бунёдкор

7

2

9

10. Шўртан

7

3

9

11. Қизилқум

7

2

8

12. Олмалиқ

7

2

8

13. Сўғдиёна

7

2

7

14. Обод

7

1

6

15. Нефтчи

7

1

5

16. Металлург

6

1

4

Олий лига-2017

03/05 "Бунёдкор" – "Металлург"

04/05 "Навбаҳор" "Локомотив"

06/05 "Насаф" "Нефтчи"

06/05 "Бухоро" – "Шўртан"

06/05 "Қўқон-1912" – "Пахтакор"

06/05 "Обод" – "Қизилқум"

06/05 "Олмалиқ" – "Динамо"

06/05 "Сўғдиёна" – "Машъал"

Мактублар почтаси

Мактублар почтасидан фойдаланиш учун сайтга киринг ёки регистрациядан ўтинг!

Авторизация

FAQ

ПАНЕЛЬ
ПАНЕЛЬ