pfcnavbahor.uz "Навбаҳор" профессионал футбол клубининг расмий сайти
"Навбаҳор" - "Пахтакор" учрашувидан кейинги фикрлар
08.11.2013 22:02

"Навбаҳор" ва "Пахтакор" жамоалари ўртасидаги учрашув якунига етгач ҳар икки жамоа бош мураббийлари ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашишди:
Мурод Исмоилов, “Пахтакор” жамоаси бош мураббийи: “Бугун икки хил бўлим гувоҳи бўлдик. Биринчи таймда икки тўп фарқи билан ҳисобда олдинга чиқиб олгандик. Ўйиннинг иккинчи ярмида ҳам гол уриш учун имконимиз бўлганди, бироқ рақибимиз ўз мухлислари кўз ўнгида ўзларини кўрсатиб, икки вазиятдан фойдаланишди ва ҳисобни тенглаштиришга эришишди. Гарчи шогирдларим ғалаба қозонмоқчи бўлишсада, учинчи ўрин олиш имкони қолмаганлиги боис бу уларнинг рухиятига таъсир ўтказди. Қолаверса, таркибда бир қатор йўқотишлар мавжуд эди. Боян Миладинович ва Александр Мерзляков жарохати туфайли бизга ёрдам беришолмади. Станислав Андреев, Дилшод Шарофутдинов ва Ойбек Қиличевлар жарохати билан ҳаракат қилишди. "Навбаҳор"ни ушбу дуранг билан табриклайман. Умуман олганда мавсумдаги ўйинимиздан қониқиш хосил қилдим, аммо натижа "Пахтакор" учун яхши эмас. Ўйинимизда ўсишга эришдик. Иккинчи даврада бир мағлубият ва икки дуранг қайд этдик. Қолган барча учрашувларда ғалабага эришдик. Қийин вазиятлардан йигитларимиз чиройли чиқиб кетишди. Бунинг учун улардан миннатдорман”.

Мустафо Байрамов, “Навбаҳор” жамоаси бош мураббийи: “Чемпионатнинг сўнгги турини ғалаба билан якунлашни мақсад қилгандик. Бироқ, биринчи бўлимда омад биздан юз ўгирди, ўйинимиз қовушмади. Рақиб ўйинчилари эса яратилган имкониятларидан фойдаланиб, дарвозамизга иккита тўп киритишди. Иккинчи таймда Нўъмон Ҳасанов футболчиларга ишончли ўйин намойиш этиб, қўрқмасдан ҳаракатланиш лозимлигини ўқтирди. Футболчилар керакли кўрсатмаларни олишгач "Навбаҳор" ўйинида ўзгариш рўй берди. Қолаверса, мухлисларимизга ҳам ажойиб қўллаб-қувватлаганлари учун ташаккур билдираман. Бугун улар тинмай жамоамизни олға бошлаб туришди. Шунингдек иккинчи таймда майдонга тушган футболчилар ҳам ўйинда бурулиш ясашга муваффақ бўлишди. Шунинг боисдан айтишим мумкинки, ўзгаришлар ўз сўзини айтди ва бизга фойда келтирди".

 

Навбатдаги учрашув

Олий лига, 12- тур

27.05.2017 19:00


Ўтган ўйинлар

18/05 Бухоро - Навбаҳор 3:3

12/05 Навбаҳор-Қўқон-1912 1:1

04/05 Навбаҳор-Локомотив 2:2

28/04 Пахтакор - Навбаҳор 1:0

22/04 Навбаҳор - Шўртан 1:0

 

 

 

 

 

Турнир жадвали

№ Жамоа

Ў

Ю

О

1. Локомотив

10

7

23

2. Насаф

10

6

20

3. Қўқон-1912

11

5

20

4. Бухоро

11

5

17

5. Навбахор

11

4

17

6. Олмалиқ

11

4

16

7. Динамо

11

4

15

8. Машъал

11

4

15

9. Пахтакор

11

4

15

10. Сўғдиёна

11

4

14

11. Шўртан

11

4

12

12. Қизилқум

11

2

11

13. Бунёдкор

10

2

11

14. Нефтчи

11

2

10

15. Обод

11

2

9

16. Металлург

10

2

8

Олий лига-2017

26/05 "Динамо" – "Қизилқум"

26/05 "Қўқон-1912" – "Бухоро"

26/05 "Машъал" – "Обод"

26/05 "Металлург" – "Насаф"

26/05 "Пахтакор" – "Сўғдиёна"

27/05 "Навбаҳор""Бунёдкор"

27/05 "Локомотив" "Нефтчи"

27/05 "Шўртан" "Олмалиқ"

Мактублар почтаси

Мактублар почтасидан фойдаланиш учун сайтга киринг ёки регистрациядан ўтинг!

Авторизация

FAQ

ПАНЕЛЬ
ПАНЕЛЬ