pfcnavbahor.uz "Навбаҳор" профессионал футбол клубининг расмий сайти
Сўнгги ўйинда дуранг қайд этдик
08.11.2013 20:13

Ўзбекистон XXII миллий чемпионатининг сўнгги тури катта қизиқиш билан кузатилди. Боиси чемпион номи ҳам, "Шўртан"нинг 1-лигага йўл олувчи шериги ҳам 26-турда аниқ бўларди. "Навбаҳор"нинг "Пахтакор"га қарши Олий лиганинг охирги уй учрашуви жанговор дуранг билан ниҳоясига етди.

Мухлислар кутган ёрқин ўйинни футболчиларимиз учрашувнинг иккинчи ярмидагина намойиш этишди. Биринчи бўлимда ташаббус пойтахтликлар томонида бўлганини илк 45 дақиқага назар ташлаб, билиб олса бўлади. Мурод Исмоилов шогирдлари ўйнда тезкор гол уришга муваффақ бўлишди. Еттинчи дақиқага келиб Шерзод Каримовнинг ижро этган бурчак тўпига Дилшод Шарофутдинов илғорлик қилиб Леус қўриқлаган дарвозани аниқ нишонга олди, 0:1. Биринчи бўлим охирида Дилшод Шарофутдиновнинг кучли зарб билан узоқ масофадан тепган тўпини ноқулай холатда турган Павел Леус қайтаришга ожизлик қилди. Дарвозабонимиз ортида турган Рустам Аъзамов оёғига тегиб қайтган тўп Жамшид Искандеровга келиб тушди ва "Пахтакор" ярим ҳимоячиси ҳисобни 2:0 кўринишига олиб келди.

Иккинчи бўлимда "Пахтакор"нинг хотиржамликка берилиб кетишини билган "Навбаҳор" рақибини жазолади. Рўзим Аҳмедов катта тезликда жарима майдонига ёриб бораётганида рақиб ҳимоячилари уни қўполлик ишлатиб тўхтатишди. Учрашув бош хаками Марат Исмоилов 11 метрлик нуқтани кўрсатди. Пенальтидан унумли фойдаланиб, Рўзим Аҳмедов ҳисобни қисқартирди. Шундан сўнг иштахаси очилган "навбаҳорчилар" тинимсиз ҳужумлар ташкил эта бошлашди. "Навбаҳор"нинг "Пахтакор" ҳимоясига уюштирган босими хатто автогол билан якунланиши ҳам мумкин эди. Лобанов ва Хошимов бир бирини тушунмаслиги оқибатида тошкентликлар ҳимоячиси ўз дарвозасига тўпни киритиб қўйишига оз қолди. Беллашувга қўшиб берилган 5 дақиқанинг биринчисидаёқ вакилларимиз ҳисобдаги мувозанатни тенглаштиришди. Собир Ҳамидов рақиб жарима майдонига жарима тўпини узатганидан сўнг Абдумалик Абдуллаев боши билан тўпни дарвоза тўрига жойлаб қўйди, 2:2. Шу тариқа майдон эгалари ирода намойиш этиб, мавсумдаги сўнгги учрашувни дуранг натижа билан якунлашди.

«Навбахор» (Наманган) – «Пахтакор» (Тошкент) – 2:2. 3582 томошабин.
Ҳакамлар: М. Исмоилов (Тошкент), Н. Рўзимов (Тошкент), У. Каримов (Андижон), Р. Толибжонов (Фарғона)
Назоратчи: Ғ. Каримов (Тошкент).

"Навбахор": 78. Павел Леус, 3. Ботир Тўрабоев, 7. Абдуазиз Султонов (32. Жаҳонгир Меҳмонов, 46), 8. Азим Аҳмедов, 21. Аъзам Алиев, 22. Рўзим Аҳмедов, 23. Абдумалик Абдуллаев, 26. Абдураззоқ Жўраев (99. Аюбхон Гаппаров, 46), 30. Собир Ҳамидов, 31. Рустам Аъзамов (77. Мухаммад Расулов, 82), 47. Тимур Яфаров.

"Пахтакор": 12. Александр Лобанов, 5. Акбар Исматуллаев, 7. Кахи Махарадзе, 9. Темурхўжа Абдухолиқов, 14. Шерзод Каримов (55. Анвар Ражабов, 66), 15. Жамшид Искандеров, 19. Игорь Сергеев, 24. Даврон Хошимов, 26. Дилшод Шарофутдинов, 28. Станислав Андреев (34. Ойбек Қиличев, 84), 29. Владимир Козак.

Голлар: Р. Аҳмедов (49, пенальти), А. Абдуллаев (90+1) – Д. Шарофутдинов (7), Ж. Искандаров (44).
Энг яхши ўйинчилар: Р. Аҳмедов – А. Лобанов.

 

Навбатдаги учрашув

Олий лига, 9- тур

04.05.2017


Ўтган ўйинлар

28/04 Пахтакор - Навбаҳор 1:0

22/04 Навбаҳор - Шўртан 1:0

15/04 Металлург - Навбаҳор 0:0

07/04 Навбаҳор - Машъал 1:0

31/03 Динамо - Навбаҳор 0:1

 

 

 

 

 

 

 

Турнир жадвали

№ Жамоа

Ў

Ю

О

1. Локомотив

6

5

15

2. Қўқон-1912

7

4

14

3. Машъал

8

4

14

4. Навбахор

8

4

14

5. Динамо

7

4

13

6. Насаф

6

3

10

7. Бухоро

7

3

10

8. Пахтакор

8

3

10

9. Бунёдкор

7

2

9

10. Шўртан

7

3

9

11. Қизилқум

7

2

8

12. Олмалиқ

7

2

8

13. Сўғдиёна

7

2

7

14. Обод

7

1

6

15. Нефтчи

7

1

5

16. Металлург

6

1

4

Олий лига-2017

03/05 "Бунёдкор" – "Металлург"

04/05 "Навбаҳор" "Локомотив"

06/05 "Насаф" "Нефтчи"

06/05 "Бухоро" – "Шўртан"

06/05 "Қўқон-1912" – "Пахтакор"

06/05 "Обод" – "Қизилқум"

06/05 "Олмалиқ" – "Динамо"

06/05 "Сўғдиёна" – "Машъал"

Мактублар почтаси

Мактублар почтасидан фойдаланиш учун сайтга киринг ёки регистрациядан ўтинг!

Авторизация

FAQ

ПАНЕЛЬ
ПАНЕЛЬ