pfcnavbahor.uz "Навбаҳор" профессионал футбол клубининг расмий сайти
Бугунги машғулот тафсилоти
01.11.2013 22:06

Бугун жамоамиз Олий лига 25- тури доирасидаги "Локомотив"га қарши учрашувга тайёргарлик ўтказди. Мустафо Байрамов ва Нўъмон Хасанов биргаликда ўтказган машғулот асосан футболчиларнинг ҳужумда қандай ҳаракат қилиши, қанотдан ошириб берилган тўп билан тўғри муомала қилиш ва аниқ зарба бериш ҳамда жисмоний холатни яхшилашга қаратилди. Машқ сўнггида жамоа икки таркибга бўлинган холда ўзаро ўйин ўтказди. Сариқ ва қизил экипировкали таркиблар ўртасидаги беллашувда ҳисоб очилгани йўқ.

Клуб шифокори Баҳодир Абдуғаниев таъкидлашича, ярим ҳимоячи Ғайрат Жўраев янги йилгача жарохатидан фориғ бўлади. "Сўғдиёна" билан кечган ўйинни жарохати туфайли қолдириб юборган ҳимоячимиз Тимур Яфаров ҳам машғулотда қатнашди.

"Қизиллар": Виктор Мочалов, Дурбек Умаралиев, Қаҳрамон Махаммаджонов, Жаҳонгир Меҳмонов, Тимур Султанов, Акбаршо Рашидхонов, Муҳаммад Расулов, Билол Шарофиддинов, Абдуазиз Султонов, Соҳиб Абдуллаев, Абдураззоқ Жўраев, Александр Лупашко.

"Сариқлар": Павел Леус, Ботир Тўрабоев, Тимур Яфаров, Рустам Аъзамов, Азим Аҳмедов, Леонид Кошелев, Собир Ҳамидов, Аъзам Алиев, Акрам Баҳритдинов, Аюбхон Гаппаров, Абдумалик Абдуллаев, Рўзим Аҳмедов.

Жамоалар гол уришолмаганидан сўнг ғолибни аниқлаш учун пенальтилар серияси ташкил қилинди. 11 метрлик жарима зарбаларидан "қизил" формалик таркиб қўли баланд келди.

Эртага соат 08.00 да жамоа Тошкент сари йўлга чиқади. Эслатиб ўтамиз, "Локомотив" билан "Навбаҳор" 3- ноябрь куни сафарда куч синашади. Ҳозирда "темирйўлчилар" 54 очко билан мусобақа жадвалида "Бунёдкор"дан 4 очко ортда қолган холда иккинчи ўринда боришмоқда.

 

 

Навбатдаги учрашув

Олий лига, 8- тур

28.04.2017


Ўтган ўйинлар

22/04 Навбаҳор - Шўртан 1:0

15/04 Металлург - Навбаҳор 0:0

07/04 Навбаҳор - Машъал 1:0

31/03 Динамо - Навбаҳор 0:1

16/03 Навбаҳор - Нефтчи 1:1

 

 

 

 

 

 

 

Турнир жадвали

№ Жамоа

Ў

Ю

О

1. Локомотив

6

5

15

2. Қўқон-1912

7

4

14

3. Навбахор

7

4

14

4. Динамо

7

4

13

5. Насаф

6

4

12

6. Машъал

7

3

11

7. Бухоро

7

3

10

8. Бунёдкор

6

2

9

9. Шўртан

7

3

9

10. Қизилқум

7

2

8

11. Олмалиқ

7

2

8

12. Пахтакор

7

2

7

13. Сўғдиёна

7

2

7

14. Обод

7

1

5

15. Нефтчи

7

1

5

16. Металлург

6

1

4

Олий лига-2017

28/04 "Пахтакор" "Навбаҳор"

28/04 "Машъал" – "Бунёдкор"

29/04 "Шўртан" – "Қўқон-1912"

29/04 "Динамо" – "Сўғдиёна"

29/04 "Қизилқум" "Насаф"

29/04 "Локомотив" – "Обод"

29/04 "Металлург" – "Бухоро"

29/04 "Нефтчи" – "Олмалиқ"

 

Мактублар почтаси

Мактублар почтасидан фойдаланиш учун сайтга киринг ёки регистрациядан ўтинг!

Авторизация

FAQ

ПАНЕЛЬ
ПАНЕЛЬ