pfcnavbahor.uz "Навбаҳор" профессионал футбол клубининг расмий сайти
“Сўғдиёна” мағлуб этилди
29.10.2013 16:51

Мамлакат чемпионатининг навбатдаги турида футболчиларимиз Жиззахнинг “Сўғдиёна” жамоасини қабул қилишди. Жиззахликларга қарши ўйин “Навбаҳор” учун муҳим аҳамиятга эга эди. Айнан 24-турда ғалаба қозониш орқали “лочинлар” лигада қолиш борасида хотиржам тин олиш имкониятига эга бўлишарди. 
“Навбаҳор” – “Сўғдиёна” – 3:1 (1:0). 29 октябрь. Косонсой. “Марказий” ўйингоҳ.
Ҳакамлар: Валентин Коваленко, Маъмур Саидқосимов, Рафаэл Ильясов, Игорь Худайдатов.
Назоратчи - Фарҳод Абдуллаев.
Учрашув комиссари - Александр Фролов.
«Навбаҳор»: 78. Павел Леус, 3. Ботир Тўрабоев, 6. Леонид Кошелев (99. Аюбхон Ғаппаров 70), 8. Азим Аҳмедов, 10. Акрам Баҳриддинов, 13. Тимур Султанов, 17. Соҳиб Абдуллаев (23. Абдумалик Абдуллаев, 55), 19. Дурбек Умаралиев, 22. Рўзимбай Аҳмедов (С), 30. Собир Ҳамидов, 96. Акбаршо Рашидханов (7. Абдуазиз Султанов, 50).
Захирада қолганлар: 1. Виктор Мочалов, 26. Қаҳрамон Маҳаммаджонов, 31. Рустам Аъзамов, 45. Александр Лупашко.
«Сўғдиёна»: 1. Александр Меленчук (С), 3. Илҳом Комилов, 8. Ботир Каримжонов, 17. Санжар Рашидов, 18. Суҳроб Бердиев (6. Мурод Тошматов, 61), 19. Сирож Ҳамроев, 21. Акмал Абдураҳмонов, 22. Ориф Мамажонов, 23. Бобир Қосимов, 24. Элёр Орипов (4. Асил Бегимқулов, 63), 42. Маъруф Муродов (25. Сардор Қаҳҳоров, 68).
Захирада қолганлар: 16. Ширинбой Абдуллаев, 11. Нодир Ибрагимов, 26. Дилмурод Икромов, 41. Аюбхон Нўъмонов.
Голлар: Р.Аҳмедов (31-пен.), А.Ғаппаров (73,83) - Б.Каримжонов (85-пен.). 
Огоҳлантиришлар: А.Рашидханов (17), А.Абдуллаев (60), Б.Тўрабоев (88).
Учрашувда ҳар икки жамоа футболчилари ҳам муносиб тарзда тўп суришга ҳаракат қилишди. Биринчи бўлим давомида футболчиларимизда ҳисобни очиш учун бир қатор имкониятлар бўлсада, танаффусга қадар биргина гол билан чекландик. 31-дақиқада Акбаршо Рашидханов ўнг қанотдан жарима майдончасига ёриб кираётган бир паллада Комилов уни қоидага хилоф тарзда тзхтатиб қолди. Валентин Коваленко томонидан белгиланган пенальтини Рўзим Аҳмедов аниқ амалга ошириб, “Навбаҳор”ни олдинга олиб чиқди.
Иккинчи бўлимда ҳужумкор ўйин кўрсатган футболчиларимиз 70-дақиқага қадар ўйин тақдирини ҳал қилишлари мумкин эди. Биргина Абдумалик Абдуллаевнинг ўзи учта имкониятни кўкка совурган бўлса Рўўим Аҳмедов ва Акрам Баҳриддиновлар бир мартадан қулай вазиятга эга бўлиб, гол уришни уддасидан чиқа олишмади. 73-дақиқада катта тезликда ўнг қанотдан олдинга ўтган Абдумалик Абдуллаев жарима майдончаси ичида очилган Аюбхон Ғаппаровни тўп билан таъминлади. Ғаппаров учун дарвозани ишғол қилиш қийинчилик туғдирмади – 2:0. Ўз навбатида “Сўғдиёна” футболчиларида ҳам гол уриш имкониятлар юзага келди. Лекин, айрим ҳолларда Леуснинг маҳорати меҳмонлар зарарига ишлаган бўлса қолган вазиятларда ҳимоячилар рақибга имкон беришмади.
83-дақиқада Аюбхон Ғаппаров “дубль”ни расмийлаштирди. Марказдан узатиб берилган тўпдан кейин рақиб посбони билан яккама-якка вазиятга чиқиб борган футболчимиз ўзига яратилган имкониятдан самарали фойдаланиб, ҳисобни йирик кўринишга келтириб қўйди. 85-дақиқада “Навбаҳор” дарвозасига пенальти белгиланди. Санжар Рашидовга ишлатилган қўполлик қилингани учун белгиланган жаримани Ботир Каримжонов амалга ошириб, ҳисобдаги фарқни қисқартирди. Айнан шу ҳисоб ҳакамнинг финал хуштаги чалингунга қадар ўзгармади.

 

Навбатдаги учрашув

Олий лига, 16- тур

05.08.2017


Ўтган ўйинлар

25/06 Насаф - Навбаҳор - 4:0

20/06 Навбаҳор - Олмалиқ 1:1

14/06 Сўғдиёна - Навбаҳор 2:1

27/05 Навбаҳор - Бунёдкор 1:1

18/05 Бухоро - Навбаҳор 3:3

 

 

 

Турнир жадвали

№ Жамоа

Ў

Ю

О

1. Локомотив

15

11

35

2. Қўқон-1912

15

7

27

3. Насаф

14

8

26

4. Олмалиқ

15

6

24

5. Пахтакор

15

7

24

6. Бухоро

15

7

23

7. Металлург

15

6

20

8. Машъал

15

5

20

9. Қизилқум

15

5

20

10. Динамо

15

5

19

11. Навбахор

15

4

19

12. Бунёдкор

14

4

18

13. Сўғдиёна

15

5

17

14. Шўртан

15

5

15

15. Нефтчи

15

2

11

16. Обод

15

2

9

Олий лига-2017

05/08 "Обод" - "Навбаҳор"

05/08 "Динамо" - "Металлург"

05/08 "Нефтчи" - "Шўртан"

05/08 "Олмалиқ" - "Бухоро"

06/08 "Қизилқум" - "Пахтакор"

06/08 "Насаф" - "Қўқон-1912"

06/08 "Сўғдиёна" - "Бунёдкор"

07/08 "Локомотив" - "Машъал"



Мактублар почтаси

Мактублар почтасидан фойдаланиш учун сайтга киринг ёки регистрациядан ўтинг!

Авторизация

FAQ

ПАНЕЛЬ
ПАНЕЛЬ