pfcnavbahor.uz "Навбаҳор" профессионал футбол клубининг расмий сайти
“Навбаҳор” – “Сўғдиёна” – 3:1 (онлайн)
29.10.2013 15:03

Ўйин якунланди. Шу тариқа жамоамиз ўз майдонида бугун ишончли ғалаба қозонди. 3:1.

90. Иккинчи бўлимдаги тўхталишлар учун бир дақиқа қўшиб берилди.

88. Ботир Тўрабоевга сариқ карточка кўрсатилди.

86. ГОЛ. Санжар Рашидовга нисбатан "Навбаҳор" жарима майдонида қўполлик ишлатилгани учун пенальти белгиланди. Ботир Каримжонов 11 метрлик зарбани аниқ ижро этиб, ҳисобдаги мувозанатни бироз қисқартирди.

82. ГОООООООООООООООООЛ!!!! Аюбхон Гаппаров учрашувдаги ҳисобни йирик кўринишга олиб келди. Жамоадошидан узатилган ажойиб пасдан сўнг майдон марказида қочиб, Меленчук қўриқлаётган дарвозага тўпни аниқ жойлаб қўйди.

77. Азим Аҳмедов Зидан услубида дриблинг ишлатиб "Сўғдиёна" ўйинчисини ортда қолдириб, жамоаси ҳужумини бошлади. Бироқ майдон эгаларининг шиддатли кетма-кет ҳужумлари бесамар якунланяпти.

73. ГООООООООООООООЛ!!!!! Ҳозиргина майдонга тушган Аюбхон Гаппаров бўш қолган дарвозани аниқ нишонга олди. Ўнг қанотдан ҳимоячилардан қочиб кетган Абдумалик Абдуллаев жамоадоши голига ассистентлик қилди.

71. "Навбаҳор" ҳам сўнгги ўйинчи алмаштириш имконидан фойдаланди: Леонид Кошелев ўрнида Аюбхон Гаппаров ҳаракат қиладиган бўлди.

69. Икки дақиқа ичида вакилларимизда ҳисобни ўзгартириш учун қулай имкониятлар ьўлганди. Даст аввал Акрам Бахриддинов сўнгра Рўзимбой Аҳмедовлар вазиятдан унумли фойдалана билишмади.

68. Сирож Ҳамроев жарима тўпини кучли ва аниқ ижро этди. Павел Лес сейф кўрсатиб хафни бартараф этди.

Аюбхон Гаппаров майдонга тушишга тайёргарлик кўрмоқда.

67. Даврон Файзиев сўнгги ўйинчи алмаштириш имкониятидан фойдаланди. Сардор Қаххоров майдонда Маъруф Муродовни алмаштирди.

63. “Сўғдиёна” таркибида иккинчи ўзгариш: Асил Бегимқулов Элёр Орипов ўрнида беллашувни давом эттиради.

62. Абдумалик Абдуллаев катта тезликда оппонентидан қочиб кетди. Жарима майдонига ёнида уни рақиб ўйинчиси гарчи қўполлик ишлатиб тўхтатган бўлсада, хакам қоида бузилмаган деб топди.

61. “Сўғдиёна” сафида биринчи ўзгариш: Мурод Тошматов Суҳроб Бердиев ўринга майдонга тушди.

60. Рўзим Аҳмедов рақиб ҳимоячиларидан қочиб Меленчук билан деярли бирга-бир вазиятга чиқди. Аҳмедовнинг зарбасини “Сўғдиёна” дарвозабони қайтришга муваффақ бўлди. Дарвозабондан қайтган тўпга Абдумалик Абдуллаев етиб келолмади ва Суҳроб Бердиевга жароха етказди. Оқибатда Абдумалик Коваленкодан сариқ карточка олди.

 

59. Абдумалик Абдуллаев ўнг қанотдан рақиб жарима майдонига ёриб кириб, Меленчук дарвозасини аниқ нишонга ола билмади. Аниқроғи Меленчук бунга йўл қўймади. Бу вазиятда Рўзим Аҳмежов ҳам қулай вазиятда турганини айтиш жоиз.

55. Абдуллаев Меленчук дарврозасини нишонга олмоқчи бўлди. Аммо, унинг зарбаси бироз ноаниқ кўриниш олди.

54. “Навбаҳор” сафида навбатдаги ўзгариш: Соҳиб Абдуллаев майдонни тарк этди. Унинг ўрнига Абдумалик Абдуллаев ўйинга туширилди.

52. Футболчиларимиз рақиб ҳужумига дархол жавоб қайтаришди. Соҳиб Абдуллаев Абдуазиз Султонов томонидан яратиб берилган ажойиб имкониятни йўққа чиқарди.

51. Жиззахликлар ҳисобни тенглаштириш учун жуда қулай имкониятга эга бўлишганди. Бироқ, Павел Леус “лочинлар” дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди.

50. “Навбаҳор” таркибида ўзгариш: Акбаршо Рашидхонов ўрнига Абдуазиз Султонов майдонга тушди

48. Учрашувнинг иккинчи бўлими меҳмонларнинг ҳужуми билан бошланди. “Сўғдиёна” ўйинчиси тепган тўп Дурбек Умаралиевга тегиб, майдонни тарк этди. Бурчак

Иккинчи бўлим бошланди.

Биринчи бўлим жамоамизнинг 1:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. Танаффус.

Бўлимнинг сўнгги дақиқаларида ўйин шиддати бироз йўқолгандек туюлмоқда. "Навбаҳор" голдан кейин хотиржамликка берилган бўлса "Сўғдиёна" жамоасининг кам сонли ҳужумлари марказда ёки жарима майдончаси атрофида тўхтаб қолмоқда.

35. Жиззахликлар бурчак тўпидан кейин дарвозамиз олдида хавфли вазиятни содир этишди. Элёр Орипов ва Маъруф Муродовларнинг кетма-кет тарзда тепган тўпларини дарвозабон ва Дурбек Умаралиевлар қайтаришди. Умаралиев зарба йўлига қалқон бўлгани учун жароҳат олди.

ГОООЛЛЛЛЛЛ!!!! Рўзим Аҳмедов пенальтини аниқ амалга ошириб жамоамизни олдинга олиб чиқди.

31. Илҳом Комилов қанотдан жарима майдончасига ёриб кирган Рашидхановни чалиб йиқитгани учун Коваленко пенлаьти белгилади.

29. Суҳроб Бердиевнинг тепган тўпига аниқлик етишмади.

27. Акбаршо Рашидхановнинг тепган тўпини Меленчук қийинчиликсиз эгаллаб олди.

21. Маъруф Муродов Леус билан яккама-якка вазиятга чиқиб борди. Леуснинг маҳоратигина "Навбаҳор"ни голдан сақлаб қолди.

18. Акбаршо Рашидхановни мубоғомбирлик қилган деб топган Коваленко футболчимизни огоҳлантирди.

17. Ориф Мамажонов Леуснинг хушёрлигини синаб кўрди. Дарвозабон ўз ўрнида.

15. Собир Ҳамидовнинг олис масофадан тепган тўпини Меленчук қийинчилик билан қайтариб қолди.

Сўнгги дақиқаларда жиззахликлар фаоллашиб қолишди. Меҳмонлар тўпни кўпроқ назорат қилган ҳолда олдинга ўтишга интилишмоқда.

9. Жиззахликлар хавфли ҳужум уюштиришга уриниб кўришди. Ҳимоячиларимиз хавфни бартараф этишди. Шу заҳоти қарши ҳужумга ўтган футболчиларимиз Аҳмедовга имконият яратиб беришганди. Аммо, Рўзим тўпни ўзига бўйсундира олмади.

7. Рўзим Аҳмедовнинг жарима майдончаси ичига кириб тепган тўпини Меленчук қийинчилик билан қайтариб қолди. Дарвозабон тўпни қайтаришда жароҳат олгани учун шифокорлар Александрга тиббий ёрдам кўрсатишмоқда. Аҳмедовни қулай вазиятга Рашидханов чиқарганлигини ҳам эътироф этиш жоиз.

5. Леонид Кошелевнинг 25 метрлардан амалга оширган жарима зарбасини амалга оширди. Кошелевга бирозгина аниқлик етишмади.

Жамоалар дастлабки дақиқаларда устунликни қўлга олишга уринишмоқда.
Ўйин бошланди.
Учрашувни Валентин Коваленко бошқариб боради. Унга қанотларда Маъмур Саидқосимов, Рафаэл Ильясовлар ёрдам беришди. Захирадаги ҳакам Игорь Худайдатов. Учрашув назоратчиси Фарҳод Абдуллаев. Комиссар Александр Фролов.
Бугун жамоамиз Косонсойда Жиззахнинг «Сўғдиёна» клубини қабул қилмоқда. Учрашувни «Навбаҳор» қуйидаги таркибда ўтказади: 78. Павел Леус, 3. Ботир Тўрабоев, 6. Леонид Кошелев, 8. Азим Аҳмедов, 10. Акрам Баҳриддинов, 13. Тимур Султанов, 17. Соҳиб Абдуллаев, 19. Дурбек Умаралиев, 22. Рўзимбай Аҳмедов (С), 30. Собир Ҳамидов, 96. Акбаршо Рашидханов.
Захирадагилар: 1. Виктор Мочалов, 7. Абдуазиз Султанов, 23. Абдумалик Абдуллаев, 26. Қаҳрамон Маҳаммаджонов, 31. Рустам Аъзамов, 45. Александр Лупашко, 99. Аюбхон Ғаппаров.
«Сўғдиёна» таркиби қўйидагича: 1. Александр Меленчук (С), 3. Илҳом Комилов, 8. Ботир Каримжонов, 17. Санжар Рашидов, 18. Суҳроб Бердиев, 19. Сирож Ҳамроев, 21. Акмал Абдураҳмонов, 22. Ориф Мамажонов, 23. Бобир Қосимов, 24. Элёр Орипов, 42. Маъруф Муродов.
Захирадагилар: 16. Ширинбой Абдуллаев, 4. Асил Бегимқулов, 6. Мурод Тошматов, 11. Нодир Ибрагимов, 25. Сардор Қаҳҳоров, 26. Дилмурод Икромов, 41. Аюбхон Нўъмонов.

 

Навбатдаги учрашув

Олий лига, 8- тур

28.04.2017


Ўтган ўйинлар

22/04 Навбаҳор - Шўртан 1:0

15/04 Металлург - Навбаҳор 0:0

07/04 Навбаҳор - Машъал 1:0

31/03 Динамо - Навбаҳор 0:1

16/03 Навбаҳор - Нефтчи 1:1

 

 

 

 

 

 

 

Турнир жадвали

№ Жамоа

Ў

Ю

О

1. Локомотив

6

5

15

2. Қўқон-1912

7

4

14

3. Навбахор

7

4

14

4. Динамо

7

4

13

5. Насаф

6

4

12

6. Машъал

7

3

11

7. Бухоро

7

3

10

8. Бунёдкор

6

2

9

9. Шўртан

7

3

9

10. Қизилқум

7

2

8

11. Олмалиқ

7

2

8

12. Пахтакор

7

2

7

13. Сўғдиёна

7

2

7

14. Обод

7

1

5

15. Нефтчи

7

1

5

16. Металлург

6

1

4

Олий лига-2017

28/04 "Пахтакор" "Навбаҳор"

28/04 "Машъал" – "Бунёдкор"

29/04 "Шўртан" – "Қўқон-1912"

29/04 "Динамо" – "Сўғдиёна"

29/04 "Қизилқум" "Насаф"

29/04 "Локомотив" – "Обод"

29/04 "Металлург" – "Бухоро"

29/04 "Нефтчи" – "Олмалиқ"

 

Мактублар почтаси

Мактублар почтасидан фойдаланиш учун сайтга киринг ёки регистрациядан ўтинг!

Авторизация

FAQ

ПАНЕЛЬ
ПАНЕЛЬ