pfcnavbahor.uz "Навбаҳор" профессионал футбол клубининг расмий сайти
Узоқ кутилган ғалаба
18.10.2013 20:37

Сўнгги турларда ғалаба қозона олмай мухлисларини ранжитаётган футболчиларимизни “Қизилқум”га қарши ўйинда ғалабадан бошқа натижа қониқтирмасди. Навбатдаги турда йўқотиладиган очколар чемпионат якунида жамоамизга панд бериб қўйиши ҳеч гап эмасди. Ҳар ҳолда кейинги турлардаги рақибларимизни жиддийлар сирасига киритиш мумкин эди. Шу сабабдан барча ғалаба ҳақида ўйлаётганди. Лекин, таркибдаги йўқотишлар “Навбаҳор”ни вазифасини қийинлаштиришини эҳтимоли юқори эди.  
«Навбаҳор» – «Қизилқум» - 1:0 (0:0). Косонсой. «Марказий» ўйингоҳ. 3383 томошабин.
Ҳакамлар: Владислав Цейтлин, Хусниддин Шодмонов, Равиль Шояхметов, Рустам Толибжонов.
Назоратчи – С.Эрматов.
Учрашув комиссари – Н.Лутфулин.
«Навбаҳор»: 78. Павел Леус, 3. Ботир Тўрабоев, 10. Акрам Баҳриддинов, 17. Соҳиб Абдуллаев (23. Абдумалик Абдуллаев, 70), 21. Аъзам Алиев, 22. Рўзимбай Аҳмедов, 25. Абдураззоқ Жўраев, 30. Собир Ҳамидов (96. Акбаршо Рашидханов, 76), 32. Жаҳонгир Меҳмонов, 47. Тимур Яфаров, 99. Аюбхон Гаппаров (51. Ислом Исмоилов, 58).
Захирада қолганлар: 1. Виктор Мочалов, 13. Тимур Султанов, 19. Дурбек Умаралиев, 26. Қаҳрамон Маҳаммаджонов.
«Қизилқум»: 1. Эркин Жабборов, 11. Наврўз Алимов (87. Руслан Санаев, 80), 14. Файзулло Қамбаров, 23. Сарвар Холматов, 43. Акмал Холиқов, 44. Алишер Холиқов (53. Хуршид Йўлдошев, 46), 47. Жамшид Шоҳназаров, 50. Элдор Бойматов, 54. Асқар Муҳиддинов, 58. Акмал Рустамов, 90. Зафар Тўраев (6. Фарруҳ Ҳайдаров, 56).
Захирада қолганлар: 55. Артём Макосин, 51. Бобур Искандаров, 57. Исроил Эргашев, 77. Азизбек Усмонов.
Гол: Б.Тўрабоев (90+3).
Огоҳлантиришлар: С.Абдуллаев (4), А.Жўраев (24) – А.Рустамов (24), А.Муҳиддинов (90).
“Навбаҳор” мураббийлари штаби таркибдаги йўқотишлар ўрнини ёшлар билан тўлдиришга қарор қилишди. Шу сабабли, таркибда жиддий ўзгаришлар кузатилди. Хусусан анча вақтдан бери ёшлар сафида шуғулланиб келаётган Абдураззоқ Жўраев ўнг қанот ҳимоясида тўп сурди. Ботир Тўрабоев ҳимоянинг чап қанотидан ўрин олган бўлса, Соҳиб Абдуллаев олдинги чизиқда, Аюбхон Гаппаров эса ярим ҳимоянинг чап қанотига ўтказилди. Жароҳат туфайли сафдан чиққан Ғайрат Жўраев ўрнини эса Акрам Баҳриддинов эгаллади. Шу сабабли марказда Аъзам Алиев ва Собир Ҳамидовлар тўп суришди.
Учрашув давомида асосан футболчиларимиз устунликка эга бўлишди. Зарафшонликлар лигада қолиш учун курашаётганликлари боис асосий эътиборни ҳимояга қаратишлари олдиндан маълум эди. Тахминлар ўзини оқлаб Лукин шогирдлари ҳимояда хушёр ҳаракат қилиш билан бир қаторда қарши ҳужумлар учун имконият қидиришди. Бу эса “Қизилқум”нинг айрим ҳужумларини кескин тус олишига замин яратди. “Лочинлар” эса рақибнинг зич ҳимоясини ёриб ўтишда қатор қийинчиликларга дуч келишди. Биринчи бўлим давомида гол уриш учун Соҳиб Абдуллаев, Рўзим Аҳмедов ва Собир Ҳамидовларда имконият бўлсада, футболчиларимизга якуний зарбаларни беришда аниқлик етишмади. Ўз навбатида “Қизилқум” ҳам қарши ҳужумларда имкониятларга эга бўлди. Айниқса Наврўз Алимов ҳимоячиларимизни хушёр тарзда ҳаракат қилишга ундади. Дастлаб, Файзулло Қамбаров вазиятдан фойдалана олмаган бўлса Алимов танаффусга қадар икки имкониятни қўлдан бой берди. Бўлим сўнггида Алимовдан омадни юз ўгириши туфайли Леус дарвозаси ишғол қилинмади.
Танаффусдан кейин футболчиларимиз ҳужумкорликни оширган ҳолда тўп суришди. Жамоамиз аъзолари ҳарчанд уринишмасин, Жаббаров дарвозасига йўл топишда қатор қийинчиликларга дуч келишди. Бунга эса зарафшонликларни асосий эътиборни ҳимояга қаратишлари сабаб бўлди. “Қизилқум” жамоаси Наманган вилоятига ҳеч бўлмаганда дуранги таъминлаш мақсадида келганликларини амалда намойиш этиб, майдоннинг ҳар бир қаричи учун кескин тарзда курашишди. Меҳмонлар Леус дарвозасига иккинчи бўлимда асосан стандарт вазиятлардан хавф солишди. Лекин, “кончи”ларда қарши ҳужумлари самарали тарзда якунлай оладиган футболчи топилмади. Футболчиларимиз эса сўнгги сонияларгача мақсад сари интилишди. Бу ҳол эса ўйин сўнггида ўз самарасини берди. Акрам Баҳриддинов чап қанотдан белгиланган жарима зарбасидан кейин тўпни рақиб жарима майдончасига етказиб берди. Учрашувнинг сўнгги сониялари ўтиб бораётган бир паллада жамоамизнинг барча аъзолари Жабборо дарвозаси сари ошиқишганди. Жарима майдончасининг ўнг қанотидан Тимур Яфаров тўпни боши билан Ботир Тўрабоев сари ташлаб берди. Рақиб ҳимоячилари назаридан четда қолган ҳимоячимиз яқин масофадан “Қизилқум” дарвозасини қийинчиликсиз нишонга олди. Бу пайтга келиб, меҳмонларда ҳисобни тенглаштириш учун вақт ҳам, имконият ҳам йўқлиги боис “Навбаҳор” мухлисларга узоқ кутилган ғалабани туҳфа қилди. Сўнгги сонияларда киритилган гол эса наманганлик ишқибозларнинг хурсандчилигига сабаб бўлди.

 

Навбатдаги учрашув

Олий лига, 12- тур

27.05.2017 19:00


Ўтган ўйинлар

18/05 Бухоро - Навбаҳор 3:3

12/05 Навбаҳор-Қўқон-1912 1:1

04/05 Навбаҳор-Локомотив 2:2

28/04 Пахтакор - Навбаҳор 1:0

22/04 Навбаҳор - Шўртан 1:0

 

 

 

 

 

Турнир жадвали

№ Жамоа

Ў

Ю

О

1. Локомотив

10

7

23

2. Насаф

10

6

20

3. Қўқон-1912

11

5

20

4. Бухоро

11

5

17

5. Навбахор

11

4

17

6. Олмалиқ

11

4

16

7. Динамо

11

4

15

8. Машъал

11

4

15

9. Пахтакор

11

4

15

10. Сўғдиёна

11

4

14

11. Шўртан

11

4

12

12. Қизилқум

11

2

11

13. Бунёдкор

10

2

11

14. Нефтчи

11

2

10

15. Обод

11

2

9

16. Металлург

10

2

8

Олий лига-2017

26/05 "Динамо" – "Қизилқум"

26/05 "Қўқон-1912" – "Бухоро"

26/05 "Машъал" – "Обод"

26/05 "Металлург" – "Насаф"

26/05 "Пахтакор" – "Сўғдиёна"

27/05 "Навбаҳор""Бунёдкор"

27/05 "Локомотив" "Нефтчи"

27/05 "Шўртан" "Олмалиқ"

Мактублар почтаси

Мактублар почтасидан фойдаланиш учун сайтга киринг ёки регистрациядан ўтинг!

Авторизация

FAQ

ПАНЕЛЬ
ПАНЕЛЬ