pfcnavbahor.uz "Навбаҳор" профессионал футбол клубининг расмий сайти
“Навбаҳор” – “Қизилқум” 1:0 (онлайн)
18.10.2013 15:22

Ўйин жамоамизнинг 1:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. Ғалаба муборак азиз мухлислар.

ГООЛЛЛЛЛЛЛ!!!!! Акрам Баҳриддиновнинг жаримадан узатган тўпидан кейин футболчиларимиз ниҳоят гол уришни уддасидан чиқишди. Ботир Тўрабоевнинг якуний зарбаси аниқ кўриниш олди.

Сўнгги дақиқаларда футболчиларимиз ҳужум босимини янада оширишмоқда. Лекин, самарасиз.

Учрашувга 4 дақиқа қўшиб берилди.

89. Асқар Муҳиддинов огоҳлантирилди.

Футболчиларимиз харчанд уринмасинлар меҳмонлар ҳимоясини ёриб ўта олишмаяпти. Зарафшонликлар эса асосий эътиборни ҳимояга қаратишган.

80. Зарафшонликлар таркибида сўнгги ўзгариш. Наврўз Алимовни Руслан Санаев алмаштирди.

76. Собир Ҳамидовни Акбаршо Рашидханов майдонга туширилди.

73. Сарвар Холматовга Леус гол уриш имкониятини бермади.

72. Ботир Тўрабоев зарафшонликларнинг хавфли ҳужумини бартараф этди.

70. Соҳиб Абдуллаев ўрнига майдонга Абдумалик Абдуллаев туширилди.

67. Соҳиб Абдуллаев қулай имкониятга эга бўлаётган бир паллада қанот ҳаками ўйиндан ташқари ҳолатни ўйлаб топди. Аслида офсайд йўқ эди.

Зарафшонликлар олис масофалардан амалга оширилаётган жарима зарбалари билан Леус қўриқлаётган дарвозага хавф солишмоқда. Ўз навбатида Цейтлин ҳам бўлар бўлмасга хуштак чалавериб, меҳмонлар фойдасига қарор чиқармоқда.

63. Рўзим Аҳмедовнинг жарима майдончасига кирмай ўткир бурчакдан йўллаган зарбасига бирозгина аниқлик етишмади.

58. Жамоамизда дастлабки ўзгариш. Абюхон Гаппаров ўрнини Ислом Исмоилов эгаллади.

Ҳужумларни самарали якунлашда футболчиларимизга аниқлик етишмаяпти. Айрим ҳолларда эса "Қизилқум" ҳимоячилари бехато тарзда ҳараакат қилишмоқда.

56. "Қизилқум"да навбатдаги ўзгариш. Зафар Тўраев ўрнига майдонга Фарруҳ Ҳайдаров туширилди.

Иккинчи бўлимда футболчиларимиз кетма-кет ҳужумларни ташкил этишмоқда. Лекин, ҳужумлар самарасиз якунланмоқда.

Зарафшонликлар таркибида ўзгариш рўй берди. Алишер Ҳолиқов ўрнига Хуршид Йўлдошев майдонга тушди.

Иккинчи бўлим бошланди.

Жамоалар иккинчи бўлимни бошлаш учун майдонга тушиб келишмоқда.

Биринчи бўлим якунланди.

45. Наврўз Алимов танаффус арафасида гол уриши мумкин эди. Ҳимоячиларни доғда қолдириб, жарима майдончасига ёриб кирган Алимовнинг якуний зарбасига бирозгина аниқлик етишмади. Ушбу ҳолатда жамоамизга омад кулиб боқди десак хам бўлаверади.

Биринчи бўлимга бир дақиқа қўшиб берилди.

44. Жамоамизнинг хавфли тус олиши мумкин бўлган ҳужуми тўхтаб қолди. Рўзим Аҳмедов кутилмаганда йиқилиб тушиб, имкониятни қўлдан бой берди.

42. Собир Ҳамидовнинг навбатдаги жаримадан йўллаган тўпини Эркин Жабборов қийинчиликсиз эгаллаб олди.

39. Тимур Яфаров тўпни қайтариш чоғида дарвозани ишғол қилиб қўйишига бир бахя қолди.

Сўнгги дақиқаларда кураш асосан марказда кечмоқда. Зарафшонликлар асосий эътиборни ҳимояга қаратиб, қарши ҳужумларга имкон қидиришмоқда. Шу сабабли рақиб ҳимоясини ёриб ўтиш қийин бўлмоқда.

"Шўртан"га қарши учрашувда худди шундай хатти-ҳаракат учун Рўзим Аҳмедов майдондан четлатилганди.

24. Абдураззоқ Жўраев Акмал Рустамовга нисбатан ўйин қоидасини бузганлиги учун ўйинни тўхтатди. Рустамов эса Жўраевга жавоб қайтарди. Шундай бўлсада, Цейтлин ҳар икки футболчини огоҳлантириш билан чекланди. Аслида Рустамовга қизил кўрсатса ҳам бўларди.

19. Акрам Бахриддиновга нисбатан ишлатилган қўполлик учун жарима зарбаси белгиланди. Собир Ҳамидовнинг узатиб берган тўпини Жабборов ушлаб олди.

16. Наврўз Алимовнинг жарима майдончаси ичида берган зарбасидан кейин Леус қийинчилик билан қайтариб қолди.

11. Владислав Цейтлин зарафшонликлар дарвозаси томон жарима тўпи белгилади. Ҳимоячилардан қайтган тўпни Рўзим Аҳмедов кучли зарба билан тўрга туширишга уриниб кўрганди. Зарбага бирозгина аниқлик етишмади.

10. Собир Ҳамидов Соҳиб Абдуллаевга қулай вазият яратиб берганди. Абдуллаев тўпни ўзига бўйсиндира олмади.

Футболчиларимиз харчанд уринмасинлар "Қизилқум" жамоаси ҳимоясини ёриб ўтишда қийинчиликларга дуч келишмоқда.

5. Меҳмонлар дастлабки бурчак зарбасини амалга оширишди. Акмал Рустамовнинг боши билан йўллаган тўпини Леус ушлаб олди.

4. Соҳиб Абдуллаевни тўпни қўли билан атайлаб ўйнади деб топган Цейтлин футболчимизга сариқ карточка кўрсатди.

Учрашув илк дақиқаларданоқ кескин тус олмоқда. Ҳар икки жамоа аъзолари ҳам майдоннинг ҳар бир қаричи учун жиддий тарзда курашишмоқда.

Тўпни футболчиларимиз назорат қилиб ҳужум ташкил этишга уринишмоқда.

Цейтлиннинг хуштаги чалиниб, учрашув бошланди.

Учрашувни бошқариб борадиган ҳакам Владислав Цейтлин жамоаларни майдонга чиқишга чақирмоқда. Бугун Цейтлинга қанотларда Хусниддин Шодмонов ва Равиль Шояхметовлар ёрдам беришади. Захирадаги ҳакам сифатида Рустам Толибжонов қайд этилган. Назоратчи ҳакам эса Сайфиддин Эрматов зиммасига юклатилган бўлса Ноил Лутфулин Косонсойга учрашувга комиссарлик қилиш учун етиб келган.

Яна бироздан сўнг Косонсойдаги “Марказий” ўйингоҳида мамлакат чемпионатининг 22-туридан ўрин олган “Навбаҳор” – “Қизилқум” жамоалари ўртасидаги учрашув бошланади. Айни пайтда жамоалар майдонда чигал ёзди машқларини бажаришоқда.

Учрашувни жамоамиз қуйидаги таркибда ўтказади: 78. Павел Леус, 3. Ботир Тўрабоев, 10. Акрам Баҳриддинов, 17. Соҳиб Абдуллаев, 21. Аъзам Алиев, 22. Рўзимбай Аҳмедов, 25. Абдураззоқ Жўраев, 30. Собир Ҳамидов, 32. Жаҳонгир Меҳмонов, 47. Тимур Яфаров, 99. Аюбхон Гаппаров. Захирадагилар: 1. Виктор Мочалов, 13. Тимур Султанов, 19. Дурбек Умаралиев, 23. Абдумалик Абдуллаев, 26. Қаҳрамон Маҳаммаджонов, 51. Ислом Исмоилов, 96. Акбаршо Рашидханов.

“Қизилқум” жамоаси таркиби қуйидагича кўринишга эга: 1. Эркин Жабборов, 11. Наврўз Алимов, 14. Файзулло Қамбаров, 23. Сарвар Холматов, 43. Акмал Холиқов, 44. Алишер Холиқов, 47. Жамшид Шоҳназаров, 50. Элдор Бойматов, 54. Асқар Муҳиддинов, 58. Акмал Рустамов, 90. Зафар Тўраев. Захирадагилар: 55. Артём Макосин, 6. Фарруҳ Ҳайдаров, 51. Бобур Искандаров, 53. Хуршид Йўлдошев, 57. Исроил Эргашев, 77. Азизбек Усмонов, 87. Руслан Санаев.

 

/span

 

Навбатдаги учрашув

Олий лига, 18- тур

19.08.2017


Ўтган ўйинлар

12/08 Навбаҳор - Қизилқум 3:2

05/08 Обод - Навбаҳор 0:2

25/06 Насаф - Навбаҳор - 4:0

20/06 Навбаҳор - Олмалиқ 1:1

14/06 Сўғдиёна - Навбаҳор 2:1

 

Турнир жадвали

№ Жамоа

Ў

Ю

О

1. Локомотив

17

12

39

2. Қўқон-1912

17

8

30

3. Насаф

17

9

29

4. Пахтакор

17

8

28

5. Бухоро

17

8

27

6. Бунёдкор

17

6

25

7. Навбахор

17

6

25

8. Олмалиқ

17

6

25

9. Машъал

17

6

24

10. Металлург

17

7

23

11. Қизилқум

17

5

21

12. Динамо

17

5

19

13. Шўртан

17

8

19

14. Сўғдиёна

17

5

18

15. Нефтчи

17

2

12

16. Обод

17

2

9


 

Олий лига-2017

18/08 "Металлург"-"Локомотив"

18/08 "Насаф" - "Бунёдкор"

18/08 "Динамо" - "Пахтакор"

19/08 "Нефтчи" - "Навбаҳор"

19/08 "Қизилқум"-"Қўқон-1912"

19/08 "Машъал" - "Шўртан"

19/08 "Олмалиқ" - "Сўғдиёна"

19/08 "Обод" - "Бухоро"

Мактублар почтаси

Мактублар почтасидан фойдаланиш учун сайтга киринг ёки регистрациядан ўтинг!

Авторизация

FAQ

ПАНЕЛЬ
ПАНЕЛЬ