pfcnavbahor.uz "Навбаҳор" профессионал футбол клубининг расмий сайти
“Гулистон” – “Навбаҳор” учрашувдан сўнг
05.10.2013 22:50

Гулистондаги учрашув якунлангач, ҳар икки жамоа мураббийлар ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашишди. Жамоамиз бош мураббийи Мустафо Байрамов мағлубиятга қуйидагича изоҳ берди: - Учрашув кескин ва муросасиз руҳда ўтди. Бунга эса майдонда ҳаракат қилган рақибларнинг кучларини тенглиги сабаб бўлди. Кам сонли хавфли ҳужумлар ташкил этилган бўлсада, футболчилар имкониятлардан фойдалана олишмади. Рақиб дарвозаси олдида юзага келтирилган вазиятлардан самарали фойдалана олганимизда Гулистондан ғалаба билан қайтган бўлардик. Ўз навбатида Усмонов ҳам бир неча ҳолатларда маҳоратини намойиш этиб голга имкон бермади. Учрашувдан олдин шогирдларимга рақиб сафидаги бўйдор ҳимоячи Бобур Акбаровга стандарт вазиятларда алоҳида эътибор қаратиш лозимлигини уқтиргандим. Бироқ, ўйин охирларида Тимур Яфаров унга жиддий қаршилик кўрсата олмади. Оқибатда иккинчи тўпни ўтказиб юбордик.  
Мезбонлар устози Бахтиёр Ашурматовнинг узоқ кутилган ғалабадан кейин кайфияти албатта чоғ эди: - Анчадан бери кутилган ғалабани қўлга киритганимиздан хурсандман. Ғузордаги учрашувдан кейин жамоадан кетишимни айтгандим. Аммо, йигитлар кетмаслигимни илтимос қилишди. Шогирдларимнинг ҳурмати туфайли “Гулистон”да қолишга қарор қилдим. Қайтишим эса омадли келди. Футболчиларимиз бугун майдонда бор куч ва маҳоратларини ишга солган ҳолда ҳаракат қилишди. Натижада уч очкони қўлга киритдик. Ушбу ғалаба билан жамоанинг барча мухлисларини табриклайман. Ғалабани қўлга киритиб, олий лигада қолиш борасида муҳим қадамлардан бирини ташладик. Ютуқдан руҳланган футболчиларимиз кейинги учрашувларда ҳам ўзларини кўрсатишади деб ўйлайман.

 

Навбатдаги учрашув

Олий лига, 18- тур

19.08.2017


Ўтган ўйинлар

12/08 Навбаҳор - Қизилқум 3:2

05/08 Обод - Навбаҳор 0:2

25/06 Насаф - Навбаҳор - 4:0

20/06 Навбаҳор - Олмалиқ 1:1

14/06 Сўғдиёна - Навбаҳор 2:1

 

Турнир жадвали

№ Жамоа

Ў

Ю

О

1. Локомотив

17

12

39

2. Қўқон-1912

17

8

30

3. Насаф

17

9

29

4. Пахтакор

17

8

28

5. Бухоро

17

8

27

6. Бунёдкор

17

6

25

7. Навбахор

17

6

25

8. Олмалиқ

17

6

25

9. Машъал

17

6

24

10. Металлург

17

7

23

11. Қизилқум

17

5

21

12. Динамо

17

5

19

13. Шўртан

17

8

19

14. Сўғдиёна

17

5

18

15. Нефтчи

17

2

12

16. Обод

17

2

9


 

Олий лига-2017

18/08 "Металлург"-"Локомотив"

18/08 "Насаф" - "Бунёдкор"

18/08 "Динамо" - "Пахтакор"

19/08 "Нефтчи" - "Навбаҳор"

19/08 "Қизилқум"-"Қўқон-1912"

19/08 "Машъал" - "Шўртан"

19/08 "Олмалиқ" - "Сўғдиёна"

19/08 "Обод" - "Бухоро"

Мактублар почтаси

Мактублар почтасидан фойдаланиш учун сайтга киринг ёки регистрациядан ўтинг!

Авторизация

FAQ

ПАНЕЛЬ
ПАНЕЛЬ