pfcnavbahor.uz "Навбаҳор" профессионал футбол клубининг расмий сайти
Гулистондан ҳам қуруқ қайтдик
05.10.2013 22:35

Гулистондаги учрашувда жамоамизни очко олиши жуда муҳим эди. Кетма-кет тарзда йўқотилган очколар оқибатида мусобақа жадвалининг қуйи қисмидаги жамоалар “Навбаҳор”га яқинлашиб келаётганди. Айнан шу сабабли футболчиларимизни сафарда ирода ва матонат кўрсатишлари кутилганди. Бироқ, бу сафар ҳам ўйинчилар ишончни оқлашмади. Аксинча қатор муаммоларга юз тутган “Гулистон” футболчилари маҳоратларини ишга солиб ғалабани қзлга киритишди.

«Гулистон» – «Навбаҳор» – 2:1 (1:1). 5 октябрь. Гулистон. 2137 томошабин.

Ҳакамлар: Р.Бобомуродов, Р.Самандаров, О.Жумаев, Ш.Пўлатов.

Назоратчи - И.Мустафин.

«Гулистон»: 24. Дониёр Усмонов, 7. Раббим Ҳасанов, 9. Хуршид Йылдошев (88. Шукур Жумабоев, 62),17. Алишер Шоғуломов, 18. Бобур Акбаров, 19.Рустам Қодиров (77. Сергей Рекун, 74), 21. Миржалол Қурбонов, 22. Тоҳир Шамшиддинов, 25. Элёр Жаҳонов, 26.Мўйдин Мамазулунов (10. Зафар Қорақулов, 86), 28. Илёс Щайров.

«Навбаҳор»: 77. Павел Леус, 8. Азим Аҳмедов, 13. Тимур Яфаров, 20. Ғайрат Жўраев, 22. Рўзимбой Аҳмедов, 26. Қаҳрамон Маҳаммаджонов, 20. Собир Ҳамидов (17. Соҳиб Абдуллаев, 85), 31. Рустам Аъзамов, 32. Жаҳонгир Меҳмонов, 47. Тимур Яфаров, 99. Аюбхон Гаппаров (10. А.Бахриддинов, 71).

Голлар: М.Мамазулунов (10), Б.Акбаров (84) – А.Ғаппаров (42).

Огоҳлантиришлар: Х.Йўлдошев (41), Р.Ҳасанов (64) – Қ.Маҳаммаджонов (37), Ж.Меҳмонов (40), А.Аҳмедов (41), Р.Аъзамов (60).

Энг яхши ўйинчилар: Б.Акбаров – Ғ.Жўраев.

Ўйин хусусида гапирадиган бўлсак, майдонда асосан тенг кураш кечди. Ҳар икки жамоа футболчилари ҳам фақат ғалабани кўзлаган ҳолда тўп суришди. Мезбонлар ҳам, меҳмонлар ҳам биринчи навбатда ҳимояда хушёр ҳаракат қилишга интилишгани боис дарвозалар олдида юзага келтирилган хафли вазиятлар сони у қадар кўп бўлмади. Шундай бўлсада, Ашурматов шогирдлари тезкор гол уринши уддасидан чиқишди. Алишер Шоғуломов қанотдан олдинга интилиб, тўпни жарима майдончаси ичига қулай тарзда етказиб берди. Шу сабабли Мамазулунов ҳеч бир қийинчиликсиз Леус дарвозасини нишонга олди. Голдан кейин футболчиларимиз анча фаоллашишди. Бир қатор ҳужумлар амалга оширилди. Бўлим якунланиб бораётган бир паллада Собир Ҳамидовнинг қанотдан рақиб жарима майдончасига узатиб берган тўпини Аюхон Ғаппаров боши билан дарвозага жойлаб қўйди.

Иккинчи бўлимда майдонда анча кескин кураш кечди. Шунга қарамай, хавфли ҳужумлар биринчи бўлимдаги каби кам ҳолларда содир этилди. Дастлаб Шоғуломовнинг кучли зарбасидан кейин Леус маҳоратини кўрсатган бўлса Маҳаммаджоновнинг тепган тўпи аввалига Усмоновнинг қўлига тегди, кейин эса тўсин билан “ўпишиб” қайтди. Учрашувнинг якунланишига оз вақт қолганида Сергей Рекуннинг бурчакдан узатган тўпини Бобур Акбаров Леус дарвозасига жойла қўйди.

“Гулистон” олти ўйиндан иборат мағлубиятсиз сериясига чек қўйган бўлса футболчиларимиз ғалабасиз ўйинлар сонини бешта учрашувга етказишди. Кейинги турларда жамоамиз очколар захирасини бойитмайдиган бўлса, чемпионатнинг сўнгги турларида қийналиб қолишимиз ҳеч гап эмас.

 

Навбатдаги учрашув

Олий лига, 23-тур

01.10.2017


Ўтган ўйинлар

21/09 Шўртан - Навбаҳор 3:3

16/09 Навбаҳор - Металлург 2:1

07/09 Машъал - Навбаҳор 2:1

26/08 Навбаҳор - Динамо 1:0

19/08 Нефтчи - Навбаҳор 1:1

 

 

 

Турнир жадвали

Жамоа

Ў

Ю

О

1

Локомотив

21

14

45

2

Насаф

21

12

38

3

Пахтакор

21

11

38

4

Бухоро

22

11

38

5

Бунёдкор

22

10

38

6

Машъал

21

9

34

7

Қўқон-1912

22

9

34

8

Навбахор

22

8

33

9

Олмалиқ

20

8

31

10

Металлург

22

9

29

11

Қизилқум

21

6

26

12

Сўғдиёна

21

6

23

13

Динамо

22

5

22

14

Шўртан

22

6

20

15

Нефтчи

22

2

14

16

Обод

22

2

9


 

Олий лига-2017

29/09 "Обод" - "Локомотив"

30/09 "Бунёдкор" - "Машъал"

30/09 "Бухоро" - "Металлург"

30/09 "Қўқон-1912" - "Шўртан"

30/09 "Сўғдиёна" - "Динамо"

30/09 "Олмалиқ" - "Нефтчи"

30/09 "Насаф" - "Қизилқум"

01/10 "Навбаҳор" - "Пахтакор"

Мактублар почтаси

Мактублар почтасидан фойдаланиш учун сайтга киринг ёки регистрациядан ўтинг!

Авторизация

FAQ

ПАНЕЛЬ
ПАНЕЛЬ