pfcnavbahor.uz "Навбаҳор" профессионал футбол клубининг расмий сайти
“Гулистон” – “Навбаҳор” превью
05.10.2013 13:33

Бугун "Навбаҳор" мамлакат чемпионатининг навбатдаги турида "Гулистон" жамоаси меҳмони бўлади. Мазкур учрашув 16.00да бошланади. Ўйинни Рустам Бобомуродов бошқариб боради. Гулистонда ўтадиган баҳс ҳар икки жамоа учун ҳам муҳим аҳамиятга эга. Футболчиларимиз ғалаба қозониш орқали хавфли зонадан узоқлашиш имкониятига эга бўлишади. Ўз навбатида гулистонликларни ҳам майдонга фақат ижобий натижа учун тушишларини тахмин қилиш қийин эмас. Шу нуқтаи назардан келиб чиқиб фикр юритадиган бўлсак, ўйинни чин маънода кескин ва муросасиз руҳда кечишига ҳеч қандай шубҳа йўқ. 
Жамоамиз билан "Гулитон" тўққиз марта куч синашган. Ўзаро ўйинлар статистикасига назар ташлайдиган бўлсак, "Навбаҳор"нинг катта устунликка эга эканлиги аён бўлади. Футболчиларимиз гулистонликларни саккиз марта мағлуб этишган. 2003 йилги чемпионатнинг биринчи даврасида Гулистонда дуранг кузатилган. Эътиборли жиҳати вакилларимиз бешта ўйинда йирик ҳисобдаги ғалабаларни тантана қилишган. Бунинг натижасида рақиб дарвозаси 33 бор нишонга олинган. Гулистонликлар эса эса беш бор дарвозамизга тўп киритишган холос. Тўплар нисбатидаги фарқ эса 28 тани ташкил этмоқда. Умид қиламизки, айни пайтда таркибда ҳаракат қилаётган футболчиларимиз ҳам олдинги йиллардаги ўйинчилар каби тўп суриб, “Гулистон”дан очко олиш вазифасини уддалашади. Биринчи даврада вакилларимиз анча ишончли тарзда ўйин кўрсатиб, ўша пайтда қатор ижобий натижаларни қайд этаётган гулистонликларга имкон беришмаганди.
Ўзаро ўйинларда қайд этилган натижалар:

1993 йил
«Навбаҳор» - «Шифокор» - 5:0
Голлар:
Ёржон Ёралиев (44,64,88), Юрий Ярошенко (65), Вали Келдиев (83).
«Шифокор» - «Навбаҳор» - 2:4
Голлар:
А.Севастьянов (62,77) – Фарид Хабибуллин (01,43,72,83).

1994 йил
«Навбаҳор» - «Гулистон» - 8:0
Голлар:
Ёржон Ёралиев (01), Бахтиёр Тоғаев (19), Фарид Хабибуллин (26), Виктор Макаров (30-пен.), Сайдулло Турсунов (61), Хайрулло Асқаралиев (74), Рустам Забиров (80-пен.), Тоҳир Мўминов (81).
«Гулистон» - «Навбаҳор» - 0:4
Голлар:
Ёржон Ёралиев (03), Вали Келдиев (30,60), Ўроз Назаров (40).

2000 йил
«Гулистон» - «Навбаҳор» - 1:2
Голлар:
Ёржон Ёралиев (50) – Шуҳрат Мирхолдиршоев (03), Мухтор Фозилов (87).
«Навбаҳор» - «Гулистон» - 5:1
Голлар:
Шуҳрат Мирхолдиршоев (16,89), Хайрулла Каримов (26-пен.), Шерзод Назаров (58), Санжар Асқаралиев (60) – Жўрабек Дўстматов (53).

2003 йил
«Гулистон» - «Навбаҳор» - 0:0
«Навбаҳор» - «Гулистон» - 2:1
Голлар:
Рашид Ғофуров (45), Шуҳрат Мирхолдиршоев (61) – Хуршид Йўлдошев (85).

2013 йил
«Навбаҳор» - «Гулистон» - 3:0
Голлар:
Акрам Баҳриддинов (19), Рўзимбой Аҳмедов (49), Леонид Кошелев (59).

 

Навбатдаги учрашув

Олий лига, 9- тур

04.05.2017


Ўтган ўйинлар

28/04 Пахтакор - Навбаҳор 1:0

22/04 Навбаҳор - Шўртан 1:0

15/04 Металлург - Навбаҳор 0:0

07/04 Навбаҳор - Машъал 1:0

31/03 Динамо - Навбаҳор 0:1

 

 

 

 

 

 

 

Турнир жадвали

№ Жамоа

Ў

Ю

О

1. Локомотив

6

5

15

2. Қўқон-1912

7

4

14

3. Машъал

8

4

14

4. Навбахор

8

4

14

5. Динамо

7

4

13

6. Насаф

6

3

10

7. Бухоро

7

3

10

8. Пахтакор

8

3

10

9. Бунёдкор

7

2

9

10. Шўртан

7

3

9

11. Қизилқум

7

2

8

12. Олмалиқ

7

2

8

13. Сўғдиёна

7

2

7

14. Обод

7

1

6

15. Нефтчи

7

1

5

16. Металлург

6

1

4

Олий лига-2017

03/05 "Бунёдкор" – "Металлург"

04/05 "Навбаҳор" "Локомотив"

06/05 "Насаф" "Нефтчи"

06/05 "Бухоро" – "Шўртан"

06/05 "Қўқон-1912" – "Пахтакор"

06/05 "Обод" – "Қизилқум"

06/05 "Олмалиқ" – "Динамо"

06/05 "Сўғдиёна" – "Машъал"

Мактублар почтаси

Мактублар почтасидан фойдаланиш учун сайтга киринг ёки регистрациядан ўтинг!

Авторизация

FAQ

ПАНЕЛЬ
ПАНЕЛЬ