pfcnavbahor.uz "Навбаҳор" профессионал футбол клубининг расмий сайти
“Олмалиқ”дан ҳам мағлубиятга учрадик
28.09.2013 15:20

Ўйин якунланди. 13-турдан бери ўз майдонида давом этиб келаётган ғалабасиз серияга афсус барҳам берилмади.

90+3. Эркинов бир дақиқа ўйнаб-ўйнамасдан сариқ карточка олди.

90+2. Зафар Полвонов ўрнига Шахбоз Эркинов ўйинни давом эттиради.

Иккинчи бўлимга уч дақиқа қўшимча вақт қўшиб берилди.

90. Сўнгги дақиқааларда иккита жуда хавфли вазият содир этишди "Навбаҳор" ўйинчилари. Биринчи вазиятда Мақсадмурод Шомуродов махорат кўрсатган бўлса, иккинчисида футболчиларимиздан омад юз ўгирди.

87. Рўзим Аҳмедов ҳам сариқ карточкадан бебахра қолмади.

85. Обид Жўрабоевга хакам сариқ карточка кўрсатди.

82. "Навбаҳор" таркибидааги учинчи ўзгариш: Оятилло Мухиддинов Акрам Бахриддиновни майдонда алмаштирди.

80. Рустам Аъзамовга бош хакам сариқ карточка кўрсатди.

76. Мустафо Байрамов иккинчи ўзгаришга қўл урди. Абдумалик Абдуллаев ўйинга киришолмаган Александр Лупашко ўрнига майдонга туширилди.

73. "Олмалиқ" ҳисобни йирик кўринишга келтиришга яқин келганди. Шквирин шогирдлари тезкор қарши ҳужум ташкил қилишди. Шерали Жўраев Дилявер Абибуллаевни дарвозабонимиз билан яккама-якка вазиятга чиқарди. Абибуллаевнинг зарбасини Мочалов қайтаришга муваффақ бўлди.

66. "Олмалиқ" таркибида иккинчи ўзгариш: Азамат Исроилов ўрнига Бахром Йўлдошев учрашувни давом эттиради.

65. "Олмалиқ" ҳимоячисига тўп тегиб, сал қолмаса автогол бўлиши мумкин эди. Аммо, М. Шомуродов хавфни бартараф этишга улгурди. Сўнгги дақиқаларда мезбонлар жонланишди.

60. Учрашувдаги биринчи сариқ карточка Игорь Петоквичга кўрсатилди.

57. Жаҳонгир Меҳмонов Шерали Жўраевни қўполлик билан тўхтатгани учун бош хакам жарима зарбаси белгилади. Уни Дилявер Абибуллаев амалга оширди. Самарасиз.

55. "Олмалиқ" таркибида биринчи ўзгариш: Диёр Туропов ўрнига Дилявер Абибуллаев майдонга тушди.

53. Ғайрат Жўраевнинг боши билан берган зарбасига бироз аниқлик етишмади.

Асосан жамоамиз ўнг қанотдан, Ғайрат Жўраев ҳаракат қилаётган тарафдан ҳужум ташкил этяпти.

47. Иккинчи бўлим бошидан меҳмонлар олдинга ўтишди. Шерали Жўраев Мочалов хушёрлигини синаб кўрди.

46. Иккинчи тайм бошланди.

Танаффус.

45. Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди.

43. Ғайрат Жўраев яна ўз қанотида фаоллик кўрсатиб, жарима майдони ичига тўпни оширди. Рўзим Аҳмедовнинг оёғига ноқулай ўрнашган тўп майдон ташқарисига чиқиб кетди.

38. Қаҳрамон Маҳаммаджоновнинг узоқ масофадан йўллаган зарбаси дарвоза тўсинидан бироз юқори ўтиб кетди.

35. Гол. "Навбаҳор" қарши ҳужум уюштиришга ҳаракат қилди. Аммо Жаҳонгир Меҳмонов майдон марказида тўпни олдиргач, Шерали Жўраев ўнг қанотдан ёриб кириб, Санжар Шоахметовга пас берди. 22 рақам эгаси Мочалов қўриқлаётган дарвозага учинчи голни уриб, дублини нишонлади.

32. Гол. Ҳимоядаги палапартишликдан Санжар Шоахметов унумли фойдаланиб, "Олмалиқ"ни ҳисобда олинга олиб чиқди.

31. Ғайрат Жўраевни олмалиқликлар майдон марказига яқин нуқтада қўполлик билан тўхтатишди. Жарима зарбасини ижро этган Т. Султонов тўпни дарвоза тўсинидан анча юқорига йўналтирди.

29. Бош хакам Акрам Бахриддиновни Зафар Полвонога нисбатан қўпол ўйнади деб топди. Футболчимизга оғзаки танбех берилди.

25. Гол. Обид Жўрабоев жарима майдони ичида шеригидан тўпни қабул қилиб олиб кучли зарба билан ҳисобни тенглаштирди.

"Олмалиқ" ҳужумлари асосан чап қанотдан уюштирилмоқда.

22. Санжар Шоахметовнинг 22-23 метрлардан йўллаган зарбаси Мочаловга қийинчилик туғдирмади.

Майдонда кураш асосан марказда кечмоқда. Томонлар томонидан уюштирилаётган ҳужумларни ҳимоячилар бартараф тишмоқда.

15. Кошелевнинг олган жарохати жиддий бўлиб чиқди. Унинг ўрнига Александр Лупашко майдонга тушди.

4. ГООООООООООЛ! Ғайрат Жўраев ўнг қанотдан ёриб кириб, Собир Ҳамидовни тўп билан таъминлади. Ҳамидов эса осонлик билан очиқ қолган дарвозани ишғол қилди.

1. Ўйин бошланди.

Яна бироздан сўнг Косонсойда “Навбаҳор” ва “Олмалиқ” жамоалари ўртасидаги учрашув старт олади. Айни пайтда ҳар икки жамоа аъзолари майдонда чигал ёзди машқларини бажаришмоқда. 
Бугунги учрашувни жамоамиз қуйидаги таркибда ўтказади: 1. Виктор Мочалов, 6. Леонид Кошелев (С), 10. Акрам Баҳриддинов, 13. Тимур Султанов, 20. Ғайрат Жўраев, 22. Рўзимбай Аҳмедов, 26. Қаҳрамон Маҳаммаджонов, 30. Собир Ҳамидов, 31. Рустам Аъзамов, 32. Жаҳонгир Меҳмонов, 47. Тимур Яфаров.
Захирадагилар: 78. Павел Леус, 3. Ботир Тўрабоев, 19. Дурбек Умаралиев, 23. Абдумалик Абдуллаев, 44. Оятулло Муҳиддинов, 45. Александр Лупашко, 99. Аюбхон Гаппаров.
“Олмалиқ” жамоаси таркиби эса қуйидагича кўринишга эга: 1. Мақсадмурод Шомуродов, 3. Азамат Исроилов, 7. Достон Абдураҳмонов, 9. Зафар Полвонов, 13. Игорь Петкович, 20. Дарко Станоевич (С), 22. Санжар Шоаҳметов, 23. Шерали Жўраев, 24. Диёр Туропов, 50. Георги Квесиешвили, 55. Обид Жўрабоев.
Захирадагилар: 16. Умид Хонимқулов, 12. Шариф Мирзаев, 15. Баҳром Йўлдошев, 17. Маъмур Абдуллаев, 21. Шаҳбоз Эркинов, 26. Элёр Мамасолиев, 88. Дилявер Абибуллаев
Бугунги учрашувни Зокир Қодиров бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси бошқаради. Қодировга қанотларда Бобур Қодиров ва Абдураҳмон Қўлдошевлар ёрдам беришади. Захирадаги ҳакам Акмал Раҳимов. Назоратчи Вячеслав Валицкий.

p style=

 

Навбатдаги учрашув

Олий лига, 15- тур

25.06.2017


Ўтган ўйинлар

14/06 Сўғдиёна - Навбаҳор 2:1

27/05 Навбаҳор - Бунёдкор 1:1

18/05 Бухоро - Навбаҳор 3:3

12/05 Навбаҳор-Қўқон-1912 1:1

04/05 Навбаҳор-Локомотив 2:2

 

 

 

 

Турнир жадвали

№ Жамоа

Ў

Ю

О

1. Локомотив

13

10

32

2. Қўқон-1912

14

7

26

3. Насаф

13

7

23

4. Олмалиқ

14

6

23

5. Пахтакор

14

6

21

6. Бухоро

14

6

20

7. Машъал

14

5

19

8. Навбахор

14

4

19

9. Динамо

14

5

18

10. Металлург

13

5

17

11. Қизилқум

14

4

17

12. Сўғдиёна

14

5

17

13. Бунёдкор

13

3

15

14. Шўртан

14

5

15

15. Нефтчи

14

2

11

16. Обод

14

2

9

Олий лига-2017

25/06 "Қизилқум" "Шўртан"

25/06 "Насаф" - "Навбаҳор"

25/06 "Нефтчи" "Металлург"

25/06 "Обод" "Пахтакор"

25/06 "Олмалиқ" "Қўқон-1912"

25/06 "Сўғдиёна" "Бухоро"

26/06 "Бунёдкор" "Локомотив"

26/06 "Динамо" – "Машъал"

 

Мактублар почтаси

Мактублар почтасидан фойдаланиш учун сайтга киринг ёки регистрациядан ўтинг!

Авторизация

FAQ

ПАНЕЛЬ
ПАНЕЛЬ