pfcnavbahor.uz "Навбаҳор" профессионал футбол клубининг расмий сайти
«Бухоро»га кучимиз етмади
14.09.2013 20:05

Учрашув бошларида ҳар икки жамоа аъзолари ҳам ҳужумкор руҳда тўп суришни мақсад қилганликларини амалда исботлашга интилишди. Бунинг самараси ўлароқ ўйингоҳга йиғилган мухлислар тезкор голларга гувоҳ бўлишди. Бухороликлар рақиб майдонида тўп суришларига қарамай тезкор ҳужумлар уюштиришга эътибор қаратишди.
«Навбаҳор» - «Бухоро» - 2:3 (1:2). 14 сентябр. Косонсой. «Марказий» ўйингоҳ. 2122 томошабин.
Ҳакамлар: В.Коваленко, М.Саидқосимов, О.Абдувосилов, Д.Каримов.
Назоратчи - Б.Галеев.
«Навбаҳор»: 78. Павел Леус, 6. Леонид Кошелев (44. Оятулло Муҳиддинов, 63), 8. Азим Аҳмедов (99. Аюбхон Гаппаров, 75), 13. Тимур Султанов, 20. Ғайрат Жўраев, 21. Аъзам Алиев, 22. Рўзимбай Аҳмедов, 26. Қаҳрамон Маҳаммаджонов, 31. Рустам Аъзамов, 32. Жаҳонгир Меҳмонов, 45. Александр Лупашко.
Захирадагилар: 12. Ислом Жўраев, 3. Ботир Тўрабоев, 10. Акрам Баҳриддинов, 17. Соҳиб Абдуллаев, 19. Дурбек Умаралиев.
20. Сардор Қобулжонов, 2. Наоя Шибамура, 4. Дэвид Ония (С), 10. Алишер Санаев, 14. Вохид Шодиев, 17. Отабек Нарзуллаев, 21. Баҳриддин Ваҳобов (85. Илья Ильин, 82), 50. Юрий Рижко, 88. Баҳодир Пардаев, 89. Абдуқаҳҳор Ҳожиакбаров, 90. Владимир Киликевич (23. Алишер Азизов, 72).
Захирадагилар: 30. Ботир Носиров, 7. Алексей Николаев, 8. Алишер Маҳмудов, 11. Отабек Валижонов, 44. Нодир Жўраев.
Голлар: Р.Аҳмедов (14), О.Муҳиддинов (68) – В.Шодиев (8,71), Б.Пардаев (19).
Огоҳлантиришлар: В.Шодиев (7), В.Киликевич (50), Б.Ваҳобов (80, ҳаммаси «Бухоро»).
Энг яхши ўйинчилар: Л. Кошелев – В. Шодиев.
Меҳмонларнинг уринишлари самарасиз кетмади. 8-дақиқада Юрий Рижконинг ўнг қанотдан узатиб берган тўпини ҳеч бир қийинчиликсиз Воҳид Шодиев Леус қўриқлаётган дарвоза тўрига жойлаб қўйди. Ушбу вазиятда «Навбаҳор» посбони тўпни қайтарса бўларди. Аммо, мезбонларнинг легионер дарвозабони жамоадошларининг жонига оро кира билмади.
Ўтказиб юборилган тезкор гол «Навбаҳор» футболчиларидан ҳужумкорликни ошириш талаб этиларди. Мезбонлар қисқа фурсат ичида ўртадаги муозанатни тиклашга эришишди. Рўҳим Аҳмедов ва Александр Лупашколар рақибнинг бир ҳимоячисига қарши қолишди. Аҳмедовнинг тўп оширишидан кейин Лупашко қулай вазиятдан дарвозани нишонга олишга уриниб кўрди. Аммо, Қобилжонов тўп йўналишини секинлаштирган бўлсада ҳаракатни тўхтатмаган Аҳмедов бўш дарвозани нишонга олишда қийинчиликка дуч келмади. Тезкор голлар кетма-кетлигини 19-дақиқада меҳмонлар якунлаб беришди. Дэвид Ония чап қанотда фаоллик кўрсатиб, тўпни рақиб жарима майдончасига етказиб берди. «Навбаҳор» ҳимоясининг марказида юзага келган бўшлиқдан самарали фойдаланган Баҳодир Пардаев иккинчи гол муаллифига айланди. Биринчи бўлимнинг қолган вақти давомида ҳар икки жамоа футболчиларида ҳам ҳисобни ўзгартириш учун имкониятларга эга бўлишсада, бундан фойда келтира олишмади.
Иккинчи бўлимда футболчиларимиз ҳисобни тенглаштириш мақсадида ҳужумга эътибор қаратишди. «Бухоро» эса ўйинни таблода порлаб турган ҳисобдан келиб чиққан ҳолда ташкил этди. Вакилларимиз Қобулжонов дарвозаси олдида хавфли вазиятларни юзага келтиришга интилишган бўлсада, меҳмон ҳимоячиларининг бехато ҳаракат қилиши туфайли қатор қийинчиликларга дуч келишди. Шунга қарамай, 67-дақиқада ташкил этилган ҳужум ҳисобни тенглашишига олиб келди. Ғайрат Жўраев тўпни ўнг қанотдан «Бухоро» жарима майдончасига етказиб бергач, Рўзимбой Аҳмедов акробатик усулда дарвозага зарба йўллашга уриниб кўрди. Аммо, унга омад кулиб боқмадии. Жарима майдончаси ичида юзага келган пала-партишликдан эса Оятулло Муҳиддинов самарали фойдаланди – 2:2. Лекин, бу ҳаммаси эмасди. Тез орада бухороликлар учинчи тўпни ҳам киритишди. Тимур Султонов ва Қаҳрамон Маҳаммаджоновлар тўпни қайтариш чоғида бир-бирлари билан тўқнашиб кетишди. Ҳаводаги курашда тўпга эга чиққан Воҳид Шодиев тўпни олдинга югуриб чиққан Павел Леуснинг устидан ошириб, тўрга туширди. Учрашувнинг якуний қисмида футболчиларимизнинг ҳеч бўлмаганда дурангни таъминлаш мақсадидаги уринишларидан ҳеч қандай самара бермади.
Бир сўз билан айтганда бугун на ҳимоячиларимиз ва на дарвозабонимиз ўзларига билдирилган ишончни оқлай олишмади. Айниқса литвалик посбон Павел Леус мағлубиятдаги айбнинг катта қисмини ўз бўйнига олса тўғрироқ бўларди. Тўғри майдонда 11 киши ҳаракат қилади. Шу сабабдан унинг бир ўзини айбдор қилиш ҳам нотўғри. Лекин, Леус шу куни футболдаги «дарвозабон ярим жамоа» иборасига хос тарзда ўйин кўрсатмади. Қолаверса, Тимур Яфаров, Акрам Баҳриддинов, Илҳом Бойдедаев каби футболчиларнинг йўқлиги ҳам билинди. Айрим футболчиларни асосий таркибга киритмаганлиги эса мураббийлар штабининг камчилиги ҳисобланади.




 

Навбатдаги учрашув

Олий лига, 18- тур

19.08.2017


Ўтган ўйинлар

12/08 Навбаҳор - Қизилқум 3:2

05/08 Обод - Навбаҳор 0:2

25/06 Насаф - Навбаҳор - 4:0

20/06 Навбаҳор - Олмалиқ 1:1

14/06 Сўғдиёна - Навбаҳор 2:1

 

Турнир жадвали

№ Жамоа

Ў

Ю

О

1. Локомотив

17

12

39

2. Қўқон-1912

17

8

30

3. Насаф

17

9

29

4. Пахтакор

17

8

28

5. Бухоро

17

8

27

6. Бунёдкор

17

6

25

7. Навбахор

17

6

25

8. Олмалиқ

17

6

25

9. Машъал

17

6

24

10. Металлург

17

7

23

11. Қизилқум

17

5

21

12. Динамо

17

5

19

13. Шўртан

17

8

19

14. Сўғдиёна

17

5

18

15. Нефтчи

17

2

12

16. Обод

17

2

9


 

Олий лига-2017

18/08 "Металлург"-"Локомотив"

18/08 "Насаф" - "Бунёдкор"

18/08 "Динамо" - "Пахтакор"

19/08 "Нефтчи" - "Навбаҳор"

19/08 "Қизилқум"-"Қўқон-1912"

19/08 "Машъал" - "Шўртан"

19/08 "Олмалиқ" - "Сўғдиёна"

19/08 "Обод" - "Бухоро"

Мактублар почтаси

Мактублар почтасидан фойдаланиш учун сайтга киринг ёки регистрациядан ўтинг!

Авторизация

FAQ

ПАНЕЛЬ
ПАНЕЛЬ