pfcnavbahor.uz "Навбаҳор" профессионал футбол клубининг расмий сайти
"Навбаҳор" - "Бухоро" - 2:3 (онлайн)
14.09.2013 15:41

­

90+3. Шу тариқа учрашув ўз ниҳоясига етди. Афсус, бу сафар ҳам "Навбаҳор" ўз майдонида қимматли очколарни бой берди. 2:3.

90. Иккинчи бўлимга 4 дақиқа қўшиб берилди.

89. Рўзим Аҳмедовни Наоя Шибамура ўта қўпол тўхтатиб қолди. Аслида япониялик ҳимоячининг ҳаракатлари сариқ карточкага лойиқ эди. Аммо Коваленко легионерни аяди.

83. Эх... Лупашко!!! Футболчимизнинг навбатдаги уруниши ҳам бесамар якунланди. Александрнинг зарбаси тўсин юқорисидан ўтиб кетди.

82. Илья Ильин Бахриддин Вахобо ўрнида беллашувни давом эттирадиган бўлди.

81. Бахриддин Вахобов ҳам сариқ карточка билан "сийланди"

78. Лупашко узоқ масофадан йўналтирилган жуда кучли зарбасини Қобулжонов қийинчилик билан майдон ташқарисига чиқариб юборди.

77. Мезборнлар сафида иккинчи ўзгариш: Аюбхон Гаппаров Азим Аҳмедов ўрнига майдонга тушди.

72. Владимир Киликевич ўрнига Алишер Азизов ўйинни давом эттиради.

71. Вохид Шодиев дубльга эришди. "Бухоро" яна ҳисобда олдинга чиқиб олди.

68. ГОООООООООООООООООООЛ!!! Оятилло Мухиддинов!!!! Ўнг қанотдан Ғайрат Жўраев "Бухоро" жарима майдонига тўпни узатди. Аввалига Рўзимбой Аҳмедов акробатик усулда зарба беришга урунди, бироқ унга омад етишмади. Меҳмон ҳимоячилари палапартишликларидан эса Муҳиддинов унумли фойдаланиб, ҳисобни тенглаштирди.

64. "Навбаҳор" таркибида дастлабки ўзгариш: Леонид Кошелев ўрнига Оятилло Муҳиддинов майдонга тушди.

58. Ғайрат Жўраев чап қанотдан узатиб берилган тўпни ерга туширмасдан дарвозага йўллади. Лекин унинг ҳам уруниши муваффақиятсиз чиқди.

53. Нишимура ўнг қанотда катта тезликда қочиб кетаётган Ғайрат Жўраевни қўполлик билан тўхтатди. Белгиланган жарима тўпини Кошелев рақиб дарвозаси ичига узатиб берди. Қаҳрамон Маҳаммаджонов барчадан илғор чиқиб тўпга биринчи бўлиб боши билан зарба берди. Ноаниқ.

51. Владимир Киликевичга сариқ карточка кўрсатилди.

47. Учрашувнинг иккинчи ярми бухороликларнинг хавфли жарима зарбаси билан бошланди. Агамуродов шогирдларининг урунишлари самарасиз якунланди.

46. Иккинчи тайм бошланди.

Биринчи тайм якунланди. Ҳозирча меҳмонлар олдинда 1:2. Танаффус.

45. Биринчи бўлимга 1 дақиқа вақт қўшиб берилди.

44. Кошелев олисдан яна бир бор омадини синаб кўрди. Лекин бу сафар ҳам тўп аниқ манзилга етиб бормади.

40. Рўзим Аҳмедов жарима майдони ичида Лупашко томонидан узатилган тўпга боши билан зарба берди, аммо тўп тўғри Сардор Қобулжонов қўлларига етиб келди.

34. Леонид Кошелев ҳисобни тенглаштириш учун жуда яқин турганди. Унинг 12 метрлардан йўллаган кучли зарбаси рақиб оёғига тегиб дарвоза тўсини тепасидан ўтиб кетди.

31. Жаҳонгир Меҳмонов бурчак тўпидан узатилган пасга боши билан зарб берди, аммо бироз ноаниқ.

27. Пардаевни Т. Султонов жарима майдони ташқарисида қўполлик ишлатиб тўхтатгани учун жарима зарбаси белгиланди. Пардаевнинг ўзи стандарт вазиятни амалга оширди. Бироқ Леус хавфни бартараф этди.

25. Қаҳрамон Маҳаммаджоновга тиббий ҳизмат кўрсатилди.

23. Лупашко чиройли алдамчи ҳаракат билан икки рақиб ўйинчисини алдаб 18 метр масофадан зарба йўллади, бироқ Қобулжонов кучсиз йўналтирилган тўпни қийинчиликсиз ушлаб олди.

19. Гол. "Бухоро" яна ҳисобда олдинга чиқиб олди. Баходир Пардаев ўз номига гол ёздириб қўйди. Чап қанотдан унга тўпни Ония ошириб берди.

18. Рустам Аъзамов Қобулжанов қўриқлаётган дарвоза томон кучли зарба йўллади, бироқ тўп ноаниқ кетди.

14. ГООООООООООООООЛ!!!! Рўзим Аҳмедов - Александр Лупашко комбинациясидан кейин Рўзим Аҳмедов ҳисобни тенглаштирди.

8. Гол. Вохид Шодиев ўнг қанотдан ошириб берилган тўпни боши билан Леус қўриқлаётган дарвозага жойлаб қўйди.

6. Вохид Шодиевга сариқ карточка кўрсатилди.

2. Дастлабки дақиқалардан бошлаб ҳар икки жамоа аъзолари майдонда устунликни қўлга олишга ҳаракат қилишмоқда.

1. Ўйин бошланди.

Ўйинни "Навбаҳор" сариқ, "Бухоро" оқ рангли либосларда ўтказишади.

Яна саноқли дақиқалардан кейин Косонсойдаги ўйингоҳда “Навбаҳор” ва “Бухоро” жамоалари ўртасидаги учрашув бошланади. Ўйинни Валентин Коваленко бошчилигидаги ҳакамлар бошқариб боришади. Унга қанотларда Маъмур Саидқосимов ва Олим Абдувосиловлар ёрдам беришади. Захирадаги ҳакам Дилшод Каримов. Назоратчилик Булат Галеев зиммасига юклатилган. Айни пайтда жамоаларнинг таркиби маълум бўлди. Демак таркиблар билан танишинг: 
«Навбаҳор»: 78. Павел Леус, 6. Леонид Кошелев (С), 8. Азим Аҳмедов, 13. Тимур Султанов, 20. Ғайрат Жўраев, 21. Аъзам Алиев, 22. Рўзимбай Аҳмедов, 26. Қаҳрамон Маҳаммаджонов, 31. Рустам Аъзамов, 32. Жаҳонгир Меҳмонов, 45. Александр Лупашко.
Захирадагилар: 12. Ислом Жўраев, 3. Ботир Тўрабоев, 10. Акрам Баҳриддинов, 17. Соҳиб Абдуллаев, 19. Дурбек Умаралиев, 44. Оятулло Муҳиддинов, 99. Аюбхон Гаппаров.
«Бухоро»: 20. Сардор Қобулжонов, 2. Наоя Шибамура, 4. Дэвид Ония (С), 10. Алишер Санаев, 14. Воҳид Шодиев, 17. Отабек Нарзуллаев, 21. Баҳриддин Ваҳобов, 50. Юрий Рижко, 88. Баҳодир Пардаев, 89. Абдуқаҳҳор Ҳожиакбаров, 90. Владимир Киликевич.
Захирадагилар: 30. Ботир Носиров, 7. Алексей Николаев, 8. Алишер Маҳмудов,
11. Отабек Валижонов, 23. Алишер Азизов, 44. Нодир Жўраев, 85. Илья Ильин.

 

Навбатдаги учрашув

Олий лига, 16- тур

05.08.2017


Ўтган ўйинлар

25/06 Насаф - Навбаҳор - 4:0

20/06 Навбаҳор - Олмалиқ 1:1

14/06 Сўғдиёна - Навбаҳор 2:1

27/05 Навбаҳор - Бунёдкор 1:1

18/05 Бухоро - Навбаҳор 3:3

 

 

 

Турнир жадвали

№ Жамоа

Ў

Ю

О

1. Локомотив

14

10

32

2. Қўқон-1912

15

7

27

3. Насаф

14

8

26

4. Олмалиқ

15

6

24

5. Пахтакор

15

7

24

6. Бухоро

15

7

23

7. Металлург

14

6

20

8. Машъал

15

5

20

9. Қизилқум

15

5

20

10. Динамо

15

5

19

11. Навбахор

15

4

19

12. Бунёдкор

14

4

18

13. Сўғдиёна

15

5

17

14. Шўртан

15

5

15

15. Нефтчи

15

2

11

16. Обод

15

2

9

Олий лига-2017

05/08 "Обод" - "Навбаҳор"

05/08 "Динамо" - "Металлург"

05/08 "Нефтчи" - "Шўртан"

05/08 "Олмалиқ" - "Бухоро"

06/08 "Қизилқум" - "Пахтакор"

06/08 "Насаф" - "Қўқон-1912"

06/08 "Сўғдиёна" - "Бунёдкор"

07/08 "Локомотив" - "Машъал"



Мактублар почтаси

Мактублар почтасидан фойдаланиш учун сайтга киринг ёки регистрациядан ўтинг!

Авторизация

FAQ

ПАНЕЛЬ
ПАНЕЛЬ