pfcnavbahor.uz "Навбаҳор" профессионал футбол клубининг расмий сайти
"Пахтакор" билан кучлар тенг келди
09.09.2013 20:34

Бугун жамоамиз Олий лигада юзага келган кичик танаффусдан фойдаланган холда Тошкентнинг "Пахтакор" клуби билан назорат учрашувини ўтказди. Учрашув биринчи бўлимида гарчи футболчиларимизда бир қатор гол уриш учун қулай имкониятлар бўлган бўлсада, ҳисобни дастлаб пойтахтликлар очишди. Кахи Махарадзе даст аввал ўйиндаги биринчи голни ўз номига ёздирган бўлса, сўнгра майдон эгаларидан Ойбек Қиличев ўзини кўрсатиб, "Навбаҳор" дарвозасига иккинчи голни уришга муваффақ бўлди. Беллашувнинг биринчи бўлимида Ғайрат Жўраев, Леонид Кошелев ва Аюбхон Гаппаровларда гол уриш учун қулай имкониятлар бўлганини таъкидлаш лозим.

Иккинчи бўлимда мураббийлар тактик усулни ўзгартириб, учта ҳимоячи билан ўйнашга қарор қилишди ва таркибда қатор ўзгаришларни амалга оширишди. Бу эса ижобий ўзгаришлар олиб келди. Ўйиннинг иккинчи ярмида ҳам вакилларимиз "шерлар" дарвозаси олдида қатор хавфли вазиятларни содир этишди. Шулардан иккитасида Гаппаров ва Лупашколар унумли фойдаланиб, рақиб дарвозасини аниқ нишонга олишди. "Лочинлар" ўз иродаларини намойиш этиб, якунда ҳисобни тенглаштирдилар.

Айтиш жоизки, жамоамиздан Рўзимбой Аҳмедов, Илҳом Бойдедаев ва Акрам Бахриддинов баъзи сабабларга кўра Наманганда қолишди. Шунинг учун Тошкентга асосий таркибнинг 18 нафар ўйинчиси йўл олди.

Биринчи бўлимда "Навбаҳор" таркиби қуйидагича кўриниш олди: Ислом Жўраев, Ботир Тўрабоев, Дурбек Умаралиев, Тимур Яфаров, Тимур Султонов, Аъзам Алиев, Ислом Исмоилов, Леонид Кошелев, Ғайрат Жўраев, Оятилло Мухиддинов, Аюбхон Гаппаров.

Захирадан майдонга тушганлар: Виктор Мочалов, Қаҳрамон Маҳаммаджонов, Рустам Аъзамов, Билол Шарофуддинов, Азим Аҳмедов, Соҳиб Абдуллаев, Александр Лупашко

Гол: А. Гаппаров, А. Лупашко.


 

Навбатдаги учрашув

Олий лига, 8- тур

28.04.2017


Ўтган ўйинлар

22/04 Навбаҳор - Шўртан 1:0

15/04 Металлург - Навбаҳор 0:0

07/04 Навбаҳор - Машъал 1:0

31/03 Динамо - Навбаҳор 0:1

16/03 Навбаҳор - Нефтчи 1:1

 

 

 

 

 

 

 

Турнир жадвали

№ Жамоа

Ў

Ю

О

1. Локомотив

6

5

15

2. Қўқон-1912

7

4

14

3. Навбахор

7

4

14

4. Динамо

7

4

13

5. Насаф

6

4

12

6. Машъал

7

3

11

7. Бухоро

7

3

10

8. Бунёдкор

6

2

9

9. Шўртан

7

3

9

10. Қизилқум

7

2

8

11. Олмалиқ

7

2

8

12. Пахтакор

7

2

7

13. Сўғдиёна

7

2

7

14. Обод

7

1

5

15. Нефтчи

7

1

5

16. Металлург

6

1

4

Олий лига-2017

28/04 "Пахтакор" "Навбаҳор"

28/04 "Машъал" – "Бунёдкор"

29/04 "Шўртан" – "Қўқон-1912"

29/04 "Динамо" – "Сўғдиёна"

29/04 "Қизилқум" "Насаф"

29/04 "Локомотив" – "Обод"

29/04 "Металлург" – "Бухоро"

29/04 "Нефтчи" – "Олмалиқ"

 

Мактублар почтаси

Мактублар почтасидан фойдаланиш учун сайтга киринг ёки регистрациядан ўтинг!

Авторизация

FAQ

ПАНЕЛЬ
ПАНЕЛЬ