pfcnavbahor.uz "Навбаҳор" профессионал футбол клубининг расмий сайти
Бугунги машғулот тафсилоти
07.09.2013 22:41

14-сентябрь куни Ўзбекистон чемпионатининг 18-туридан ўрин олган "Бухоро"га қарши бўлиб ўтади. 3-сентябрьдан буён жамоа мураббийлар штаби кунига икки махалдан машғулот ўтказиб келмоқда. Бугунги машғулотда Аюбхон Гаппаров бетоблиги боис иштирок этолмаган бўлса, Акрам Бахриддинов номаълум сабабга кўра жамоа қароргоҳига келмади. Шунингдек Собир Ҳамидов, Абдураззоқ Жўраев, Абдулазиз Султонов ва Абдумалик Абдуллаевлар ўринбосарлар таркибига ўтказилгани учун машғулотда кўринишмади. Жаҳонгир Меҳмонов оёғида бироз жарохати борлиги туфайли якка тартибда енгил машқлар бажарди. Шу сабабли ҳимоячини 9-сентябрь кунги "Пахтакор"га қарши назорат ўйинига жалб этмасликка қарор қилинди. Дарвозабон Павел Леус ҳам Тошкентга бормайдиган бўлди. "Шерлар" билан беллашув Қибрайда ўтказилади. Эртага соат 16.00 да "Навбаҳор" йўлга отланади.  

Бугунги машғулот узоқ масофадан тўпни аниқ ошириш устида ишлашдан бошланди. Сўнгра таркиб иккига бўлиниб, қисқача икки таймдан ўйин ўтказишди. Беллашувда сариқ либосли таркиб 5:2 ҳисоби билан зафар қучди. Александр Лупашконинг хет-триги ва Рўзим Аҳмедовнинг дубли "Сариқлар"га ғалаба келтирди. "Қизиллар"дан эса Аъзам Алиев ва иккинчи бўлимда "қизиллар"га қўшилиб олган дарвозабон Виктор Мочаловлар гол уришга муваффақ бўлдилар.

"Сариқлар": Виктор Мочалов, (Ислом Жўраев иккинчи бўлимда) Ботир Тўрабоев, Қаҳрамон Маҳаммаджонов, Тимур Султонов, Ислом Исмоилов, Азим Аҳмедов, Ғайрат Жўраев, Александр Лупашко, Рўзим Аҳмедов.
"Қизиллар": Павел Леус, Рустам Аъзамов, Тимур Яфаров, Дурбек Умаралиев, Билол Шарофутдинов, Аъзам Алиев, Оятулло Мухитдинов, Соҳиб Абдуллаев.
Голлар: Алиев, (0:1). Лупашко, (1:1). Р.Аҳмедов, (2:1). Мочалов, (2:2). Лупашко, (3:2). Лупашко, (4:2). Р. Ахмедов, (5:2)

 

Навбатдаги учрашув

Олий лига, 15- тур

25.06.2017


Ўтган ўйинлар

14/06 Сўғдиёна - Навбаҳор 2:1

27/05 Навбаҳор - Бунёдкор 1:1

18/05 Бухоро - Навбаҳор 3:3

12/05 Навбаҳор-Қўқон-1912 1:1

04/05 Навбаҳор-Локомотив 2:2

 

 

 

 

Турнир жадвали

№ Жамоа

Ў

Ю

О

1. Локомотив

13

10

32

2. Қўқон-1912

14

7

26

3. Насаф

13

7

23

4. Олмалиқ

14

6

23

5. Пахтакор

14

6

21

6. Бухоро

14

6

20

7. Машъал

14

5

19

8. Навбахор

14

4

19

9. Динамо

14

5

18

10. Металлург

13

5

17

11. Қизилқум

14

4

17

12. Сўғдиёна

14

5

17

13. Бунёдкор

13

3

15

14. Шўртан

14

5

15

15. Нефтчи

14

2

11

16. Обод

14

2

9

Олий лига-2017

25/06 "Қизилқум" "Шўртан"

25/06 "Насаф" - "Навбаҳор"

25/06 "Нефтчи" "Металлург"

25/06 "Обод" "Пахтакор"

25/06 "Олмалиқ" "Қўқон-1912"

25/06 "Сўғдиёна" "Бухоро"

26/06 "Бунёдкор" "Локомотив"

26/06 "Динамо" – "Машъал"

 

Мактублар почтаси

Мактублар почтасидан фойдаланиш учун сайтга киринг ёки регистрациядан ўтинг!

Авторизация

FAQ

ПАНЕЛЬ
ПАНЕЛЬ