pfcnavbahor.uz "Навбаҳор" профессионал футбол клубининг расмий сайти
"Навбаҳор" - "Динамо" ўйиндан сўнг
25.08.2013 19:08

"Навбаҳор" - "Динамо" ўйиндан кейин ҳар икки жамоа бош мураббийлари ўз фикрлари билан ўртоқлашишди.
Мустафа Байрамов ("Навбаҳор" бош мураббийи): «Ғузордаги ғалабадан кейин футболчиларимизнинг кайфияти яхши эди. Айнан шу сабабдан барчанинг ҳаёлида навбатдаги уч очкони олиш эди. Учрашувни яхши бошлагандик. Бунинг самараси ўлароқ дебютда ҳисобни очишга ҳам эришгандик. Голдан кейин Аюбхон Гаппаровнинг ўзида ҳисобни ошириш учун яхшигина имкониятлар бўлганди. 1:0 ҳисобидан кейин футболчиларимизда қандайдир хотиржамлик кўзга ташланди. Танаффусдан кейин эса нимагадир футболчиларимиз марказдаги устунликни рақибга бериб қўйишди. Дарвозамизга киритилган гол ўам тушунарсиз ҳолатда рўй берди. Футболда шунақаси ҳам бўлиб турар эканда. Нима ҳам қила олардик. Уйда яна икки очкони бой бердик. Хатоларимиз устида иш олиб борамиз».
Равшан Ҳайдаров ("Динамо" бош мураббийи): «Назаримда иккинчи даврада осон ўйинни ўзи бўлмайди. Ҳар бир учрашув кескин ва муросасиз руҳда ўтади. Бугунги баҳс ҳам бундан мустасно бўлмади. Ҳар икки жамоада ҳам очколар сони у қадар кўп бўлмаганлиги боис томонларни майдонга фақат ғалабани кўзлаб тушишга ундамоқда. Шу сабабдан мезбонлар ҳам биз ҳам уч очкони мақсад қилгандик. Афсуски икки ўйиндан бери футболчиларимиз дебютда гол ўтказиб юборишмоқда. Айнан шу жиҳат бизни ўйлантириб безовта қилмоқда. Тезкор гол ўтказиб юборилганидан кейин футболчиларимиз вазиятн тенглаштириб, ўз ўйинларини кўрсатишмоқда. Ўйлашимча бугун жамоамиз кўп ҳолларда ташаббусга эришди. Албатта “Навбаҳор” жамоасида ҳам қарши ҳужумларда гол уриш учун имкониятлар бўлганди. Бироқ, дарвозабонимиз маҳоратини намойиш этиб, жамоамиз фойдасига ҳаракат қилдик. Иккинчи бўлимда устунликни қўлга олишимиз натижасида ҳисони тенглаштиришни уддасидан чиқдик. Умуман олганда ўйин дуранга мос тарзда ўтди».

 

Навбатдаги учрашув

Олий лига, 12- тур

27.05.2017 19:00


Ўтган ўйинлар

18/05 Бухоро - Навбаҳор 3:3

12/05 Навбаҳор-Қўқон-1912 1:1

04/05 Навбаҳор-Локомотив 2:2

28/04 Пахтакор - Навбаҳор 1:0

22/04 Навбаҳор - Шўртан 1:0

 

 

 

 

 

Турнир жадвали

№ Жамоа

Ў

Ю

О

1. Локомотив

10

7

23

2. Насаф

10

6

20

3. Қўқон-1912

11

5

20

4. Бухоро

11

5

17

5. Навбахор

11

4

17

6. Олмалиқ

11

4

16

7. Динамо

11

4

15

8. Машъал

11

4

15

9. Пахтакор

11

4

15

10. Сўғдиёна

11

4

14

11. Шўртан

11

4

12

12. Қизилқум

11

2

11

13. Бунёдкор

10

2

11

14. Нефтчи

11

2

10

15. Обод

11

2

9

16. Металлург

10

2

8

Олий лига-2017

26/05 "Динамо" – "Қизилқум"

26/05 "Қўқон-1912" – "Бухоро"

26/05 "Машъал" – "Обод"

26/05 "Металлург" – "Насаф"

26/05 "Пахтакор" – "Сўғдиёна"

27/05 "Навбаҳор""Бунёдкор"

27/05 "Локомотив" "Нефтчи"

27/05 "Шўртан" "Олмалиқ"

Мактублар почтаси

Мактублар почтасидан фойдаланиш учун сайтга киринг ёки регистрациядан ўтинг!

Авторизация

FAQ

ПАНЕЛЬ
ПАНЕЛЬ