pfcnavbahor.uz "Навбаҳор" профессионал футбол клубининг расмий сайти
“Динамо” билан ҳам дуранг
25.08.2013 16:43

Учрашув 1:1 ҳисобидаги дуранг билан якунланди.

Кетма-кет уюштирилган ҳужумлардан ҳеч қандай наф чиқмади.

Футболчиларимизнинг уринишлари ҳеч қандай самара бермаяпти.

Ўйиндаги тўхталишлар учун 4 дақиқа қўшиб берилди.

87. Абюхон Гаппаров яна бир қулай вазиятдан фойдалана олмади.

86. "Динамо"да ўзгариш. Азамат Бобожонов ўрнига Ильдар Маматказин тушди.

Ҳисоб  тенглашгач, футболчиларимиз ҳужум босимини оширишди. "Динамо" футболчилари эса вақтни чўзишга ҳаракат қилиб, дурангни сақлаб қолишга интилишмоқда.

79. Ильдар Магеев огоҳлантирилди.

77. Алишер Санаев ўз жарима майдончаси ичида тўпни қўли билан қайтариб қолди. Лекин, Цейтлин пенальти белгиламади. Аслида пенальти бўлиши керак эди.

75. Азамат Бобожонов самарқандликларнинг навбатдаги ҳужумини самарали якунлади. Леус билан деярли ёлғиз қолган Бобожонов дарвозанинг олис бурчагини нишонга олди - 1:1.

73. Жамоамизда ўзгариш. Акрам Баҳриддинов ўрнига Илҳом Бойдедаев майдонга тушди.

72. Аюбхон Гаппаровнинг бугун омади чопмаяпти. Михайлов билан деярли яккама-якка вазиятга чиққан ҳужумчимизнинг якуний зарбасига бироз аниқлик етишмади.

"Динамо" футболчилари иккинчи бўлимда фаолликни ошириб, ҳисобни тенглаштиришга интилишмоқда. Футболчиларимиз эса ҳимояда бехато ҳаракат қилиб, қарши ҳужумлар учун имконият кутишмоқда. Ҳар икки жамоа аъзолари ҳам ҳужумлар ташкил этишаётган бўлсада, вазиятлар хавфли тус олмаяпти.

62. Рўзимбой Ахмедовнинг 17 метрлардан йўллаган зарбасига аниқлик етишмади.

58. Жамоаларда ўзгариш рўй берди. Жамоамизда Александр Лупашко ўрнига Рўзимбой Аҳмедов майдонга тушди. "Динамо"да Тўлқин Мирзаев ўрнини Абдулла Набиев эгаллади.

53. Ғайрат Жўраевнинг қанотдан узатиб берган тўпини Кошелев иккинчи бор дарвозага йўллашга уриниб кўрганди. Михайлов ўз ўрнида.

50. "Динамо"нинг навбатдаги хавфли ҳужуми. Лекин Алишер Саматовнинг зарбасига аниқлик етишмади.

49. Азим Аҳмедов огоҳлантирилди.

48. Ойбек Нурбоев дарвозани нишонга олишга уриниб кўрди. Меҳмонов тўпни қайтарди.

Иккинчи бўлим бошланди. Ҳар икки жамоа таркибида ўзгаришлар рўй берди. Қаҳрамон Маҳаммаджоновни Азим Аҳмедов алмаштирган бўлса, "Динамо" вакили Комил Шарофиддинов ўрнини Ильдар Магдеев эгаллади.

Жамоалар иккинчи бўлимни бошлаш учун майдонга тушиб келишмоқда. Жамоамиз захирасидан қуйидаги футболчилар жой олишган: 12. Ислом Жўраев, 8. Азим Аҳмедов, 9. Илҳом Бойдедаев, 17. Соҳиб Абдуллаев, 21. Аъзам Алиев, 22. Рўзимбай Аҳмедов, 44. Оятулло Муҳиддинов.
“Динамо” захираси қуйидагича кўринишга эга: 30. Умид Низомов, 17. Абдулла Набиев, 22. Фирдавс Абдусалимов, 40. Ильдар Магдеев, 48. Ильдар Маматказин, 70. Фарруҳ Шотурсунов, 77. Омад Тойлоқов.
Биринчи бўлим якунланди. Жамоамиз 1:0 ҳисобида олдинда бормоқда.

44. Сайфиевнинг 25 метрлардан амалга оширган жарима зарбасидан кейин тўп дарвоза тўсини устидан ўтиб кетди.

40. Леонид Кошелевнинг чап қанотдан узатиб берган тўпини Гаппаров дарвозага йўллашга уриниб кўрганди. Аммо, тўп устунга тегиб майдонни тарк этди.

32. Қаҳрамон Маҳаммаджонов огоҳлантирилди.

Сўнгги дақиқаларда кураш асосан марказда давом этмоқда. Кам сонли ҳужумларни ҳимоячилар қийинчиликсиз бартараф этишмоқда.

22. Леонид Кошелев бурчакдан дарвозани нишонга олишга уриниб кўрди. Михайлов ўз ўрнида.

19. Қаҳрамон Маҳаммаджонов қулай имкониятга эга бўлганди. Аммо Ойбек Нурбоев сўнгги паллада тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.

Оз фурсат давомида рақибга ташаббусни берган футболчиларимиз ҳужумкорликни оширишмоқда.

18. Комил Шарофиддинов огоҳлантирилди.

Сўнгги дақиқаларда "Динамо" футболчилари фаоллашиб қолишди. Лекин ҳимоячиларимиз хавфларни ўз вақтида бартараф этиб, рақибга ҳужум ташкил қилиш имконини беришмаяпти.

10. Санъат Шиховнинг зарб билан тепган тўпини Леус майдон ташқарисига чиқариб юборди. Бурчак зарбасидан кейин Шихов дарвоза устуни ва тўсини кесишган нуқтани нишонга олди.

7. ГООООЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Ғайрат Жўраевнинг ўнг қанотдан ошириб берган тўпини Леонид Кошелев боши билан дарвозага жойлаб қўйди.
1. Аюбхон Гаппаров Михайлов билан яккама-якка чиқиб борди. Михайлов тўпни қайтарди. Лупашконинг такрорий зарбасидан кейин ҳам Михайлов маҳоратини намойиш этди.

“Навбаҳор”: 78. Павел Леус, 6. Леонид Кошелев (С), 10. Акрам Баҳриддинов, 13. Тимур Султанов, 20. Ғайрат Жўраев, 26. Қаҳрамон Маҳаммаджонов, 31. Рустам Аъзамов, 32. Жаҳонгир Меҳмонов, 45. Александр Лупашко, 47. Тимур Яфаров, 99. Аюбхон Гаппаров. 
“Динамо”: 1. Игорь Михайлов, 4. Ойбек Нурбоев, 6. Акмал Бозоров, 10. Тўлқин Мирзаев, 12. Санъат Шихов, 16. Акмал Холмуродов, 18. Сирож Сайфиев (С), 21. Азамат Бобожонов, 26. Комил Шарофиддинов, 55. Аваз Агалиев, 72. Алишер Саматов.
Косонсойдаги учрашув бошланди. Бугунги учрашувни Владислав Цейтлин бошқармоқда. Унга қанотларда Руслан Серазиддинов ва Алишер Усмановлар ёрдам беришмоқда. Захирадаги ҳакам вазифасини Тимур Тўхтасинов бажармоқда. Учрашув назоратчиси Ғайрат Каримов.

 

Навбатдаги учрашув

Олий лига, 9- тур

04.05.2017


Ўтган ўйинлар

28/04 Пахтакор - Навбаҳор 1:0

22/04 Навбаҳор - Шўртан 1:0

15/04 Металлург - Навбаҳор 0:0

07/04 Навбаҳор - Машъал 1:0

31/03 Динамо - Навбаҳор 0:1

 

 

 

 

 

 

 

Турнир жадвали

№ Жамоа

Ў

Ю

О

1. Локомотив

6

5

15

2. Қўқон-1912

7

4

14

3. Машъал

8

4

14

4. Навбахор

8

4

14

5. Динамо

7

4

13

6. Насаф

6

3

10

7. Бухоро

7

3

10

8. Пахтакор

8

3

10

9. Бунёдкор

7

2

9

10. Шўртан

7

3

9

11. Қизилқум

7

2

8

12. Олмалиқ

7

2

8

13. Сўғдиёна

7

2

7

14. Обод

7

1

6

15. Нефтчи

7

1

5

16. Металлург

6

1

4

Олий лига-2017

03/05 "Бунёдкор" – "Металлург"

04/05 "Навбаҳор" "Локомотив"

06/05 "Насаф" "Нефтчи"

06/05 "Бухоро" – "Шўртан"

06/05 "Қўқон-1912" – "Пахтакор"

06/05 "Обод" – "Қизилқум"

06/05 "Олмалиқ" – "Динамо"

06/05 "Сўғдиёна" – "Машъал"

Мактублар почтаси

Мактублар почтасидан фойдаланиш учун сайтга киринг ёки регистрациядан ўтинг!

Авторизация

FAQ

ПАНЕЛЬ
ПАНЕЛЬ