pfcnavbahor.uz "Навбаҳор" профессионал футбол клубининг расмий сайти
Ёшларимизда яна ғалаба
24.08.2013 18:03

Саноқли дақиқалар олдин Ўзбекистон ёшлар биринчилигининг 17-туридан ўрин олган “Навбаҳор” – “Динамо” учрашуви якунига етди. Самарқандликларга қарши баҳсда ёшларимиз навбатдаги ғалабани қўлга киритиб, мусобақа жадвалидаги мавқеларини яхшилаб олишди. Эътиборли жиҳати вакилларимиз қаторасига учинчи учрашувни ҳам ғалаба билан якунлашмоқда.
“Навбаҳор” – “Динамо” – 1:0 (0:0). 24 август. Косонсой.
Ҳакам – Т.Тўхтасинов.
Назоратчи – Ғ.Каримов.
“Навбаҳор”: Ислом Жўраев (Виктор Мочалов, 46), Ботир Тўрабоев, Дурбек Умаралиев (Мухсин Манавихонов, 80), Мирзоҳид Собиров, Раҳмон Ўринов, Собит Воҳидов (Акбаршо Рашидханов, 69), Собир Ҳамидов (Абдуазиз Султанов, 55), Абдураззоқ Жўраев (Илҳом Бойдедаев, 46), Азизбек Турғунбоев (Оятулло Муҳиддинов, 46), Аъзам Алиев, Билол Шарофиддинов (Ислом Исмоилов, 46).
Гол: Оятулло Муҳиддинов (55).
Учрашув давомида ёшларимиз устунликка эга бўлишди. Агарда футболчиларимиз рақиб дарвозаси олдида юзага келтирилган вазиятларнинг барчасидан самарали фойдаланишни уддасидан чиққанларида ҳисоб йирик кўриниш олиши ҳам мумкин эди. Хусусан биринчи бўлимда Абдураззоқ Жўраев ва Азизбек Турғунбоевлар имкониятларни голга айлантирганларида ҳисоб танаффусга қадар очилган бўларди.
Иккинчи бўлимни ҳам ҳужумкор руҳда бошлаган ёшларимиз тез орада ҳисобни очишга эришишди. Давралар оралиғида “Пахтакор”дан таклиф этилган Оятулло Муҳиддинов Собир Ҳамидовнинг тўп оширишидан кейин ўнг қанотдан жарима майдончасига ёриб кириб, ўткир бурчак остида бўлишига қарамай дарвозани ишғол қилишни уддалади. Қолган вақт давомида футболчилар ҳарчанд уринмасинлар 1:0 ҳисобини ўзгартириш ҳеч кимга насиб этмади. Ушбу ғалабадан кейин очколар сонини 25 тага етказиб олишди. Бу эса жамоамизга кучли олтиликдан муқим жой олиш имкониятини яратиб берди.

 

Навбатдаги учрашув

Олий лига, 8- тур

28.04.2017


Ўтган ўйинлар

22/04 Навбаҳор - Шўртан 1:0

15/04 Металлург - Навбаҳор 0:0

07/04 Навбаҳор - Машъал 1:0

31/03 Динамо - Навбаҳор 0:1

16/03 Навбаҳор - Нефтчи 1:1

 

 

 

 

 

 

 

Турнир жадвали

№ Жамоа

Ў

Ю

О

1. Локомотив

6

5

15

2. Қўқон-1912

7

4

14

3. Навбахор

7

4

14

4. Динамо

7

4

13

5. Насаф

6

4

12

6. Машъал

7

3

11

7. Бухоро

7

3

10

8. Бунёдкор

6

2

9

9. Шўртан

7

3

9

10. Қизилқум

7

2

8

11. Олмалиқ

7

2

8

12. Пахтакор

7

2

7

13. Сўғдиёна

7

2

7

14. Обод

7

1

5

15. Нефтчи

7

1

5

16. Металлург

6

1

4

Олий лига-2017

28/04 "Пахтакор" "Навбаҳор"

28/04 "Машъал" – "Бунёдкор"

29/04 "Шўртан" – "Қўқон-1912"

29/04 "Динамо" – "Сўғдиёна"

29/04 "Қизилқум" "Насаф"

29/04 "Локомотив" – "Обод"

29/04 "Металлург" – "Бухоро"

29/04 "Нефтчи" – "Олмалиқ"

 

Мактублар почтаси

Мактублар почтасидан фойдаланиш учун сайтга киринг ёки регистрациядан ўтинг!

Авторизация

FAQ

ПАНЕЛЬ
ПАНЕЛЬ