pfcnavbahor.uz "Навбаҳор" профессионал футбол клубининг расмий сайти
Ғузордан ажойиб ғалаба билан
17.08.2013 20:21

 

Мамлакат чемпионатининг навбатдаги турида жамоамиз Ғузорда “Шўртан” меҳмони бўлди. “Шўртан”га қарши баҳсда илк маротаба “Навбаҳор” таркибида Аюбхон Гаппаровни майдонга тушганлигини айтиш жоиз. Ҳуқуқий жиҳатдан Қозоннинг “Рубин” клубига тегишли бўлган футболчи давралар оралиғида “Навбаҳор” аъзосига айланганди. Эътиборли жиҳати ҳужумчи жамоамизга эркин агент сифатида қўшилди. Мураббийлар шу куни нимагадир тажрибали ҳужумчилардан бири Рўзимбой Аҳмедовни ҳатто қайдномага ҳам киритишмади.

“Шўртан” “Навбаҳор” 1:3 (0:0). Ғузор. “Марказий” ўйингоҳ.

Ҳакамлар: Б.Намозов (Тошкент), Р.Самандаров (Навоий), О.Жумаев (Навоий), Ш.Қосимов (Тошкент).

Назоратчи В.Валицкий.

“Шўртан”: 70. Элдор Тожибоев, 4. Жамол Отақулов (А.Омонов, 50), 5. Асрор Алиқулов (Я.Крушельницкий, 66), 10. Павел Соломин, 19. Иброҳим Отахонов (Ф.Фахриддинов, 74), 20. Алекандр Востриков, 21. Зоҳид Раупов, 27. Умар Эшмуродов, 37. Андрей Власичев, 38. Азиз Алижонов, 48. Азиз Ғуломхўжаев.

“Навбаҳор”: 70. Павел Леус, 6. Леонид Кошелев, 10. Акрам Баҳриддинов, 13. Тимур Султанов, 20. Ғайрат Жўраев, 26. Қаҳрамон Маҳаммаджонов (А.Аҳмедов, 57), 31. Рустам Аъзамов, 32. Жаҳонгир Меҳмонов, 45. Александр Лупашко (А.Алиев, 70), 47. Тимур Яфаров, 99. Аюбхон Гаппаров (С.Абдуллаев, 84).

Голлар: П.Соломин (90) А.Гаппаров (62), С.Абдуллаев (87), Л.Кошелев (88).

Огоҳлантириш: И.Отахонов (73).

Учрашувнинг биринчи бўлимида майдон эгалари устунликка эга бўлишди. “Шўртан” футболчилари ўз майдонларида ғалабани кўзлашаётганлигини амалда исботлашди. Асосий эътиборни ҳужумга қаратган Тўрақулов шогирдлари Леус дарвозаси олдида қатор хавфли ҳужумларни ташкил этишди. Востриков, Отақулов, Саломин, Алижонов ва Отахоновлар имкониятлардан самарали фойдалана билишмади. Айрим ҳолларда уларга аниқлик етишмаган бўлса қолганларида дарвозабонимиз Павел Леус ва ҳимоячилар хавфни олдини олишди. Жамоамиз асосий эътиборни ҳимояга қаратиб, қарши ҳужумларга умид қилишди. Шу сабабли танаффусга қадар футболчиларимиз Тожибоевни кам ҳоллардагина безовта қилишди. Шунга қарамай Гаппаровда икки бор ҳисобни очиш имконияти юзага келганди. Аммо, биринчи бўлимда ҳеч бир футболчига гол уриш насиб этмади.

Иккинчи бўлимни футболчиларимиз биринчисига қараганда ҳужумкор руҳда бошлашди. Кетма кет ҳужумларни ташкил этилиши натижасида Тожибоев дарвозаси олдида хавфли вазиятлар юзага келди. Бир сафар Леонид Кошелев кучли зарбаси билан “Шўртан” дарвозасини нишонга олишга уриниб кўрди. Лекин, тўп қандайдир ҳолатда тўрдан жой олмади. Ушбу лаҳзаларда омад мезбонларга чин маънода кулиб боқди десак хато бўлмайди. Ҳужумкорликни оширган футболчиларимиз 62–дақиқада ҳисобни очишга муваффақ бўлишди. Александр Лупашконинг ошириб берган тўпидан кейин қулай вазиятга чиқиб борган Аюбхон Гаппаров Тожибоев қўриқлаётган дарвозани аниқ нишонга олди.

Кейинги вақт давомида майдон эгалари вазиятни ўнглаш мақсадида ҳаракат қилишди. Бир қатор ҳужумлар ташкил қилиш орқали ҳисобни тенглаштиришга уринишди. Аммо, футболчиларимиз рақибга имкон беришмади. Ўйин якунланиши арафасида Гаппаровни алмаштирган Соҳиб Абдуллаев ҳам ўз номини таблога ёздириб қўйишга эришди. Орадан ҳеч қанча вақт ўтмай Леонид Кошелев амалда ўйин тақдирини ҳал қилди. Меҳмонда уч тўп фарқи билан олдинга чиқиб олган футболчиларимиз учрашув сўнггида мезбонларга жавоб тўпини киритиш имконини беришди. Павел Соломин “Шўртан”ни йирик ҳисобдаги мағлубиятдан сақлаб қолди.

 

 

Навбатдаги учрашув

Олий лига, 8- тур

28.04.2017


Ўтган ўйинлар

22/04 Навбаҳор - Шўртан 1:0

15/04 Металлург - Навбаҳор 0:0

07/04 Навбаҳор - Машъал 1:0

31/03 Динамо - Навбаҳор 0:1

16/03 Навбаҳор - Нефтчи 1:1

 

 

 

 

 

 

 

Турнир жадвали

№ Жамоа

Ў

Ю

О

1. Локомотив

6

5

15

2. Қўқон-1912

7

4

14

3. Навбахор

7

4

14

4. Динамо

7

4

13

5. Насаф

6

4

12

6. Машъал

7

3

11

7. Бухоро

7

3

10

8. Бунёдкор

6

2

9

9. Шўртан

7

3

9

10. Қизилқум

7

2

8

11. Олмалиқ

7

2

8

12. Пахтакор

7

2

7

13. Сўғдиёна

7

2

7

14. Обод

7

1

5

15. Нефтчи

7

1

5

16. Металлург

6

1

4

Олий лига-2017

28/04 "Пахтакор" "Навбаҳор"

28/04 "Машъал" – "Бунёдкор"

29/04 "Шўртан" – "Қўқон-1912"

29/04 "Динамо" – "Сўғдиёна"

29/04 "Қизилқум" "Насаф"

29/04 "Локомотив" – "Обод"

29/04 "Металлург" – "Бухоро"

29/04 "Нефтчи" – "Олмалиқ"

 

Мактублар почтаси

Мактублар почтасидан фойдаланиш учун сайтга киринг ёки регистрациядан ўтинг!

Авторизация

FAQ

ПАНЕЛЬ
ПАНЕЛЬ