pfcnavbahor.uz "Навбаҳор" профессионал футбол клубининг расмий сайти
"Шўртан" - "Навбаҳор" 1:3 (онлайн)
17.08.2013 18:03

Шу тариқа "Навбаҳор" Ғузорда 3:1 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритди. Ғалаба муборак азиз мухлислар. Ғузордаги ўйин тафсилотларини жамоамиз маъмури Қодирхон Жалилов етказиб турди. Матнларни эса Шавкат Содиқов киритди.

90. Павел Соломин ҳисобни қисқартирди.

88. Леонид Кошелев учинчи тўпни мезбонлар дарвозасига киритиб амалда ғалабани таъминлади.

86. Соҳиб Абдуллаев ҳисобни 2:0га етказди.

84. "Навбаҳор"да ўзгариш. Гаппаров ўрнига Соҳиб Абдуллаев майдонга тушди.

74. "Шўртан"да ўзгариш. Отахонов ўрнига Феруз Фахрутдинов майдонга тушди.

71. Власичевнинг олис масофадан жаримадан йўллаган зарбаси анча ноаниқ кетди.

70. "Навбаҳор"да ўзгариш. Лупашко ўрнига Аъзам Алиев майдонга тушди.

Мезбонлар вазиятни ўнглашга интилишмоқда. Футболчиларимиз эса анча хотиржам ҳаракат қилишмоқда.

66. "Шўртан"да ўзгариш. Алиқулов ўрнига Ярослав Крушельницкий тушди.

62. ГООООЛЛЛ. Лупашконинг ошириб берган тўпидан кейин Гаппаров Тожибоев дарвозасини ишғол қилди.

57. "Навбаҳор"да ўзгариш. Маҳаммаджонов ўрнига Азим Аҳмедов тушди.

Иккинчи бўлим қарама қарши ҳужумлар билан давом этмоқда.

52. Кошелевнинг кучли зарбасидан кейин "Шўртан" дарвозаси омадсизлик туфайли нишонга олинмади.  Яъни мезбонларни голдан омад сақлаб қолди.

50. "Шўртан"да ўзгариш. Отақулов ўрнига Аббос Омонов тушди.

Футболчиларимиз иккинчи бўлимни ҳужумкор руҳда бошлашди. Лекин, ғузорликлар бахтига Тожибоев хатога йўл қўймаяпти.

Иккинчи бўлим бошланди.

Жамоамиз захирасидан қуйидаги футболчилар жой олишган: 12. Исломбек Жўраев, 3. Ботир Тўрабоев, 8. Азим Аҳмедов, 17. Соҳиб Абдуллаев, 19. Дурбек Умаралиев, 21. Аъзам Алиев, 77. Муҳаммад Расулов.

Биринчи бўлим якунланди. Ҳозирча ҳисоб очилмади.

43. Саломин қулай имкониятни кўкка совурди.

38. Футболчиларимиз бурчак зарбасини амалга оширишди. Тожибоев яна ўз ўрнида.

35. Леус Власичев томонидан тепилган тўпни ушлаб олди.

31. Бурчак зарбасидан кейин Тожибоев яна бир бор жамоасини голдан қутқариб қолди.

Ушбу вазиятда Аюбхон ҳимоячиларни алдаб ўтиб, дарвозага зарба берганди. Тожибоев хавфни бартараф этди.

30. Гаппаров ҳисобни очиш учун жуда қулай имкониятга эга бўлганди. Афсус.

Алижонов, Саломин, Отахоновлар яхшигина имкониятларга эга бўлишди. Лекин, мезбонлар ҳозирча имкониятдан фойдалана олишмаяпти.

20. Аюбхон Гаппаров дастлабки хавфли ҳужумни уюштирди. Аммо, Тожибоев маҳоратини намойиш этди.

"Шўртан"нинг ҳужумлари ортмоқда. Футболчиларимиз ҳозирча ҳимояланишмоқда.

17. Жамол Отақулов Леуснинг хушёрлигини синаб кўрди. Посбонимиз ўз ўрнида.

Такроран амалга оширилган бурчак зарбасидан кейин Востриков ноаниқ зарба йўллади.

13. Майдон эгаларининг илк бурчак зарбасидан кейин ҳимоячиларимиз аниқ ҳаракат қилишди.

Мезбонлар секин аста ҳужумлар босимини кучайтиришмоқда.

Жамоалар дастлабки дақиқаларда устунликни ўз қўлларига олишга уринишмоқда.

Намозовнинг хуштаги чалиниб Ғузордаги учрашув бошланди.

Ўйинни боришини шунингдек, жамоамизнинг твиттердаги манзили орқали ҳам кузатиб боришингиз мумкин. Твиттер саҳифаси асосий менюнинг чап томонидан жо Учрашувдан матнли трансляция қилишни режалаштирганмиз.

Учрашувни жамоамиз қуйидаги таркибда ўтказади: 70. Павел Леус, 6. Леонид Кошелев, 10. Акрам Баҳриддинов, 13. Тимур Султанов, 20. Ғайрат Жўраев, 26. Қаҳрамон Маҳаммаджонов, 31. Рустам Аъзамов, 32. Жаҳонгир Меҳмонов, 45. Александр Лупашко, 47. Тимур Яфаров, 99. Аюбхон Гаппаров.
«Шўртан» таркиби: 70. Элдор Тожибоев, 4. Жамол Отақулов, 5. Асрор Алиқулов, 10. Павел Соломин, 19. Иброҳим Отахонов, 20. Алекандр Востриков, 21. Зоҳид Раупов, 27. Умар Эшмуродов, 37. Андрей Власичев, 38. Азиз Алижонов, 48. Азиз Ғуломхўжаев. йлашган.

Ассаламу Алайкум, қадрли жамоамиз мухлислари бугун жамоамиз Ғузорда “Шўртан” жамоаси меҳмони бўлмоқда. Яна саноқли дақиқалардан кейин ўйин бошланади.

 

Навбатдаги учрашув

Олий лига, 12- тур

27.05.2017 19:00


Ўтган ўйинлар

18/05 Бухоро - Навбаҳор 3:3

12/05 Навбаҳор-Қўқон-1912 1:1

04/05 Навбаҳор-Локомотив 2:2

28/04 Пахтакор - Навбаҳор 1:0

22/04 Навбаҳор - Шўртан 1:0

 

 

 

 

 

Турнир жадвали

№ Жамоа

Ў

Ю

О

1. Локомотив

10

7

23

2. Насаф

10

6

20

3. Қўқон-1912

11

5

20

4. Бухоро

11

5

17

5. Навбахор

11

4

17

6. Олмалиқ

11

4

16

7. Динамо

11

4

15

8. Машъал

11

4

15

9. Пахтакор

11

4

15

10. Сўғдиёна

11

4

14

11. Шўртан

11

4

12

12. Қизилқум

11

2

11

13. Бунёдкор

10

2

11

14. Нефтчи

11

2

10

15. Обод

11

2

9

16. Металлург

10

2

8

Олий лига-2017

26/05 "Динамо" – "Қизилқум"

26/05 "Қўқон-1912" – "Бухоро"

26/05 "Машъал" – "Обод"

26/05 "Металлург" – "Насаф"

26/05 "Пахтакор" – "Сўғдиёна"

27/05 "Навбаҳор""Бунёдкор"

27/05 "Локомотив" "Нефтчи"

27/05 "Шўртан" "Олмалиқ"

Мактублар почтаси

Мактублар почтасидан фойдаланиш учун сайтга киринг ёки регистрациядан ўтинг!

Авторизация

FAQ

ПАНЕЛЬ
ПАНЕЛЬ