pfcnavbahor.uz "Навбаҳор" профессионал футбол клубининг расмий сайти
Мустафа Байрамов: “Ҳимоядаги хато қимматга тушди”
10.08.2013 21:08

Матбуот анжуманининг иккинчи қисмида “Навбаҳор” бош мураббийи Мустафо Байрамов журналистларнинг саволларига жавоб қайтарди: «Дерби ўйинларда кескинлик юқори бўлади. Иккинчи даврани мағлубият билан бошлаганлигимиз сабабли бугун ғалабани кўзлаб майдонга тушгандик. Қолаверса, ярим ҳимоячимиз Илҳом Бойдедаевнинг отаси вафот этганлиги сабабли, йигитлар Илҳомга далда бўлиш мақсадида ижобий натижани кўзлашганди. Танаффусдан кейин биринчи бўлиб ҳисобни очишга ҳам эришгандик. Ҳисоб очилгач, ҳимояга кўпроқ эътибор қаратдик. Ҳаммаси яхши кетаётган бир паллада ҳимоядаги хато қимматга тушди. Ўша вазиятда Тимур Султонов хавфни бартараф этишни уддасидан чиқмагани учун учрашув дуранг билан якунланди. Умуман олганда йигитлар ғалаба учун бор кучларини беришди. Лекин, футболда шундай ҳолатлар бўлиб туради. Келгуси учрашувларда йўл қўйган хатоларимиздан тегишли хулосалар чиқариб, навбатдаги турларда ютуқ учун ҳаракат қиламиз. Давралар оралиғида тажрибали ўнг қанот ҳимоячисини сафга қўшишни мақсад қилгандик. Аммо, мос футболчини топа олмадик. Тимур ҳам ёмон ўйинчи эмас. Гоҳида Султонов хатоларга йўл қўймоқда. Футболда эса хатоларсиз ўйнаб бўлмайди. Чинданам ҳимоячимиз ўша вазиятда хатога йўл қўйди. Балки, диққатни жамлай олмаганлиги учун шундай бўлгандир”.

 

Навбатдаги учрашув

Олий лига, 8- тур

28.04.2017


Ўтган ўйинлар

22/04 Навбаҳор - Шўртан 1:0

15/04 Металлург - Навбаҳор 0:0

07/04 Навбаҳор - Машъал 1:0

31/03 Динамо - Навбаҳор 0:1

16/03 Навбаҳор - Нефтчи 1:1

 

 

 

 

 

 

 

Турнир жадвали

№ Жамоа

Ў

Ю

О

1. Локомотив

6

5

15

2. Қўқон-1912

7

4

14

3. Навбахор

7

4

14

4. Динамо

7

4

13

5. Насаф

6

4

12

6. Машъал

7

3

11

7. Бухоро

7

3

10

8. Бунёдкор

6

2

9

9. Шўртан

7

3

9

10. Қизилқум

7

2

8

11. Олмалиқ

7

2

8

12. Пахтакор

7

2

7

13. Сўғдиёна

7

2

7

14. Обод

7

1

5

15. Нефтчи

7

1

5

16. Металлург

6

1

4

Олий лига-2017

28/04 "Пахтакор" "Навбаҳор"

28/04 "Машъал" – "Бунёдкор"

29/04 "Шўртан" – "Қўқон-1912"

29/04 "Динамо" – "Сўғдиёна"

29/04 "Қизилқум" "Насаф"

29/04 "Локомотив" – "Обод"

29/04 "Металлург" – "Бухоро"

29/04 "Нефтчи" – "Олмалиқ"

 

Мактублар почтаси

Мактублар почтасидан фойдаланиш учун сайтга киринг ёки регистрациядан ўтинг!

Авторизация

FAQ

ПАНЕЛЬ
ПАНЕЛЬ