pfcnavbahor.uz "Навбаҳор" профессионал футбол клубининг расмий сайти
Дуранг билан чекландик
10.08.2013 20:11

Навбатдаги «водий дерби»си «Навбаҳор» жамоаси ярим ҳимоячиси Илҳом Бойдедаевнинг отаси вафот этганлиги учун бир дақиқалик сукут сақлаш билан бошланди. Ўйин борасида сўз юритадиган бўлсак, бу сафарни «дерби»ни ҳам олдингилари каби муросасиз руҳда ўтишини тахмин қилиш қийин эмасди. Худудий жиҳатдан қўшнилар 14-тур якунига кўр мусобақа жадвалида ҳам қўшничилик қилишаётганди. Бундай шароитда томонларни фақат ғалаба учун майдонга тушишларини табиий ҳол эди.

“Навбаҳор» - «Нефтчи» - 1:1 (0:0). 10 август. Косонсой. «Марказий» ўйингоҳ. 5776 томошабин.
Ҳакамлар: Р.Эрматов, А.Расулов, Ж.Саидов, А.Мўминов.
Назоратчи – А.Абдуллаев.
«Навбаҳор»: 78. Павел Леус, 6. Леонид Кошелев (С), 8. Азим Аҳмедов (45. Александр Лупашко, 88), 10. Акрам Баҳриддинов (51. Ислом Исмоилов, 82), 13. Тимур Султанов, 20. Ғайрат Жўраев (21. Аъзам Алиев, 77), 22. Рўзимбай Аҳмедов, 26. Қаҳрамон Маҳаммаджонов, 31. Рустам Аъзамов, 32. Жаҳонгир Меҳмонов, 47. Тимур Яфаров.
Захирадаги ўйинчилар: 12. Ислом Жўраев, 3. Ботир Тўрабоев, 17. Сохиб Абдуллаев, 77. Муҳаммад Расулов.
«Нефтчи»: 51. Ғайрат Ҳасанов, 3. Шукр Пўлатов, 7. Мансур Саидов (С), 17. Сардор Мирзаев, 20. Дилёрбек Эрматов, 22. Иқбол Акрамов, 23. Санжар Асқаралиев, 44. Шавкат Насибуллаев, 49. Павел Смоляченко (11. Отабек Исроилов, 53), 52. Вячеслав Пономарёв, 99. Зайниддин Тожиев (71. Мирзакамол Камолов, 69).
Захира ўйинчилари: 42. Хислат Чилматов, 5. Иқбол Бобохонов, 27. Ғайрат Жумаев, 30. Отабек Зокиров, 50. Носир Отақўзиев.
Голлар: Қ.Маҳаммаджонов (48) – М.Саидов (68).
Огоҳлантиришлар: А.Аҳмедов (55), Қ.Маҳаммаджонов (65) - Ш.Насибуллаев (20), В.Пономарёв (54), Ш.Пўлатов (66),
Учрашувнинг биринчи бўлими юқоридаги тахминларни тўлиғича оқлади. Жамоалар майдоннинг ҳар бир қарич ери учун муросасиз кураш олиб боришди. Ўз навбатида «Навбаҳор» ҳам, «Нефтчи» ҳам ҳужумлар ташкил этиш орқали ҳисобни очиш учун ҳаракат қилдилар. Томонлар навбатма-навбат хавфли вазиятларни юзага келтириш борасида бир-бирларидан қолишмасликка интилишди. Бўлимнинг дастлабки қисми давомида мезбонлар кенг фронт бўйлаб, Ҳасанов дарвозасига тахдид солишган бўлса, меҳмонлар стандарт вазиятлардан самарали фойдаланишга эътибор қаратишди. Лекин, ҳеч бир футболчига мўлжални аниқ олиш насиб этмади. Шу боис ўйинчилар нафасни ростлаб олишни кўзлашдими ёки бошқа сабабми маълум вақт давомидаги кураш асосан марказда кечди. 
Бўлимнинг сўнгги қисмида мухлислар жамоалар томонидан уюштирилган айрим ҳужумларни ёдларида сақлаб қолишди десак хато бўлмайди. Аввалига Леонид Кошелевнинг стандарт вазиятдан рақиб жарима майдончасига узатиб берган тўпидан кейин «Нефтчи» дарвозаси олдида чинакамига хавфли вазият юзага келди. Футболчилар томонидан ташкил этилган оломон орасидан тўпни тўрга йўллайдиган ўйинчи топилмади. Ўша лаҳзаларда тўп фарғоналик ҳимоячилардан бирининг қўлига теккандек ҳам бўлди. 42-дақиқада эса Тимур Яфаров дарвозага кириб кетаётган тўп йўналишини ўзгартириб юборди. Хуллас дастлабки 45 дақиқалик вақт давомида футболчилар харчанд уринмасинлар ҳисобни очишни уддасидан чиқа олишмади.
Иккинчи бўлим бошларида «Навбаҳор» мухлислар интиқлик билан кутилган голни нишонлашди. Ўнг қанотдан бошланган ҳужумдан кейин қарама-қарши қанотда Азим Аҳмедов тўпни Қаҳрамон Маҳаммаджоновга ташлаб берди. Қаҳрамон эса яқин масофадан мўлжални аниқ олди – 1:0. Ҳисоб очилгач, майдондаги кескинлик янада ортди. Мезбонлар кўпроқ ҳимояга эътибор қаратиб, қарши ҳужумлар орқали ғалабани мустаҳкамлашга интилишди. Фарғоналикларни эса олдинга боришдан бошқа чоралари қолмаганди. Бу ҳол 68-дақиқада ҳисобни тенглашишига олиб келди. Иқбол Акрамовнинг чап қанотдан бошлаб берган комбинациясини Мансур Саидов самарали якунлади. Ҳимоячилар таъқибидан қочишни уддасидан чиққан Саидов Леусни ожиз нуқтасини топа олди.
72-дақиқада Леус жамоасини икки бор голдан сақлаб қолди. Аввалига Иқбол Акрамовнинг олисдан йўллаган тўпини қийинчилик билан қайтарган бўлса Мансур Саидовнинг такрорий зарбасидан кейин тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди. Кейинги дақиқалар давомида томонлар бир қатор ҳужумлар уюштиришди. Лекин, ҳеч бир футболчига ғалаба тўпини киритиш насиб этмади ва учрашув дуранг билан якунланди.

 

Навбатдаги учрашув

Олий лига, 16- тур

05.08.2017


Ўтган ўйинлар

25/06 Насаф - Навбаҳор - 4:0

20/06 Навбаҳор - Олмалиқ 1:1

14/06 Сўғдиёна - Навбаҳор 2:1

27/05 Навбаҳор - Бунёдкор 1:1

18/05 Бухоро - Навбаҳор 3:3

 

 

 

Турнир жадвали

№ Жамоа

Ў

Ю

О

1. Локомотив

14

10

32

2. Қўқон-1912

15

7

27

3. Насаф

14

8

26

4. Олмалиқ

15

6

24

5. Пахтакор

15

7

24

6. Бухоро

15

7

23

7. Металлург

14

6

20

8. Машъал

15

5

20

9. Қизилқум

15

5

20

10. Динамо

15

5

19

11. Навбахор

15

4

19

12. Бунёдкор

14

4

18

13. Сўғдиёна

15

5

17

14. Шўртан

15

5

15

15. Нефтчи

15

2

11

16. Обод

15

2

9

Олий лига-2017

05/08 "Обод" - "Навбаҳор"

05/08 "Динамо" - "Металлург"

05/08 "Нефтчи" - "Шўртан"

05/08 "Олмалиқ" - "Бухоро"

06/08 "Қизилқум" - "Пахтакор"

06/08 "Насаф" - "Қўқон-1912"

06/08 "Сўғдиёна" - "Бунёдкор"

07/08 "Локомотив" - "Машъал"



Мактублар почтаси

Мактублар почтасидан фойдаланиш учун сайтга киринг ёки регистрациядан ўтинг!

Авторизация

FAQ

ПАНЕЛЬ
ПАНЕЛЬ