pfcnavbahor.uz "Навбаҳор" профессионал футбол клубининг расмий сайти
Ёшларимизда йирик ғалаба
09.08.2013 20:48

Ёшлар биринчилигининг Фарғонанинг “Нефтчи” клубини қабул қилган Тоҳир Мадраҳимов шогирдлари йирик ғалабани қўлга киритишди. Бу ёшларимизнинг жорий йилги чемпионатдаги дастлабки йирик ютуғи эканлигини ҳам эътироф этиш жоиз. 
“Навбаҳор” – “Нефтчи” – 3:0 (1:0). 9 август. Косонсой.
Ҳакамлар: А.Мўминов, М.Мажидов, Р.Фозилов, Ш.Бозоров.
Назоратчи – А.Абдуллаев.
“Навбаҳор”: И.Жўраев, Б.Тўрабоев, Р.Ўринов (М.Манавиханов, 90), С.Тошпўлатов (С.Воҳидов, 69), И.Исмоилов, А.Алиев, С.Ҳамидов (Ж.Холмирзаев, 80), М.Расулов (А.Турғунбоев, 86), А.Жўраев (С.Абдуллаев, 55), М.Раҳмонов, Д.Умаралиев.
“Нефтчи”: Ф.Турдиалиев (И.Ёқубов, 74), Ж.Саидов, Ш.Холматов (Д.Бухаров, 85), Д.Турсунов, Д.Турсунзода, С.Раҳматов (Ж.Дадабоев, 46), Ж.Расулов, И.Ғаниев, О.Зокиров, М.Музаффаров (Х.Қодиров, 46), У.Қодиров (А.Турсунов, 79).
Голлар: А.Жўраев (15), С.Ҳамидов (68-пен.), М.Расулов (82).
Огоҳлантиришлар: М.Раҳмонов (56), Д.Умаралиев (82).
“Нефтчи”га қарши учрашувда ёшларимиз таркиби олдингиларидан бироз фарқ қилди. Асосий таркиб аъзолари Собир Ҳамидов ва Абдураззоқ Жўраевлар билан биргаликда давралар оралиғида “Навбаҳор” аъзосига айланган Ислом Исмоилов ҳамда Санжар Тошпўлатовлар илк дақиқаларданоқ майдонга тушишди. Айтиш жоизки, айнан шу ўзгаришлар самараси ўлароқ ёшларимиз ишончли ғалабани қўлга киритишди.
Учрашувнинг биринчи бўлими тенг курашлар остида ўтди. Ҳар икки жамоа аъзолари ҳам бир қатор ҳужумлар ташкил этишган бўлсада, хавфли вазиятлар сони у қадар кўп бўлмади. Шунга қарамай, ёшларимиз Абдураззоқ Жўраевнинг аниқ зарбаси туфайли ҳисобни очишга эришишди. 15-дақиқа ўтиб бораётган бир паллада рақиб ҳимоячиларининг хатосидан сўнг совуққонлик билан ҳаракат қилган Собир тўпни дарвозабон устидан ошириб тўрга туширди. Танаффусдан кейин ҳам ёшларимиз фаол тарзда ҳаракат қилишда давом этишди. Бунинг самараси ўлароқ, меҳмонлар дарвозаси икки бор нишонга олинди. Дастлаб Муҳаммад Расуловга ишлатилган қўполлик учун белгиланган пенальтини Собир Ҳамидов аниқ амалга оширган бўлса кейинчалик Расуловнинг ўзи ҳимоячиларнинг хатосидан фойдаланиб, ҳисобни йирик кўринишга келтириб қўйди. Шу тариқа ёшларимиз “водий дерби”сида йирик ғалабани нишонлашди. Эртага асосий таркиб аъзоларидан ҳам ғалаба кутиб қоламиз.

 

Навбатдаги учрашув

Олий лига, 16- тур

05.08.2017


Ўтган ўйинлар

25/06 Насаф - Навбаҳор - 4:0

20/06 Навбаҳор - Олмалиқ 1:1

14/06 Сўғдиёна - Навбаҳор 2:1

27/05 Навбаҳор - Бунёдкор 1:1

18/05 Бухоро - Навбаҳор 3:3

 

 

 

Турнир жадвали

№ Жамоа

Ў

Ю

О

1. Локомотив

14

10

32

2. Қўқон-1912

15

7

27

3. Насаф

14

8

26

4. Олмалиқ

15

6

24

5. Пахтакор

15

7

24

6. Бухоро

15

7

23

7. Металлург

14

6

20

8. Машъал

15

5

20

9. Қизилқум

15

5

20

10. Динамо

15

5

19

11. Навбахор

15

4

19

12. Бунёдкор

14

4

18

13. Сўғдиёна

15

5

17

14. Шўртан

15

5

15

15. Нефтчи

15

2

11

16. Обод

15

2

9

Олий лига-2017

05/08 "Обод" - "Навбаҳор"

05/08 "Динамо" - "Металлург"

05/08 "Нефтчи" - "Шўртан"

05/08 "Олмалиқ" - "Бухоро"

06/08 "Қизилқум" - "Пахтакор"

06/08 "Насаф" - "Қўқон-1912"

06/08 "Сўғдиёна" - "Бунёдкор"

07/08 "Локомотив" - "Машъал"



Мактублар почтаси

Мактублар почтасидан фойдаланиш учун сайтга киринг ёки регистрациядан ўтинг!

Авторизация

FAQ

ПАНЕЛЬ
ПАНЕЛЬ