pfcnavbahor.uz "Навбаҳор" профессионал футбол клубининг расмий сайти
"Металлург" - "Навбаҳор" учрашувидан кейинги мураббийлар фикрлари
05.08.2013 17:57

"Металлург" - "Навбаҳор" учрашувидан сўнг иккала жамоа устозлари ўз фикрларини билдириб ўтишди. 
Рустам Мирсодиқов, “Металлург” жамоаси бош мураббийи: - Давралар оралиғида футболчиларнинг жисмоний тайёргарлигини оширишга катта эътибор қаратдик. Назорат ўйинларида қатнашдик. Бу мавсум охиригача ўз самарасини бериши керак. Ўртоқлик учрашувларини расмий ўйинлар билан таққослаб бўлмайди. Шундан бўлса керак, шогирдларимнинг ўйинга киришиб кетиши оғир кечди. Иккинчи таймдаги тезкор голлардан кейин ўзимизни бироз хотиржам ҳис этдик. Натижа ўйинга хос бўлди деб ўйлайман.

Мустафо Байрамов, “Навбаҳор” жамоаси бош мураббийи: - “Металлург”ни ажойиб ғалаба билан табриклайман. “Металлург” олий лигадаги кучли, ўз ўйинига эга жамоалардан бири. Бекободликларда таркиб 3-4 йилдан буён ўзгаришсиз сақланиб келяпти. Шунинг учун ҳам улар бир текис натижа кўрсатишмоқда. Бизнинг таркибимизда эса йўқотишлар бор. Илҳом Бойдедаев жароҳат боис, Қаҳрамон Муҳаммаджонов ва Тимур Султоновлар дисквалификация туфайли майдонга туша олишмади. Бу эса ўйинимизга салбий таъсир кўрсатди. Олдинда водий дербиси бизни кутиб турибди. Қийин ўйин бўлади. Бироқ ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз, мухлисларимиз биздан бошқа натижани кутишмаяпти.

Манба: metallurg-pfc.uz

 

Навбатдаги учрашув

Олий лига, 8- тур

28.04.2017


Ўтган ўйинлар

22/04 Навбаҳор - Шўртан 1:0

15/04 Металлург - Навбаҳор 0:0

07/04 Навбаҳор - Машъал 1:0

31/03 Динамо - Навбаҳор 0:1

16/03 Навбаҳор - Нефтчи 1:1

 

 

 

 

 

 

 

Турнир жадвали

№ Жамоа

Ў

Ю

О

1. Локомотив

6

5

15

2. Қўқон-1912

7

4

14

3. Навбахор

7

4

14

4. Динамо

7

4

13

5. Насаф

6

4

12

6. Машъал

7

3

11

7. Бухоро

7

3

10

8. Бунёдкор

6

2

9

9. Шўртан

7

3

9

10. Қизилқум

7

2

8

11. Олмалиқ

7

2

8

12. Пахтакор

7

2

7

13. Сўғдиёна

7

2

7

14. Обод

7

1

5

15. Нефтчи

7

1

5

16. Металлург

6

1

4

Олий лига-2017

28/04 "Пахтакор" "Навбаҳор"

28/04 "Машъал" – "Бунёдкор"

29/04 "Шўртан" – "Қўқон-1912"

29/04 "Динамо" – "Сўғдиёна"

29/04 "Қизилқум" "Насаф"

29/04 "Локомотив" – "Обод"

29/04 "Металлург" – "Бухоро"

29/04 "Нефтчи" – "Олмалиқ"

 

Мактублар почтаси

Мактублар почтасидан фойдаланиш учун сайтга киринг ёки регистрациядан ўтинг!

Авторизация

FAQ

ПАНЕЛЬ
ПАНЕЛЬ