pfcnavbahor.uz "Навбаҳор" профессионал футбол клубининг расмий сайти
Рисқуллаев келди, айримларга жавоб берилди
26.07.2013 17:14

Эртага жамоамиз Тошкентда ташкил этилан ўқув-машғулот йиғинини якунлашади. Пойтахтда ўтказилган назорат ўйинлари орқали мураббийлар штаби таркибга жалб қилинган футболчиларни синовдан ўтказиб олишмоқда. Олдин хабар бериб ўтганимиздек, жамоамиз машғулотларига Яннис Мандзукас (“Қизилқум”), Рустам Аъзамов (“Локомотив”)лар келиб қўшилишганди. Ўтган вақт давомида жамоа сафига Аҳрол Рисқуллаев (“Динамо”) ва Фарруҳ Нурлибоев (“Олмалиқ”)лар келиб қўшилишди. Рисқуллаев ҳозир жамоамиз билан бирга бўлса Нурлибоев бир кунлик машғулотдан кейин ортга қайтган. Шунингдек, жамоада айни пайтда биринчи лига вакили “Регистон” жамоасидан ярим ҳимоячи Марат Қудратов ҳам кўрикдан ўтмоқда.

Мураббийлар штаби айрим футболчиларга жавоб беришни лозим топишди. Хусусан мавсумнинг биринчи қисмини “Чуст-Пахтакор” жамоасида ўтказган Мирзоҳид Маҳкамов, Бобир Расулов ва Фарруҳ Йўлдошевлар кўрикдан ўта олмай ортларига қайтишди. Шунингдек, давралар оралиғида яна жамоага қўшилган Элмурод Низомбоев энди “Навбаҳор” шарафини ҳимоя қилмайди. Аъзам Алиев ёшлар жамоаси билан иккинчи даврага тайёргарлик кўриш учун ортга қайтган бўлса Соҳиб Абдуллаев жароҳат туфайли муддатидан олдин Наманганга қайтди.

Футболчиларимиз эртага Муборакнинг “Машъал” клуби билан пойтахтдаги сўнгги назорат ўйинини ўтказишади. Шундан сўнг жамоамиз Наманганга қайтиб келади. Икки кунлик дам олишдан сўнг машғлотлар Наманганда олиб борилади. Эслатиб ўтамиз, 31 июль куни жамоамиз “Андижон” билан меҳмонда давралар оралиғидаги сўнгги ўртоқлик учрашувини ўтказади. Қўшимча маълумот ўрнида олий лигадаги трансфер дарчаси ёпилишига қадар жамоага маҳоратли футболчиларни жалб этилганлигини ҳам келтириб ўтиш жоиз.

 

Навбатдаги учрашув

Ўзбекистон кубоги, 1/8 финал

жавоб учрашуви

31.05.2017


Ўтган ўйинлар

27/05 Навбаҳор - Бунёдкор 1:1

18/05 Бухоро - Навбаҳор 3:3

12/05 Навбаҳор-Қўқон-1912 1:1

04/05 Навбаҳор-Локомотив 2:2

28/04 Пахтакор - Навбаҳор 1:0

 

 

 

 

Турнир жадвали

№ Жамоа

Ў

Ю

О

1. Локомотив

11

8

26

2. Қўқон-1912

12

6

23

3. Насаф

11

6

20

4. Олмалиқ

12

5

18

5. Навбахор

12

4

18

6. Машъал

12

5

18

7. Пахтакор

12

5

18

8. Бухоро

12

5

17

9. Динамо

12

4

15

10. Сўғдиёна

12

4

14

11. Қизилқум

12

3

14

12. Шўртан

12

4

12

13. Бунёдкор

11

2

12

14. Металлург

11

3

11

15. Нефтчи

12

2

10

16. Обод

12

2

9

Олий лига-2017

14/06 "Қизилқум" "Машъал"

14/06 "Нефтчи" "Динамо"

14/06 "Обод" "Металлург"

14/06 "Сўғдиёна" "Навбаҳор"

15/06 "Бунёдкор" "Қўқон-1912"

15/06 "Бухоро" "Локомотив"

15/06 "Насаф" "Шўртан"

15/06 "Олмалиқ" "Пахтакор"

 

Мактублар почтаси

Мактублар почтасидан фойдаланиш учун сайтга киринг ёки регистрациядан ўтинг!

Авторизация

FAQ

ПАНЕЛЬ
ПАНЕЛЬ