pfcnavbahor.uz "Навбаҳор" профессионал футбол клубининг расмий сайти
«Насаф»га имкониятни бой бердик
21.07.2013 21:46

Бугун жамоамиз Тошкентдаги йиғин доирасида Қаршининг “Насаф” клуби билан дастлабки ўртоқлик учрашувини ўтказди. Кескин курашлар остида кечган ўйинда вакилларимиз 1:2 ҳисобида имкониятни бой беришди. Биринчи бўлиб “Насаф” футболчилари Азамат Алланиёзовнинг аниқ зарбасидан кейин ҳисобни очишди. Танаффусга яқин Одил Ҳамробеков Абдумалик Абдуллаевни қўполлик билан тўхтатиб қолганлиги учун майдондан четлатилди. Кошелев 18 метрлардан белгиланган жарима зарбасини амалга оширганидан кейин тўп “Насаф” ҳимоячиларидан бирининг қўлига тегди. Бу ҳолат жарима майдончаси ичида содир бўлганлиги боис ҳакам пенальти белгилади. 11 метрлик жаримани Рўзимбой Аҳмедов аниқ амалга оширди.

Иккинчи бўлимда ҳар икки жамоа таркибида ҳам ўзгаришлар амалга оширилди. Мураббийларимиз эса танаффусни кутиб ўтирмасданоқ алмаштиришлар қилишганини ҳам қўшимча қилиш жоиз. Қаршиликлар ҳужумкор ўйин кўрсатишгани боис дарвозамизга иккита пенальти белгиланди. Дастлабки вазиятда Ислом Жўраев Эркин Бойдуллаевга гол уриш имконини бермай тўпни қайтариб қолди. Иккинчи ҳолатда Илҳом Шомуродовнинг зарбасидан кейин тўп устунга тегиб қайтди. Ўйин якунланиши арафасида эса “Насаф” ғалабани илиб кетди. Лазиз Убайдуллаевнинг 18 метрлардан тепган тўпини Жўраев қайтариб қолишни уддасидан чиқмагани учун қаршиликлар 2:1 ҳисобида ғолиб чиқишди.

Учрашувни жамоамиз қуйидаги таркибда ўтказди: Виктор Мочалов, Тимур Султанов, Жаҳонгир Меҳмонов, Қаҳрамон Маҳаммаджонов, Ботир Тўрабоев, Ғайрат Жўраев, Леонид Кошелев, Акрам Баҳриддинов, Илҳом Бойдедаев, Рўзимбой Аҳмедов, Аюбхон Ғаппаров. Захирадан майдонга тушганлар: Ислом Жўраев, Мирзоҳид Маҳкамов, Абдумалик Абдуллаев, Фарруҳ Йўлдошев, Бобир Расулов, Азим Аҳмедов, Элмурод Низомбоев, Муҳаммад Расулов, Абдулазиз Султонов, Соҳиб Абдуллаев, Аъзам Алиев, Абдураззоқ Жўраев.

Жамоамиз навбатдаги ўртоқлик учрашувини 24 июль куни Красногорскда Зарафшоннинг “Қизилқум” клубига қарши ўтказади. Айни пайтда Тошкентда бўлиб турган клуб раҳбарлари янги ўйинчилар билан музокаралар олиб боришмоқда. Келишувга эришилган футболчилар шу кунларда таркибга қўшилишади.

 

Навбатдаги учрашув

Олий лига, 15- тур

25.06.2017


Ўтган ўйинлар

14/06 Сўғдиёна - Навбаҳор 2:1

27/05 Навбаҳор - Бунёдкор 1:1

18/05 Бухоро - Навбаҳор 3:3

12/05 Навбаҳор-Қўқон-1912 1:1

04/05 Навбаҳор-Локомотив 2:2

 

 

 

 

Турнир жадвали

№ Жамоа

Ў

Ю

О

1. Локомотив

13

10

32

2. Қўқон-1912

14

7

26

3. Насаф

13

7

23

4. Олмалиқ

14

6

23

5. Пахтакор

14

6

21

6. Бухоро

14

6

20

7. Машъал

14

5

19

8. Навбахор

14

4

19

9. Динамо

14

5

18

10. Металлург

13

5

17

11. Қизилқум

14

4

17

12. Сўғдиёна

14

5

17

13. Бунёдкор

13

3

15

14. Шўртан

14

5

15

15. Нефтчи

14

2

11

16. Обод

14

2

9

Олий лига-2017

25/06 "Қизилқум" "Шўртан"

25/06 "Насаф" - "Навбаҳор"

25/06 "Нефтчи" "Металлург"

25/06 "Обод" "Пахтакор"

25/06 "Олмалиқ" "Қўқон-1912"

25/06 "Сўғдиёна" "Бухоро"

26/06 "Бунёдкор" "Локомотив"

26/06 "Динамо" – "Машъал"

 

Мактублар почтаси

Мактублар почтасидан фойдаланиш учун сайтга киринг ёки регистрациядан ўтинг!

Авторизация

FAQ

ПАНЕЛЬ
ПАНЕЛЬ