pfcnavbahor.uz "Навбаҳор" профессионал футбол клубининг расмий сайти
Мактубингизни олдик
18.07.2013 15:00

Сайтимизнинг электрон манзилига куни-кеча мухлисларимиздан турли мазмундаги хат олдик. Хусусан Камрон исмли ўқувчимиз биринчи давранинг сўнгги уч учрашувида жамоамиз сафида 77-рақам остида ҳаракат қилган Муҳаммад Расулов ҳақида маълумот беришни сўраб мурожаат қилган. Аслини олганда Расулов мавсум бошида “Навбаҳор”да Муҳаммад Абдуллаев номи билан рўйхатдан ўтган. Биринчи давра ўрталарига келиб эса жамоамиз аъзоси фамилиясини Расулов деб ўзгартирди. Бу иш билан шуғулланадиган ташкилотлардан тегишли хужжатлар тақдим қилингач, Абдуллаев Расулов деб қайтадан рўйхатдан ўтганди. Шу сабабли, чемпионат бошида эълон қилинган таркибдаги Муҳаммад Абдуллаевга тегишли бўлган маълумотлари эндиликда Муҳаммад Расуловга тегишли ҳисобланади.

Музаффар исмли мухлисимиз эса ўз таклифларини баён этганлар. Яъни ушбу ўқувчимиз ҳар йили анъанавий тарзда “Навбаҳор кубоги” мусобақасини ўтказиш таклифини ўртага ташлаган. Турнирда вилоятнинг барча туманларидан келадиган жамоаларини иштирок этиши ва уларга “Навбаҳор”нинг собиқ футболчиларини устозлик қилиши ҳам мақсадга мувофиқ эканлиги эътироф этилган. Музаффар айнан шу йўл орқали иқтидорларни кашф этиш мумкинлигини ҳам билдирган.

Ушбу таклифни клуб раҳбарияти билан ўрганиб чиқиб, имконият даражасида амалга оширишга ҳаракат қилиб кўрамиз. Мухлисларимизнинг ана шу мазмундаги таклифлари “Навбаҳор” учун муҳим эканлигини ҳам эътироф этиш ўринли. Шу сабабдан келгусида ҳам жамоамиз ишқибозларидан шундай таклифларни кутиб қоламиз.

 

Навбатдаги учрашув

Олий лига, 16- тур

05.08.2017


Ўтган ўйинлар

25/06 Насаф - Навбаҳор - 4:0

20/06 Навбаҳор - Олмалиқ 1:1

14/06 Сўғдиёна - Навбаҳор 2:1

27/05 Навбаҳор - Бунёдкор 1:1

18/05 Бухоро - Навбаҳор 3:3

 

 

 

Турнир жадвали

№ Жамоа

Ў

Ю

О

1. Локомотив

14

10

32

2. Қўқон-1912

15

7

27

3. Насаф

14

8

26

4. Олмалиқ

15

6

24

5. Пахтакор

15

7

24

6. Бухоро

15

7

23

7. Металлург

14

6

20

8. Машъал

15

5

20

9. Қизилқум

15

5

20

10. Динамо

15

5

19

11. Навбахор

15

4

19

12. Бунёдкор

14

4

18

13. Сўғдиёна

15

5

17

14. Шўртан

15

5

15

15. Нефтчи

15

2

11

16. Обод

15

2

9

Олий лига-2017

05/08 "Обод" - "Навбаҳор"

05/08 "Динамо" - "Металлург"

05/08 "Нефтчи" - "Шўртан"

05/08 "Олмалиқ" - "Бухоро"

06/08 "Қизилқум" - "Пахтакор"

06/08 "Насаф" - "Қўқон-1912"

06/08 "Сўғдиёна" - "Бунёдкор"

07/08 "Локомотив" - "Машъал"



Мактублар почтаси

Мактублар почтасидан фойдаланиш учун сайтга киринг ёки регистрациядан ўтинг!

Авторизация

FAQ

ПАНЕЛЬ
ПАНЕЛЬ