pfcnavbahor.uz "Навбаҳор" профессионал футбол клубининг расмий сайти
“Рубин” аъзоси “Навбаҳор”да
15.07.2013 17:50

14 июлдан иккинчи даврага тайёргарлик кўришни бошлаган жамоамиз аъзолари ҳафта охирига қадар Наманганда шуғулланишади. Дастлабки кунги машғулот олдидан футболчиларга мураббийлар штабида иш бошлаган Роберт Гай таништирилди. Шундан сўнг “Динамо” ўйингоҳида ташкил этилган машғулот бошланди. Бугундан жамоа кунига икки маҳалдан машғулот ўтказмоқда. 20 июлдан эса “Навбаҳор” ўқув-машғулот йиғинини Тошкентда давом эттиради. Футболчиларимиз пойтахтда 28 июлга қадар шуғулланишади. Тошкентдаги йиғин давомида учта назорат учрашувида майдонга тушиш кўзда тутилган. Дастлабки ўйин 21 июль куни Қаршининг “Насаф” клубига қарши бўлиб ўтади. 24 июль куни эса жамоамиз аъзолари Красногорскда Зарафшоннинг “Қизилқум” жамоаси билан куч синашишади. Айни пайтда сўнгги учрашувда жамоамизга рақиб бўлиши кутилаётган жамоа номига ойдинлик киритилганича йўқ. Шу кунларда бу масалага ҳам ойдинлик киритилади. Жамоа аъзолари иккинчи даврага тайёргарликнинг сўнгги босқичини Наманганда ўтказишади. Намангандаги йиғин давомида “Андижон” жамоаси билан ўртоқлик учрашувини ўтказиш ҳам кўзда тутилган.

Жамоадаги ўзгаришлар хусусида тўхталадиган бўлсак, иккинчи даврада Расул Шуҳратов ва Обид Ҳакимовлар “Навбаҳор” шарафини ҳимоя қилмайдиган бўлишди. Мавсумлар оралиғида жамоамиз таркибидан ўрин олган ушбу футболчилар ўзларига билдирилган ишончни оқлай олишмади. Асосий таркибда соғлом рақобатни юзага келтириши кўзда тутилган ушбу футболчилар ёшлар жамоаси сафида ҳаракат қилишга мажбур бўлишди. Ҳакимов асосий таркибда битта ўйинда майдонга тушиб, 45 дақиқа ҳаракат қилган бўлса Шуҳратов икки учрашувда атиги 60 дақиқа ҳаракатланди холос. Дастлабки кунги машғулотда сафга ҳуқуқий жиҳатдан Қозоннинг “Рубин” клубига тегишли бўлган Аюбхон Гаппаров қўшилди. Ёдингизда бўлса ўтган мавсумнинг иккинчи қисмида Тошкентнинг “Локомотив” клуби билан шартнома тузган футболчи мавсумлар оралиғида яна Қозонга йўл олганди. Наманган футболи тарбияланувчиси бўлган Гаппаров навбатдаги мавсумнинг иккинчи ярмини “Навбаҳор”да ўтказиши мумкин. Айни пайтда таркибни кучайтириш мақсадида бир қатор футболчилар билан музокаралар олиб борилмоқда. Ушбу футболчиларни жамоанинг Тошкентдаги йиғинида таркибга қўшилиши кўзда тутилган.

 

Навбатдаги учрашув

Ўзбекистон кубоги, 1/8 финал

жавоб учрашуви

31.05.2017


Ўтган ўйинлар

27/05 Навбаҳор - Бунёдкор 1:1

18/05 Бухоро - Навбаҳор 3:3

12/05 Навбаҳор-Қўқон-1912 1:1

04/05 Навбаҳор-Локомотив 2:2

28/04 Пахтакор - Навбаҳор 1:0

 

 

 

 

Турнир жадвали

№ Жамоа

Ў

Ю

О

1. Локомотив

11

8

26

2. Қўқон-1912

12

6

23

3. Насаф

11

6

20

4. Олмалиқ

12

5

18

5. Навбахор

12

4

18

6. Машъал

12

5

18

7. Пахтакор

12

5

18

8. Бухоро

12

5

17

9. Динамо

12

4

15

10. Сўғдиёна

12

4

14

11. Қизилқум

12

3

14

12. Шўртан

12

4

12

13. Бунёдкор

11

2

12

14. Металлург

11

3

11

15. Нефтчи

12

2

10

16. Обод

12

2

9

Олий лига-2017

14/06 "Қизилқум" "Машъал"

14/06 "Нефтчи" "Динамо"

14/06 "Обод" "Металлург"

14/06 "Сўғдиёна" "Навбаҳор"

15/06 "Бунёдкор" "Қўқон-1912"

15/06 "Бухоро" "Локомотив"

15/06 "Насаф" "Шўртан"

15/06 "Олмалиқ" "Пахтакор"

 

Мактублар почтаси

Мактублар почтасидан фойдаланиш учун сайтга киринг ёки регистрациядан ўтинг!

Авторизация

FAQ

ПАНЕЛЬ
ПАНЕЛЬ