pfcnavbahor.uz "Навбаҳор" профессионал футбол клубининг расмий сайти
Биринчи давра якунлари рақамларда
13.07.2013 12:15

Жамоамиз биринчи давра якунига кўра 15 очко жамғарган ҳолда мусобақа жадвалида 8-ўринни банд этди. Давра давомида мураббийларимиз чемпионат бошида “Навбаҳор” сафида рўйхатдан ўтган футболчиларнинг 24 нафарининг хизматларидан фойдаланишди. Ҳимоячи Тимур Султонов давранинг барча ўйинларида тўлиқ иштирок этиш орқали майдонга тушиш борасида бошқа жамоадошларидан устунлик қилди. Ғайрат Жўраев ва Илҳом Бойдедаевлар ҳисобида ҳам 13 тадан ўйин бор. Лекин, ушбу футболчилар учрашувлар давомида ўз ўринларини бошқа жамоадошларига бўшатиб беришган. Даврани тўлиқ ўтказган Тимур Султонов мавсумнинг барча ўйинларида майдонга тушиш борасида етакчилик қилиш имконига эга эди. Аммо, “Металлург” билан 13-тур баҳсида олинган тўртинчи сариқ карточка Султоновга бундай имкониятни бермайди. Хуллас 2013 йилги чемпионатда “Навбаҳор” шарафини ҳимоя қилган ҳеч бир футболчига чемпионатни тўлиқ (дақиқаларни ҳисоблаганда) ўтказиш насиб этмайдиган бўлди.

Футболчиларимиз биринчи даврада рақиблар дарвозасига 14 та тўп киритишган. Голларнинг бештаси биринчи таймларда урилган. Танаффусдан кейин эса жамоамиз аъзолари рақиблар посбонларини тўққиз бор ранжитишган. Ўтказиб юборилган голларни бўлимларга ажратадиган бўлсак, танаффусга қадар рақибларни етти бор гол уришганига гувоҳ бўламиз. Иккинчи бўлимда эса посбонларимиз ўз дарвозаларидан 12 марта тўп олиб чиқишган.

Биринчи давра якунига кўра Рўзим Аҳмедов жамоамиз тўпурари бўлиб турибди. Саккизта учрашувда майдонга тушган Аҳмедов рақиблар дарвозасини беш бор нишонга олган. Агарда Аҳмедов аввалига жароҳат туфайли кейин эса қизил карточка туфайли ўйинларни ўтказиб юбормаганида голлари сони бунданда кўпроқ бўлиш билан бир қаторда “Навбаҳор”нинг очколари сони ҳам салмоқли бўлиши мумкин эди.

Биринчи давра давомида ҳакамлар жамоамиз аъзоларига 22 та сариқ карточка кўрсатишди. Икки футболчимиз эса муддатидан олдин майдонни тарк этишга мажбур бўлишган. Дастлаб Жаҳонгир Меҳмонов Зоминда “Сўғдиёна”га қарши ўйинда иккинчи бор огоҳлантирилаб майдонни тарк этганди. “Шўртан”га қарши Косонсойда кечган баҳсда эса Рўзим Аҳмедов рақибига қўполлик қилганлиги учун 14-дақиқада томошабинлар сафига қўшилишга мажбур бўлганди. Сариқ карточка тўплаш борасида Тимур Султонов ва Қаҳрамон Маҳаммаджоновлар етакчликни қўлга киритишди. Ҳар икки футболчи ҳисобида тўрттадан огоҳлантириш мавжуд.

Қуйида биринчи даврада “Навбаҳор” таркибида майдонга тушган футболчиларнинг кўрсаткичлари билан танишиш имконига эга бўласиз:

Футболчи Туғ. Сан. Ўйин Дақ. Гол. Огоҳ. Чет.
1 Тимур Султонов 02.03.1984 13 1170 0 4 0
2 Ғайрат Жўраев 21.02.1987 13 1153 2 2 0
3 Илҳом Бойдедаев 14.01.1988 13 1068 0 1 0
4 Абдумажид Тоиров 05.08.1974 12 1065 0 2 0
5 Жаҳонгир Меҳмонов 28.05.1990 12 1040 0 1 1
6 Леонид Кошелев 20.12.1979 12 986 1 0 0
7 Қаҳрамон Маҳаммаджонов 26.03.1990 12 981 0 4 0
8 Акрам Бахриддинов 02.10.1992 12 965 3 2 0
9 Денис Романенко 18.11.1974 11 963 -16 3 0
10 Собир Ҳамидов 29.09.1986 11 663 1 0 0
11 Рўзим Аҳмедов 03.05.1987 8 632 5 1 1
12 Азим Аҳмедов 04.01.1992 10 484 0 0 0
13 Абдураззоқ Жўраев 08.04.1988 5 290 2 0 0
14 Соҳиб Абдуллаев 27.08.1990 9 250 0 2 0
15 Виталий Почуев 25.08.1978 3 225 0 0 0
16 Ислом Жўраев 22.07.1992 3 207 -3 0 0
17 Ботир Тўрабоев 23.06.1992 2 105 0 0 0
18 Абдулазиз Султонов 21.08.1986 6 104 0 0 0
19 Аъзам Алиев 07.07.1991 2 101 0 0 0
20 Маҳсуд Ҳайитов 29.06.1989 1 90 0 0 0
21 Абдумалик Абдуллаев 11.05.1989 3 80 0 0 0
22 Расул Шуҳратов 08.08.1992 2 60 0 0 0
23 Обид Ҳакимов 02.10.1991 1 45 0 0 0
24 Муҳаммад Расулов 23.11.1991 2 34 0 0 0
 

Навбатдаги учрашув

Олий лига, 16- тур

05.08.2017


Ўтган ўйинлар

25/06 Насаф - Навбаҳор - 4:0

20/06 Навбаҳор - Олмалиқ 1:1

14/06 Сўғдиёна - Навбаҳор 2:1

27/05 Навбаҳор - Бунёдкор 1:1

18/05 Бухоро - Навбаҳор 3:3

 

 

 

Турнир жадвали

№ Жамоа

Ў

Ю

О

1. Локомотив

15

11

35

2. Қўқон-1912

15

7

27

3. Насаф

15

8

26

4. Олмалиқ

15

6

24

5. Пахтакор

15

7

24

6. Бухоро

15

7

23

7. Бунёдкор

15

5

21

8. Машъал

15

5

20

9. Металлург

15

6

20

10. Қизилқум

15

5

20

11. Динамо

15

4

19

12. Навбахор

15

4

19

13. Сўғдиёна

15

5

17

14. Шўртан

15

5

15

15. Нефтчи

15

2

11

16. Обод

15

2

9

Олий лига-2017

05/08 "Обод" - "Навбаҳор"

05/08 "Динамо" - "Металлург"

05/08 "Нефтчи" - "Шўртан"

05/08 "Олмалиқ" - "Бухоро"

06/08 "Қизилқум" - "Пахтакор"

06/08 "Насаф" - "Қўқон-1912"

06/08 "Сўғдиёна" - "Бунёдкор"

07/08 "Локомотив" - "Машъал"



Мактублар почтаси

Мактублар почтасидан фойдаланиш учун сайтга киринг ёки регистрациядан ўтинг!

Авторизация

FAQ

ПАНЕЛЬ
ПАНЕЛЬ