pfcnavbahor.uz "Навбаҳор" профессионал футбол клубининг расмий сайти
Тайёргарлик 12 июлдан бошланади
09.07.2013 20:30

Мамлакат чемпионатининг 13-туридан ўрин олган “Навбаҳор” – “Металлург” учрашувидан кейин футболчиларимиз қисқа муддатлик таътилга чиқишганди. Гарчи иккинчи даврани бошланишига деярли бир ой вақт бўлсада, жамоаларни машғулотларда иштирок этиши барчага маълум. Жамоамиз иккинчи даврага тайёргарликни 12 июлдан бошлашни режалаштирган. Ўқув-йиғин машғулотларнинг дастлабки қисми Наманганда ташкил этилади. Машғулотларнинг иккинчи қисмини Тошкентда ўтказиш кўзда тутилган.

Таркибдаги ўзгаришлар ҳам кўпчилик мухлисларимизни қизиқтириши табиий ҳол. Аввалроқ хабар берганимиздек, тажрибали ҳимоячилардан бири Абдумажит Тоиров “Металлург”га қарши ўйин олдидан жамоани тарк этганди. Жароҳат боис анчадан бери майдонга туша олмаётган яна бир ҳимоячи Виталий Почуев ҳам иккинчи даврада “Навбаҳор” шарафини ҳимоя қилмайди. Бироз олдин Почуев футболчилик фаолиятини якунлаш ҳақида ўйлаётганлигини ҳам айтганди. Шу нуқтаи назардан олиб қараганда, ҳимоячини мавсумнинг иккинчи қисмида бирор-бир клуб сафида кўрмаслигимиз ҳам эҳтимолдан ҳоли эмас.

Тоиров ва Почуевлардан ташқари биринчи даврада ишончни оқламаган айрим ўйинчиларга ҳам жавоб бериш кўзда тутилган. Мураббийлар кенгаши бу борада якуний қарорга келгач, жамоадан кетиши мумкин бўлган футболчиларнинг номига ойдинлик киритилади. Йўқотишлар ўрнини тўлдириш мақсадида эса тажрибали футболчилар билан музокаралар олиб борилмоқда. Демак, яқин орада машғулотларда янги ўйинчиларни кўриш имкониятига эга бўламиз. Сайтимизни кузатиб борсангиз жамоада рўй бераётган ўзгаришлардан бохабар бўлиб борасиз.

 

Навбатдаги учрашув

Олий лига, 19- тур

26.08.2017


Ўтган ўйинлар

19/08 Нефтчи - Навбаҳор 1:1

12/08 Навбаҳор - Қизилқум 3:2

05/08 Обод - Навбаҳор 0:2

25/06 Насаф - Навбаҳор - 4:0

20/06 Навбаҳор - Олмалиқ 1:1

Турнир жадвали

№ Жамоа

Ў

Ю

О

1. Локомотив

18

13

42

2. Бухоро

18

9

30

3. Қўқон-1912

18

8

30

4. Насаф

18

9

29

5. Пахтакор

18

8

29

6. Бунёдкор

18

7

28

7. Олмалиқ

18

7

28

8. Машъал

18

7

27

9. Навбахор

18

6

26

10. Қизилқум

18

6

24

11. Металлург

18

7

23

12. Динамо

18

5

20

13. Шўртан

18

6

19

14. Сўғдиёна

18

5

18

15. Нефтчи

18

2

13

16. Обод

18

2

9


 

Олий лига-2017

25/08 "Пахтакор" - "Машъал"

26/08 "Шўртан" - "Металлург"

26/08 "Олмалиқ" - "Локомотив"

26/08 "Қўқон-1912" - "Нефтчи"

26/08 "Бухоро" - "Қизилқум"

26/08 "Навбаҳор" - "Динамо"

26/08 "Сўғдиёна" - "Насаф"

26/08 "Бунёдкор" - "Обод"

Мактублар почтаси

Мактублар почтасидан фойдаланиш учун сайтга киринг ёки регистрациядан ўтинг!

Авторизация

FAQ

ПАНЕЛЬ
ПАНЕЛЬ