pfcnavbahor.uz "Навбаҳор" профессионал футбол клубининг расмий сайти
Ғалабасиз серияга барҳам берилди
04.07.2013 21:30

Биринчи давранинг сўнгги турида “Металлург”ни қабул қилган футболчиларимиз ниҳоят ғалабани қўлга киритишди.

“Навбаҳор” – “Металлург” – 2:0 (1:0). 4 июль. Косонсой. “Марказий” ўйингоҳ.  1176 томошабин.

Ҳакамлар: С.Зайлобиддинов, А.Усманов, Р.Серазетдинов, А.Эргашев.

Назоратчи: И.Шарипов.

Учрашув комиссари: А.Фролов.

“Навбаҳор”: 12. Ислом Жўраев, 3. Ботир Тўрабоев, 6. Леонид Кошелев (С), 8. Азим Аҳмедов (30. Собир Ҳамидов, 82), 9. Илҳом Бойдедаев, 10. Акрам Баҳриддинов, 13. Тимур Султанов, 20. Ғайрат Жўраев (77. Муҳаммад Расулов, 72) , 25. Абдураззоқ Жўраев (17. Соҳиб Абдуллаев, 63), 26. Қаҳрамон Маҳаммаджонов, 32. Жаҳонгир Меҳмонов.

“Металлург”: 32. Сухроб Султонов, 2. Одил Исабоев, 3. Саидкомил Акбаров, 4. Ҳикмат Ҳошимов (С), 5. Умид Тожимов, 8. Суннатилло Мамадалиев (6. Дилмурод Каримов, 62), 14. Даврон Каримқулов, 19. Руслан Вагапов, 20. Мирғиёс Сулаймонов (7. Дониёр Одилов, 62), 21. Сардор Расулов (9. Шаҳзодбек Нурматов, 46), 23. Миртўра Акбаров.

Голлар: А.Жўраев (15,62) – Д.Каримов (74).

Огоҳлантиришлар: Қ.Маҳаммаджанов (65), Т.Султанов (69) – Д.Каримов (70).

Энг яхши ўйинчилар: Л.Кошелев – Ҳ.Ҳошимов.

Учрашувни илк дақиқалариданоқ ҳужумга эътибор қаратган вакилларимиз рақиб дарвозаси олдида қатор ҳужумларни ташкил этишди. Дастлабки ҳужумдаёқ Абдураззоқ Жўраев дарвозабон билан яккама–якка вазиятдан мўлжални аниқ ола билмади. Футболчиларимиз кейинги вақт давомида ҳам ҳужумкорликни асло сусайтиришмади. Бунинг самараси ўлароқ Абдураззоқ мақсадига етишиб, “Навбаҳор”ни олдинга олиб чиқди. Биринчи бўлимнинг кейинги вақти давомида ҳам футболчиларимизнинг устунликлари яққол кўзга ташланди. Шундай бўлсада, вазиятлардан фойдаланишда аниқлик етишмади. Вақт ўтгани сайин “Металлург” жамоаси аъзолари вазиятни тенглашга эришдилар. Натижада майдондаги кураш асосан марказда кечди. Шу сабабли танаффусга қадар жамоалар дарвозаларга йўл топа билишмади.

Иккинчи бўлимни “Металлург” футболчилари биринчисига қараганда фаолроқ бошлашди. Бекободликлар ҳимояни унутмаган ҳолда ҳужумларга ўтиб туришди. Мирсодиқов шогирдлари ҳисобни тенглаштириш учун имкониятларга эга бўлишсада, “Навбаҳор” посбони Ислом Жўраев ва ҳимоячилар рақибга имкон беришмади. Айрим ҳолларда эса меҳмон жамоа аъзоларига аниқлик етишмади. 62–дақиқада эса “Навбаҳор” амалда ўйин тақдирини ҳал қилди.Бойдедаевнинг чап қанотдан ошириб берган тўпини Абдураззоқ Жўраев чамаси 18 метрлардан дарвозага аниқ йўллаб, ҳисобдаги фарқни иккитага оширди. Голдан кейин вакилларимиз ҳаракатида хотиржамлик кўзга ташланди. Бундан эса бекободликлар самарали фойдаланишди. Ҳикмат Ҳошимовнинг олис масофадан тепган тўпини Ислом Жўраев қайтаришга эришган бўлсада, Дилмурод Каримовнинг такрорий зарбаси олдида ожиз қолди.

Учрашувнинг кейинги вақти давомида жамоамизда ҳисобни йирик кўринишга келтириш учун қатор имкониятлар бўлди. Захирадан майдонга тушган Соҳиб Абдуллаевнинг ўзи камида “хет–трик” қайд этиши ҳам мумкин эди. Шунингдек, Илҳом Бойдедаев ва Акрам Баҳриддиновлар ҳам имкониятлардан фойдалана олишмади. Шу тариқа футболчиларимиз жамоамиз беш турдан иборат ғалабасиз серияга чек қўйиб, биринчи давра сўнггида ишқибозларга ғалабани тортиқ этди.

 

Навбатдаги учрашув

Олий лига, 18- тур

19.08.2017


Ўтган ўйинлар

12/08 Навбаҳор - Қизилқум 3:2

05/08 Обод - Навбаҳор 0:2

25/06 Насаф - Навбаҳор - 4:0

20/06 Навбаҳор - Олмалиқ 1:1

14/06 Сўғдиёна - Навбаҳор 2:1

 

Турнир жадвали

№ Жамоа

Ў

Ю

О

1. Локомотив

17

12

39

2. Қўқон-1912

17

8

30

3. Насаф

17

9

29

4. Пахтакор

17

8

28

5. Бухоро

17

8

27

6. Бунёдкор

17

6

25

7. Навбахор

17

6

25

8. Олмалиқ

17

6

25

9. Машъал

17

6

24

10. Металлург

17

7

23

11. Қизилқум

17

5

21

12. Динамо

17

5

19

13. Шўртан

17

8

19

14. Сўғдиёна

17

5

18

15. Нефтчи

17

2

12

16. Обод

17

2

9


 

Олий лига-2017

18/08 "Металлург"-"Локомотив"

18/08 "Насаф" - "Бунёдкор"

18/08 "Динамо" - "Пахтакор"

19/08 "Нефтчи" - "Навбаҳор"

19/08 "Қизилқум"-"Қўқон-1912"

19/08 "Машъал" - "Шўртан"

19/08 "Олмалиқ" - "Сўғдиёна"

19/08 "Обод" - "Бухоро"

Мактублар почтаси

Мактублар почтасидан фойдаланиш учун сайтга киринг ёки регистрациядан ўтинг!

Авторизация

FAQ

ПАНЕЛЬ
ПАНЕЛЬ