pfcnavbahor.uz "Навбаҳор" профессионал футбол клубининг расмий сайти
Ёшларимиз дуранг ўйнашди
03.07.2013 20:30

Тўрақўрғондаги “Ёшлик” ўйингоҳида ўтказилган “Навбаҳор” ва “Металлург” жамоаларининг ёшлари ўртасида ўтказилган учрашувда дуранг қайд этилди. Ёшларимиз биринчи бўлиб ҳисобни очишган бўлсада, якунда ғалабани сақлаб қолишни уддасидан чиқишмади.

“Навбаҳор” – “Металлург”: 2:2 (1:2). Тўрақўрғон. “Ёшлик” ўйингоҳи.

Ҳакамлар: А.Эргашев, Р.Фозилов, Э.Турсунов, М.Мажидов.

Назоратчи: И.Шарипов.

“Навбаҳор”: В.Мочалов, Р.Ўринов (А.Умаров, 85), М.Ҳайитов, М.Собиров, З.Тошпўлатов (М.Манавиханов, 86), К. Кўчқаров (А.Турғунбоев, 58), М.Раҳмонов, Б.Шарофиддинов (А.Алиев, 36), М.Расулов (С.Теляков, 72), С.Воҳидов (А.Рашидханов, 39), А.Абдуллаев.

Голлар: А.Абдуллаев (12), А.Алиев (84) – А.Зиёвутдинов (23), Ж.Бобоев (32).

Четлатиш: А.Абдуллаев (82).

Учрашувдаги ҳисобни Абдумалик Абдуллаев 12-дақиқада очишга эришди. Қанотдан узатиб берилган тўпни Абдуллаев рақиб дарвозасига жойлаб қўйди. Абдумалик шу куни аниқроқ ҳаракат қилганида голлари сонини ошириб олиш имконига эга бўларди. Аммо, вазиятлардан фойдалана олмаслик, бунга имкон бермади. Бўлим ўрталарига келиб бекободликлар жонланиб қолишди. Натижада, “Металлург” ёшлари икки бор муаффақият қозониб, ҳисобда олдинга чиқиб олишди. Аввалига Зиёвутдинов ўртадаги мувозанатни тиклаган бўлса кейинчалик Жасур Бооев иккинчи гол муаллифига айланди.

Танаффусдан кейин ёшларимиз вазиятни ўнглаш мақсадида қатор ҳужумлар ташкил этишди. Бахтга қарши якунловчи паллаларда футболчиларимизга аниқлик етишмади. Шундай бўлсада, Мадраҳимов шогирдлари мағлубиятдан қутулиб қолишни уддасидан чиқишди. Захирадан майдонга туширилган Аъзам Алиев 84-дақиқада жамоадошлари бошлаб берган ҳужумни самарали якунлай олди. Бу пайтга келиб, вакилларимиз камчиликда қолишганди. 82-дақиқада Абдумалик Абдуллаевнинг асаблари дош бермай рақибининг қўполлигига жавоб қайтаргани учун майдондан четлатилганди.

 

Навбатдаги учрашув

Олий лига, 18- тур

19.08.2017


Ўтган ўйинлар

12/08 Навбаҳор - Қизилқум 3:2

05/08 Обод - Навбаҳор 0:2

25/06 Насаф - Навбаҳор - 4:0

20/06 Навбаҳор - Олмалиқ 1:1

14/06 Сўғдиёна - Навбаҳор 2:1

 

Турнир жадвали

№ Жамоа

Ў

Ю

О

1. Локомотив

17

12

39

2. Қўқон-1912

17

8

30

3. Насаф

17

9

29

4. Пахтакор

17

8

28

5. Бухоро

17

8

27

6. Бунёдкор

17

6

25

7. Навбахор

17

6

25

8. Олмалиқ

17

6

25

9. Машъал

17

6

24

10. Металлург

17

7

23

11. Қизилқум

17

5

21

12. Динамо

17

5

19

13. Шўртан

17

8

19

14. Сўғдиёна

17

5

18

15. Нефтчи

17

2

12

16. Обод

17

2

9


 

Олий лига-2017

18/08 "Металлург"-"Локомотив"

18/08 "Насаф" - "Бунёдкор"

18/08 "Динамо" - "Пахтакор"

19/08 "Нефтчи" - "Навбаҳор"

19/08 "Қизилқум"-"Қўқон-1912"

19/08 "Машъал" - "Шўртан"

19/08 "Олмалиқ" - "Сўғдиёна"

19/08 "Обод" - "Бухоро"

Мактублар почтаси

Мактублар почтасидан фойдаланиш учун сайтга киринг ёки регистрациядан ўтинг!

Авторизация

FAQ

ПАНЕЛЬ
ПАНЕЛЬ