pfcnavbahor.uz "Навбаҳор" профессионал футбол клубининг расмий сайти
Сергей Ковшов: “Ғалаба жуда зарур эди”
29.06.2013 22:48

“Нефтчи” - “Навбаҳор” жамоалари учрашувидан сўнг бўлиб ўтган матбуот анжуманининг иккинчи қисмида фарғоналиклар устози Сергей Ковшов қатнашди: - Бугун жуда муҳим ғалабани қўлга киритдик. Умуман олганда уч очкони қандай қилиб бўлмасин олишимиз шарт эди. Негаки мусобақа жадвалидаги ҳолатимиз шундан дарак берарди. Қаторасига учралган мағлубиятлардан кейин руҳий ҳолатни тиклаш учун ҳам ғалаба керак эди. Футболчиларимиз муносиб ўйин кўрсатиб, олдиларига қўйилган вазифани бажаришди. “Навбаҳор”ни ҳам бугун муносиб тарзда қаршилик кўрсатганлигини айтиб ўтган бўлардим. Шу сабабдан очко олиш осон бўлмади. Уларда ҳам бизда ҳам гол уриш учун имкониятлар бўлди. Ҳужумларда омадимиз чопиб, иккита гол урдик, рақиб  эса бунинг уддасидан чиқа олмади. Футболчиларимиз иштиёқ ва хоҳиш билан ҳаракат қилишди. Жамоамиз ёмон эмас. Фақатгина қаторасига учралган мағлубиятлар ўйинчиларнинг руҳиятига салбий таъсир кўрсатганлиги боис кутилган натижалар қўлга киритилмаётганди. Шу ўринда мухлислар хусусида ўз фикрларимни билдириб ўтишни истардим. Негаки Қўқонда ҳар икки жамоани ҳам фидоий мухлислар қўллаб-қувватлашди. Шу сабабли футболчиларга майдонда тўп суриш осон бўлди деб ўйлайман. Фурсатдан фойдаланиб, ўзбек футболи ривожига ҳисса қўшаётган ишқибозларга миннатдорчилик билдириб ўтишни истардим. Жамоамиз кейинги учрашувларни қайси майдонда ўтказиши борасида аниқ бир фикр билдира олмайман. Айни пайтда Қиргулидаги ўйингоҳда таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Балки қароргоҳимиздаги ўйингоҳ яхши ҳолатга келтирилса ўша ерда тўп суришимиз ҳам мумкин бўлардир. Кейинги йили эса жамоа янги барча қулайликларга эга бўлган замонавий ўйингоҳга эга бўлади. Яқинда янги қурилаётган ўйингоҳни бориб кўрдим. Насиб қилса, меҳмонларни ўша ерда қабул қиламиз.

 

Навбатдаги учрашув

Олий лига, 9- тур

04.05.2017


Ўтган ўйинлар

28/04 Пахтакор - Навбаҳор 1:0

22/04 Навбаҳор - Шўртан 1:0

15/04 Металлург - Навбаҳор 0:0

07/04 Навбаҳор - Машъал 1:0

31/03 Динамо - Навбаҳор 0:1

 

 

 

 

 

 

 

Турнир жадвали

№ Жамоа

Ў

Ю

О

1. Локомотив

6

5

15

2. Қўқон-1912

7

4

14

3. Машъал

8

4

14

4. Навбахор

8

4

14

5. Динамо

7

4

13

6. Насаф

6

3

10

7. Бухоро

7

3

10

8. Пахтакор

8

3

10

9. Бунёдкор

7

2

9

10. Шўртан

7

3

9

11. Қизилқум

7

2

8

12. Олмалиқ

7

2

8

13. Сўғдиёна

7

2

7

14. Обод

7

1

6

15. Нефтчи

7

1

5

16. Металлург

6

1

4

Олий лига-2017

03/05 "Бунёдкор" – "Металлург"

04/05 "Навбаҳор" "Локомотив"

06/05 "Насаф" "Нефтчи"

06/05 "Бухоро" – "Шўртан"

06/05 "Қўқон-1912" – "Пахтакор"

06/05 "Обод" – "Қизилқум"

06/05 "Олмалиқ" – "Динамо"

06/05 "Сўғдиёна" – "Машъал"

Мактублар почтаси

Мактублар почтасидан фойдаланиш учун сайтга киринг ёки регистрациядан ўтинг!

Авторизация

FAQ

ПАНЕЛЬ
ПАНЕЛЬ