pfcnavbahor.uz "Навбаҳор" профессионал футбол клубининг расмий сайти
“Дерби”да “Нефтчи” ғалаба қозонди
29.06.2013 22:03

12-тур ҳам жамоамизга муваффақият келтирмади. Бу йилги мавсумда қатор қийинчиликларни бошидан кечираётган “Нефтчи” меҳмони бўлган футболчиларимиз, фарғоналикларнинг ғалабасиз сериясини давом этишига тўсқинлик қила олишмади. Албатта, мағлубиятга айрим етакчи футболчиларни майдонга туша олмаганликларини мисол қилиб кўрсатиш мумкин. Хусусан Денис Романенко “Шўртан” билан ўйинда жароҳат олиб, сафдан чиқди. Дарвоқе Романенко кеча ўз юртига жўнаб кетди. Асосий ҳужумчи Рўзимбой Аҳмедов эса қизил карточка учун белгиланган дисквалификацияни яна битта ўйинда ўтайди. Хуллас мавсум бошида селекция борасида олиб борилган ишлардаги камчиликлар энди ўз сўзини айтмоқда. Яъни жамоамизга захира ўриндиғини кичиклиги таъсир кўрсатмоқда. 

“Нефтчи” - “Навбаҳор” - 2:0 (1:0). 29 июнь. Қўқон. “Марказий” ўйингоҳ.

Ҳакамлар: Б.Намозов, Ж.Саидов, Н.Рўзимов, Ш.Ҳакимов.

Назоратчи: А.Попов.

“Нефтчи”: 21. Фарруҳ Турдиалиев, 3. Шукр Пўлатов, 6. Бахтиёр Ёқубов (Муҳсин Низомиддинов, 74), 7. Мансур Саидов  (Азиз Алижонов, 70), 11. Отабек Исроилов (Отабек Зокиров, 85), 17. Сардор Мирзаев, 20. Дилёрбек Эрматов, 22. Иқбол Акрамов, 23. Санжар Асқаралиев, 27. Ғайрат Жўмаев, 44. Шавкат Насибуллаев.

“Навбаҳор”: 12. Ислом Жўраев, 4. Абдумажит Тоиров, 6. Леонид Кошелев, 8. Азим Аҳмедов, 9. Илҳом Бойдедаев, 13. Тимур Султанов, 17. Соҳиб Абдуллаев (11. Расул Шуҳратов, 65), 20. Ғайрат Жўраев, 26. Қаҳрамон Маҳаммаджонов, 30. Собир Ҳамидов (10. Акрам Баҳриддинов, 53), 32. Жаҳонгир Меҳмонов.

Голлар: О.Исроилов (36), Д.Эрматов (62).

Қўқонда ўтган навбатдаги “водий дерби”сининг дастлабки қисми давомида мезбонлар устунликка эришишди. “Нефтчи” футболчилари қатор ҳужумлар ташкил этиб, Ислом Жўраев қўриқлаётган дарвозани нишонга олишга ҳаракат қилишди. Футболчиларимиз эса асосий эътиборни ҳимояга қаратиб, қарши ҳужумлар учун имкон қидиришди. 36-дақиқага келиб эса майдон эгаларининг ҳужумларидан бири гол билан якунланди. Иқбол Акрамовнинг қанотдан узатиб берган тўпини Мансур Саидов дарвозага йўллашга уриниб кўрганди. Тўп йўналиши давомида Отабек Исроиловнинг оёғига тегиб тўрдан жой олди. Бу вазиятда Жўраев Саидов томонидан тепилган тўпни қайтариш учун бошқа тарафга эътибор қаратганди. Тўпни Исроиловга тегиши воқеалар ривожини ўзгаришига олиб келди. Умуман олганда биринчи бўлим давомида футболчиларимиздан Ғайрат Жўраев, Соҳиб Абдуллаевларда гол уриш учун имкониятлар бўлди холос. Лекин, уларнинг зарбалари “Нефтчи” ҳимоячилари ва дарвозабонига жиддий ташвиш туғдирмади.

Танаффусдан кейин ҳам асосан мезбонлар ҳужумлар ташкил этишди. Негадир футболчиларимизнинг ҳаракатлари умуман қовушмади. Бу эса “Нефтчи”га иккинчи голни ҳам уриш имкониятини яратди. Бурчак тўпи амалга оширилгач, Жўраев рақиб футболчиси томонидан тепилган тўпни қайтарганди. Аммо, Ислом тўпни Дилёрбек Эрматовга қулай қилиб қайтаргани учун Эрматов мўлжални олишда адашмади. Иккинчи бўлимда майдонга тушган Акрам Баҳриддинов жамоамиз ўйинини кучайтиришга эришди. Лекин, унинг уринишларидан ҳам ҳеч қандай наф чиқмади. Ўйиннинг якуний қисмида футболчиларимиз бир нечта ҳужумлар уюштирган бўлишсада, “Нефтчи” ҳимоячилари ва дарвозабони гол уриш имконини беришмади. Биргина Баҳриддиновнинг 19 метрлардан кучли зарбасини инобатга олмаганда фарғоналиклар дарвозаси олдида ўта хавфли вазиятлар юзага келмади. Акрамнинг тепган тўпини эса Турдиалиев қийинчилик билан бўлсада қайтариб қолди. Ким билсин балки Рўзимбой Аҳмедов “Шўртан” билан ўтган учрашувда қизил олмаганида, жамоага Қўқонда асқотган бўлармиди?

 

Навбатдаги учрашув

Олий лига, 16- тур

05.08.2017


Ўтган ўйинлар

25/06 Насаф - Навбаҳор - 4:0

20/06 Навбаҳор - Олмалиқ 1:1

14/06 Сўғдиёна - Навбаҳор 2:1

27/05 Навбаҳор - Бунёдкор 1:1

18/05 Бухоро - Навбаҳор 3:3

 

 

 

Турнир жадвали

№ Жамоа

Ў

Ю

О

1. Локомотив

15

11

35

2. Қўқон-1912

15

7

27

3. Насаф

14

8

26

4. Олмалиқ

15

6

24

5. Пахтакор

15

7

24

6. Бухоро

15

7

23

7. Металлург

15

6

20

8. Машъал

15

5

20

9. Қизилқум

15

5

20

10. Динамо

15

5

19

11. Навбахор

15

4

19

12. Бунёдкор

14

4

18

13. Сўғдиёна

15

5

17

14. Шўртан

15

5

15

15. Нефтчи

15

2

11

16. Обод

15

2

9

Олий лига-2017

05/08 "Обод" - "Навбаҳор"

05/08 "Динамо" - "Металлург"

05/08 "Нефтчи" - "Шўртан"

05/08 "Олмалиқ" - "Бухоро"

06/08 "Қизилқум" - "Пахтакор"

06/08 "Насаф" - "Қўқон-1912"

06/08 "Сўғдиёна" - "Бунёдкор"

07/08 "Локомотив" - "Машъал"



Мактублар почтаси

Мактублар почтасидан фойдаланиш учун сайтга киринг ёки регистрациядан ўтинг!

Авторизация

FAQ

ПАНЕЛЬ
ПАНЕЛЬ