pfcnavbahor.uz "Навбаҳор" профессионал футбол клубининг расмий сайти
"Нефтчи"-"Навбаҳор" 2:0 (трансляция)
29.06.2013 18:56

Уйин якунланди.

Тухталишлар учун 4 дакика кушиб берилди.

Сунгги дакикаларда кураш асосан марказда кечмокда.

Шухратовнинг зарбаси ноаник..

Навбатдаги хужум... Турдиалиев урнида.

Учрашув якунига етиб бормокда. Футболчиларимизнинг уринишлари наф бермаяпти..

72. Акрам Баҳриддиновнинг 19 метрлардан тепган тўпини Турдиалиев қийинчилик билан қайтариб қолди.

Акрам Баҳриддинов майдонга тушгач футболчиларимиз ҳаракатида жонланиш сезилмоқда. Бундан самара чиқмаяпти. Гол урадиган ўйинчи етишмаяпти.

70. Мансур Саидов ўрнига Азиз Алижонов майдонга тушди.

65. Соҳиб Абдуллаев ўрнига Расул Шуҳратов майдонга тушди.

61. "Нефтчи"нинг бурчак тўпи. Аввалига Жўраев тўпни қайтаришга эришганди. Эрматовнинг такрорий зарбаси гол билан якунланди.

58. Сардор Мирзаевда гол уриш учун қулай имконият. Зарбага аниқлик етишмади.

Иккинчи бўлим жамоаларнинг қарама қарши ҳужумлари билан ўтмоқда. "Нефтчи"нинг ҳужумлари эса хавфлироқ тус олмоқда.

Жамоамиз захираси: 42. Илҳом Жўраев, 3. Ботир Тўрабоев, 7. Абдуазиз Султанов, 11. Расул Шуҳратов, 15. Виталий Почуев, 77. Муҳаммад Расулов.

55. Жаҳонгир Меҳмонов огоҳлантирилди.

Собир Ҳамидовнинг ўрнига майдонга Акрам Баҳриддинов тушди.

Жамоалар таркибида ўзгаришлар кузатилмади.

Иккинчи бўлим бошланди.

Биринчи бўлим "Нефтчи"нинг 1:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

Голга қадар асосий эътиборни ҳимояга қаратган футболчиларимиз ҳужумга тез-тез ўтишмоқда. Лекин, "Нефтчи" ҳимоячилари имкон беришмаяпти.

"Нефтчи" ҳимоячилари Соҳиб Абдуллаевга нисбатан икки бор қўпол ўйин кўрсатишган бўлсада Намозов бунга эътибор қаратмади.

40. Соҳиб Абдуллаевнинг боши билан берган зарбасига бироз аниқлик етишмади.

Ўша вазиятда Исроилов офсайдда қолиб кетгандек туюлди. Аммо, ҳакамлар голни инобатга олишди.

35. Ҳисоб очилди. Мансур Саидовнинг 16 метрлардан тепган тўпи Отабек Исроиловнинг оёғига тегиб тўрдан жой олди.

Шифокорлардан ёрдам олган Ислом ўйинни давом эттирмоқда.

30. Ислом Жўраев "Нефтчи"нинг хавфли ҳужумини бартараф этди. Саидовнинг яқин масофадан дарвозага йўллаган тўпини қайтарди.

29. Ғайрат Жўраев 25 метрлардан гол уришга уриниб кўрди. Зарбага аниқлик етишмади.

27. "Нефтчи"нинг навбатдаги иккита бурчак зарбаларини ҳам бесамар кетишига ҳимоячиларимиз ўз ҳиссаларини қўшишди.

23. Футболчиларимиз хавфли ҳужум ташкил қилишга уриниб кўришди. Аммо, Абдуллаев тўпни майдонда сақлаб қола билмади.

22. Саидовнинг 20 метрлардан тепган тўпини Жўраев ушлаб олди.

Асосий таркибда илк бора майдонга тушган Жўраев жамоадошларига кўмаклашиб, хаёжонланмаётганлигини амалда кўрсатмоқда.

Футболчиларимиз марказдаги ташаббусни рақибга берган ҳолда ҳимояланиб, қарши ҳужум учун имконият қидиришмоқда.

14. Жумаевни қанотдан узатган тўпини Маҳаммаджонов майдон ташқарисига чиқариб юборди. Бурчак тўпидан кейин химоячилар хавфни бартараф этишди

"Нефтчи" яна бир бор жарима тўпини ишлади. Сардор Мирзаевнинг 28 метрлардан тепган тўпини Ислом Жўраев қайтарди.

9. Кошелевнинг ошириб берган тўпини Ғайрат Жўраев боши билан дарвозага йўллашга уриниб кўрганди. Турдиалиев ўз ўрнида.

Айни пайтда майдондаги кураш асосан марказда кечмоқда.

"Нефтчи" 7 дақиқада бешинчи жарима зарбасини амалга оширди.

Футболчиларимиз вазиятни тенглашга ҳаракат қилишмоқда.

“Нефтчи” таркиби: 21. Фарруҳ Турдиалиев, 3. Шукр Пўлатов, 6. Бахтиёр Ёқубов, 7. Мансур Саидов, 11. Отабек Исроилов, 17. Сардор Мирзаев, 20. Дилёрбек Эрматов, 22. Иқбол Акрамов, 23. Санжар Асқаралиев, 27. Ғайрат Жўмаев, 44. Шавкат Насибуллаев.

Дастлабки дақиқаларда жамоамиз ҳимояланмоқда. Ислом Жўраев хавфни бартараф этишга ҳам эришди.

Учрашув "Нефтчи"нинг ҳужумлари билан бошланди.

Бугунги учрашувни жамоамиз қуйидаги таркибда ўтказади: 12. Ислом Жўраев, 4. Абдумажит Тоиров, 6. Леонид Кошелев, 8. Азим Аҳмедов, 9. Илҳом Бойдедаев, 13. Тимур Султанов, 17. Соҳиб Абдуллаев, 20. Ғайрат Жўраев, 26. Қаҳрамон Маҳаммаджонов, 30. Собир Ҳамидов, 32. Жаҳонгир Меҳмонов.

Қўқондаги учрашув бошланмоқда.

 

Навбатдаги учрашув

Олий лига, 19- тур

26.08.2017


Ўтган ўйинлар

19/08 Нефтчи - Навбаҳор 1:1

12/08 Навбаҳор - Қизилқум 3:2

05/08 Обод - Навбаҳор 0:2

25/06 Насаф - Навбаҳор - 4:0

20/06 Навбаҳор - Олмалиқ 1:1

Турнир жадвали

№ Жамоа

Ў

Ю

О

1. Локомотив

18

13

42

2. Бухоро

18

9

30

3. Қўқон-1912

18

8

30

4. Насаф

18

9

29

5. Пахтакор

18

8

29

6. Бунёдкор

18

7

28

7. Олмалиқ

18

7

28

8. Машъал

18

7

27

9. Навбахор

18

6

26

10. Қизилқум

18

6

24

11. Металлург

18

7

23

12. Динамо

18

5

20

13. Шўртан

18

6

19

14. Сўғдиёна

18

5

18

15. Нефтчи

18

2

13

16. Обод

18

2

9


 

Олий лига-2017

25/08 "Пахтакор" - "Машъал"

26/08 "Шўртан" - "Металлург"

26/08 "Олмалиқ" - "Локомотив"

26/08 "Қўқон-1912" - "Нефтчи"

26/08 "Бухоро" - "Қизилқум"

26/08 "Навбаҳор" - "Динамо"

26/08 "Сўғдиёна" - "Насаф"

26/08 "Бунёдкор" - "Обод"

Мактублар почтаси

Мактублар почтасидан фойдаланиш учун сайтга киринг ёки регистрациядан ўтинг!

Авторизация

FAQ

ПАНЕЛЬ
ПАНЕЛЬ