pfcnavbahor.uz "Навбаҳор" профессионал футбол клубининг расмий сайти
«Нефтчи» билан Қўқонда ўйнаймиз
27.06.2013 11:25

Мамлакат чемпионатининг навбатдаги турида жамоамиз Фарғонанинг «Нефтчи» жамоаси меҳмони бўлади. Хабарингиз бўлса, айни пайтда «Фарғона» ўйингоҳида таъмирлаш ишлари давом этмоқда. Шу сабабли «Нефтчи» билан ўйин Қўқондаги Х.Муҳиддинов номли ўйингоҳда бўлиб ўтади. Мазкур учрашув 29 июнь куни соат 18.00да бошланади. Ўйинни эса Бахтиёр Намозов бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси бошқариб боради. Намозовга қанотларда Жаҳонгир Саидов ва Набижон Рўзимовлар ёрдам беришади. Захирадаги ҳакам вазифаси эса Шуҳрат Ҳакимов зиммасига юклатилган. Александр Попов эса Қўқонга назоратчи ҳакам сифатида ташриф буюради.

Учрашувда ҳар икки жамоанинг икки нафардан футболчиларини майдонга туша олмаслигини эътироф этиш ўринли. «Шўртан» билан ўтган ўйинда Рўзимбой Аҳмедов қизил карточка олиб майдонни барвақт тарк этишга мажбур бўлганди. ЎФФ тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра иккита турга дисквалификация қилинди. Жамоамизнинг асосий посбони Денис Романенкони эса оёғи синганлиги сабабли икки ой давомида даволанишга мажбур бўлади. «Нефтчи»дан Иқбол Бобохонов ҳамда Шерзод Ҳакимовларнинг сариқ карточкалари сони тўрттага етганлиги боис Қўқонда жамоадошларига ёрдам бера олишмайди.

Маълумот ўрнида жамоаларнинг ёшлар таркиби ўртасидаги учрашув эса 28 июнь куни соат 17.30да Қувасойдаги «Цементчи» ўйингоҳида бўлиб ўтишини келтириш мумкин.

 

Навбатдаги учрашув

Олий лига, 16- тур

05.08.2017


Ўтган ўйинлар

25/06 Насаф - Навбаҳор - 4:0

20/06 Навбаҳор - Олмалиқ 1:1

14/06 Сўғдиёна - Навбаҳор 2:1

27/05 Навбаҳор - Бунёдкор 1:1

18/05 Бухоро - Навбаҳор 3:3

 

 

 

Турнир жадвали

№ Жамоа

Ў

Ю

О

1. Локомотив

14

10

32

2. Қўқон-1912

15

7

27

3. Насаф

14

8

26

4. Олмалиқ

15

6

24

5. Пахтакор

15

7

24

6. Бухоро

15

7

23

7. Металлург

14

6

20

8. Машъал

15

5

20

9. Қизилқум

15

5

20

10. Динамо

15

5

19

11. Навбахор

15

4

19

12. Бунёдкор

14

4

18

13. Сўғдиёна

15

5

17

14. Шўртан

15

5

15

15. Нефтчи

15

2

11

16. Обод

15

2

9

Олий лига-2017

05/08 "Обод" - "Навбаҳор"

05/08 "Динамо" - "Металлург"

05/08 "Нефтчи" - "Шўртан"

05/08 "Олмалиқ" - "Бухоро"

06/08 "Қизилқум" - "Пахтакор"

06/08 "Насаф" - "Қўқон-1912"

06/08 "Сўғдиёна" - "Бунёдкор"

07/08 "Локомотив" - "Машъал"



Мактублар почтаси

Мактублар почтасидан фойдаланиш учун сайтга киринг ёки регистрациядан ўтинг!

Авторизация

FAQ

ПАНЕЛЬ
ПАНЕЛЬ