pfcnavbahor.uz "Навбаҳор" профессионал футбол клубининг расмий сайти
Кутилмаган мағлубият
21.06.2013 09:18

Чемпионатнинг сўнгги турларида ижобий натижаларни қўлга киритиб очколари сонини кўпайтираётган “Навбаҳор” кутилмаганда ўз майдонида “Шўртан”га имкониятни бой берди. Аслини олганда бу сафар ҳам жамоамизни ғалаба қозонишини тахмин қилиш қийин эмасди. Негаки, ғузорликлар жорий йилги чемпионатни кўнгилдагидек ўтказа олишмаётганди. Қолаверса таркиб борасида ҳам вакилларимиз кучлироқ эдилар. Аммо, футболда ҳар доим ҳам кўзланган натижага эришиб бўлмаслиги яна бир бор ўз тасдиғини топди.

«Навбаҳор» – «Шўртан» 0:1 (0:0). Косонсой. “Марказий” ўйингоҳ. 2654 томошабин.

Ҳакамлар: Хасан Рузиев, Андрей Снетков, Олим Абдувасилов, Дилшод Каримов. Назоратчи – А.Абдуллаев.

«Навбаҳор»: 16. Денис Романенко (12. Ислом Жўраев, 65), 4. Абдумажит Тоиров (С), 6. Леонид Кошелев, 9. Илҳом Бойдедаев (77. Муҳаммад Расулов, 76), 10. Акрам Баҳриддинов, 13. Тимур Султанов, 20. Ғайрат Жўраев, 22. Рўзимбай Аҳмедов, 26. Қаҳрамон Маҳаммаджонов, 30. Собир Ҳамидов (17. Соҳиб Абдуллаев, 69), 32. Жаҳонгир Меҳмонов.

«Шўртан»: 30. Александр Корнейчук, 2. Ярослав Крушельницкий (3. Шавкат Раимқулов, 46), 4. Жамол Отақулов, 5. Асрор Алиқулов (С), 6. Аббос Амонов (8. Артурас Фоменко, 66), 10. Павел Соломин (19. Иброҳим Отахонов, 46), 15. Обид Жўрабоев, 17. Вячеслав Пономарёв, 18. Дилявер Абибуллаев, 21. Зоҳид Раупов, 24. Ботир Қодирқулов.

Гол: О.Жўрабоев (59).

Огоҳлантиришлар: А.Тоиров (80) –  Я.Крушельницкий (14), А.Корнейчук (32), И.Отахонов (78), А.Фоменко (89).

Четлатиш: Р.Ахмедов (14).

Энг яхши ўйинчилар: А.Баҳриддинов – Я.Крушельницкий.

Учрашувни футболчиларимиз ёмон бошлашмаганди. Илк дақиқаларданоқ ташаббусни қўлга олган вакилларимиз рақиб дарвозасига хавф солишни бошлашди. Бироқ, якуний зарбаларни ноаниқ кўриниш олиши тезкор голга имкон бермади. 14–дақиқада эса қайсидир маънода ўйин тақдирига ойдинлик киритган ҳолат рўй берди. “Шўртан” ҳимоячиси Ярослав Крушельницкий майдон марказида Рўзим Аҳмедовга қўполлик ишлатиб, уни тўхтатиб қолди. Бу ҳам етмаганидек Крушельнийкий майдонга қулаган Аҳмедовни қўлларини босиб, тиззаси билан тепишга ҳам улгурди. Рўзимбойни эса бу паллада асаблари дош бермай Крушельницкийга жавоб қайтарди. Шу лаҳзада меҳмонлар ҳимоячиси ўзини ўта оғир жароҳат олгандек қилиб кўрсатди. Ваҳоланки, вазият бу қадар аянчли эмасди. Ушбу ҳолат самараси ўлароқ Аҳмедов қизил карточка олиб майдонни тарк этди. Асосий айбдор Крушельнийкий эса сариқ билан чекланди. Аслида Рўзиевда “Шўртан” вакилини ҳам четлатиш учун асослар бор эди. Лекин, ҳакам Крушельницкийга ҳайрихоҳлик қилганлиги боис нафақат юқоридаги вазиятда, балки кейинроқ амалга оширган қўполлигига ҳам кўз юмди.

“Навбаҳор” майдонда камчилик бўлиб қолган бўлсада, ҳужумкор ўйин кўрсатишда давом этди. Лекин, шу куни мезбон футболчиларидан омад юз ўгирди. Аксинча “Шўртан”га эса омад кулиб боқди. Акс ҳолда ғузорликларнинг кам сонли ҳужумларидан бири гол билан якун топмаган бўларди. 59–дақиқада Обид Жўрабоев чамаси 25 метрлардан Денис Романенконинг хушёрлигини синаб кўришга аҳд қилди. Аксига олиб Романенко дарвозанинг яҳин бурчагига йўлланган тўпни қайтаришга ожизлик қилди. Умуман олганда шу кун тажрибали посбон учун омадсиз якунланди. Негаки, ўйин якунланиши арафасида Романенко Амонов билан тўқнашувда оёғини синдириб олди. Оқибатда Денис ўйингоҳни тиббий тез ёрдам машинасида тарк этди. Айнан шу сабабли ёш  дарвозабонлардан бири Ислом Жўраев олий лигадаги дебютини нишонлади. Айтиш жоизки, Жўраев ўйиннинг якуний қисмида меҳмонларнинг айрим хавфли ҳужумларини бесамар якунланишига ҳисса қўша олди.

Меҳмондаги ғалабани қўлга киритган “Шўртан” Ўзбекистон чемпионатлари тарихида илк маротаба “Навбаҳор”ни сафарда учратишни уддасидан чиқа олди. “Лочинлар” эса ўз уйларидаги навбатдаги баҳсда ҳам очко йўқотишга мажбур бўлишди. Футболчиларимиз Косонсойдаги ўйингоҳда сўнгги бор шу йилнинг 20 апрель санасида “Гулистон”ни йирик ҳисобда мағлубиятга учратишганди. Ўтган вақт оралиғида “Навбаҳор” майдонидан чемпионат баҳсида “Бунёдкор” кубокда эса “Машъал” ютуқ билан қайтганди. Қизиқ томони гулистонликларга қарши ўйиндан кейин сафарда жамоамиз беш очко жамғаришга эришганди.

Матбуот анжумани

Зоир Тўрақулов (“Шўртан” жамоаси бош мураббийи): «Ўйинни қийин ўтиши олдиндан маълум эди. Барчага маълумки, жамоамизнинг айни пайтда мусобақа жадвалидаги ҳолати кўнгилдагидек эмасди. Шунга қарамай футболчиларимиз бор кучларини ишга солиб ҳаракат қилишди. Бунинг самараси ўлароқ якунда қимматли уч очкони қўлга киритдик. Намойиш этилган ўйин учун футболчиларга миннатдорчилик билдириб ўтаман».

 

Мустафа Байрамов (“Навбаҳор” жамоаси бош мураббийи): «Майдонга ғалабани кўзлаб тушгандик. Аммо, Аҳмедовга кўрсатилган қизил карточка барчасини барбод қилди. Ўша вазиятда ҳакам сариқ карточка кўрсатса ҳам бўларди. Негаки, дастлаб Крушельницкий футболчимизга қўполлик қилганди. Шу сабабли ҳакам Ярославни ҳам четлатиши лозим эди. Бир киши кам қолган ҳолатда ўйнаш анча қийин кечади. Камчиликда бўлсакда футболчиларимиз ижобий натижа учун интилишди. Гол уриш учун бир қатор имкониятлар бўлсада, вазиятлардан фойдалана олмадик. Меҳмонлар эса ягона имкониятдан самарали фойдаланиб қолишди. Кутилмаганда олис масофадан тепилган тўп дарвозамиз тўридан жой олди. Дарвозабонимизни оёғи синганлигини айтишди. Демак, навбатдаги учрашувларда Романенко жамоага ёрдам бера олмайди».

 

Навбатдаги учрашув

Олий лига, 15- тур

25.06.2017


Ўтган ўйинлар

14/06 Сўғдиёна - Навбаҳор 2:1

27/05 Навбаҳор - Бунёдкор 1:1

18/05 Бухоро - Навбаҳор 3:3

12/05 Навбаҳор-Қўқон-1912 1:1

04/05 Навбаҳор-Локомотив 2:2

 

 

 

 

Турнир жадвали

№ Жамоа

Ў

Ю

О

1. Локомотив

13

10

32

2. Қўқон-1912

14

7

26

3. Насаф

13

7

23

4. Олмалиқ

14

6

23

5. Пахтакор

14

6

21

6. Бухоро

14

6

20

7. Машъал

14

5

19

8. Навбахор

14

4

19

9. Динамо

14

5

18

10. Металлург

13

5

17

11. Қизилқум

14

4

17

12. Сўғдиёна

14

5

17

13. Бунёдкор

13

3

15

14. Шўртан

14

5

15

15. Нефтчи

14

2

11

16. Обод

14

2

9

Олий лига-2017

25/06 "Қизилқум" "Шўртан"

25/06 "Насаф" - "Навбаҳор"

25/06 "Нефтчи" "Металлург"

25/06 "Обод" "Пахтакор"

25/06 "Олмалиқ" "Қўқон-1912"

25/06 "Сўғдиёна" "Бухоро"

26/06 "Бунёдкор" "Локомотив"

26/06 "Динамо" – "Машъал"

 

Мактублар почтаси

Мактублар почтасидан фойдаланиш учун сайтга киринг ёки регистрациядан ўтинг!

Авторизация

FAQ

ПАНЕЛЬ
ПАНЕЛЬ