pfcnavbahor.uz "Навбаҳор" профессионал футбол клубининг расмий сайти
Асосий таркиб ғалаба қозонди
12.06.2013 20:11

Ушбу хафта бошидан бошлаб “Навбаҳор” 11 турдан ўрин олган Ғузорнинг “Шўртан” жамоасига қарши учрашувга тайёргарлик кўришни бошлади. Айтиш жоизки, кўпчиликни сўнги уч ўйиндан бери майдонга жарохати туфайли тушолмай келган ҳужумчимиз Рўзимбой Аҳмедовнинг соғлиғи қизиқтираётган эди. Бугунги ўйинда Аҳмедов тўлиқ ҳаракат қилди. Аввалги машғулотда кичик жарохат олган ярим ҳимоячи Акрам Бахриддинов ҳам сафга қайтди. Лекин мураббийлар уни “Шўртан”га қарши беллашувга асрашни лозим топишди. Кичик танаффусдан фойдаланиб, ватанига дам олишга кетган дарвозабон Денис Романенко ҳам хафта бошида таркибга қўшилди. Бугун “Лочинлар” асосий таркиби ўринбосарларга қарши куч синашди. Асосий таркиб ўйинчилари қизил, ўринбосарлар эса кўк рангли либосларда ҳаракатланишди. Даставвал биринчи бўлимда Қаҳрамон Мухаммаджонов беллашувдаги ҳисобни очган бўлса, сўнгра Абдумалик Абдуллаев ҳисобдаги мувозанатни тенглади. Биринчи тайм дуранг билан якунланди. Ўйиннинг иккинчи қисмида ҳужумкорликни оширган асосий таркиб футболчилари Леонид Кошелевнинг жарима тўпини аниқ ижроси эвазига ҳисобни 2:1 кўринишига олиб келишди. Учрашув якунида эса Абдураззоқ Жўраев ҳам ўз номига гол ёздириб қўйишга муваффақ бўлди. Шу тариқа учрашув 3:1 ҳисобида асосий таркиб фойдасига ниҳоясига етди.

Асосий таркиб: Виктор Мочалов (Денис Романенко), Абдумажит Тоиров (Ботир Тўрабоев), Жаҳонгир Меҳмонов (Виталий Почуев), Қаҳрамон Маҳамаджонов (Маҳсуд Ҳайитов), Тимур Султонов, Собир Ҳамидов (Соҳиб Абдуллаев), Илҳом Бойдедаев (Абдураззоқ Жўраев), Леонид Кошелев (Обид Ҳакимов), Азим Аҳмедов (Аъзам Алиев), Ғайрат Жўраев (Абдуазиз Султонов), Рўзимбой Аҳмедов.

 

Ўринбосарлар: Ислом Жўраев, Мирзоҳид Собиров, Маҳсуд Ҳайитов, Ботир Тўрабоев, Обид Ҳакимов, Комил Қўчқаров, Мурод Раҳмонов, Муҳаммад Расулов, Расул Шуҳратов, Собит Воҳидов, Абдумалик Абдуллаев

Захирадан майдонга туширилганлар: Муҳаммад Нуриддинов, Билол Шарофиддинов, Зокир Тошпулатов, Жамол Абдужаббаров, Мухсин Манавиханов, Раҳмон Ўринов, Дониёр Инамов, Азиз Турғунбоев, Фарход Ахунов

Голлар: 1:0 – Қаҳрамон Маҳамаджонов, 1:1 – Абдумалик Абдуллаев, 2:1 – Леонид Кошелев, 3:1 – Абдураззоқ Жўраев.

 

Навбатдаги учрашув

Олий лига, 18- тур

19.08.2017


Ўтган ўйинлар

12/08 Навбаҳор - Қизилқум 3:2

05/08 Обод - Навбаҳор 0:2

25/06 Насаф - Навбаҳор - 4:0

20/06 Навбаҳор - Олмалиқ 1:1

14/06 Сўғдиёна - Навбаҳор 2:1

 

Турнир жадвали

№ Жамоа

Ў

Ю

О

1. Локомотив

17

12

39

2. Қўқон-1912

17

8

30

3. Насаф

17

9

29

4. Пахтакор

17

8

28

5. Бухоро

17

8

27

6. Бунёдкор

17

6

25

7. Навбахор

17

6

25

8. Олмалиқ

17

6

25

9. Машъал

17

6

24

10. Металлург

17

7

23

11. Қизилқум

17

5

21

12. Динамо

17

5

19

13. Шўртан

17

8

19

14. Сўғдиёна

17

5

18

15. Нефтчи

17

2

12

16. Обод

17

2

9


 

Олий лига-2017

18/08 "Металлург"-"Локомотив"

18/08 "Насаф" - "Бунёдкор"

18/08 "Динамо" - "Пахтакор"

19/08 "Нефтчи" - "Навбаҳор"

19/08 "Қизилқум"-"Қўқон-1912"

19/08 "Машъал" - "Шўртан"

19/08 "Олмалиқ" - "Сўғдиёна"

19/08 "Обод" - "Бухоро"

Мактублар почтаси

Мактублар почтасидан фойдаланиш учун сайтга киринг ёки регистрациядан ўтинг!

Авторизация

FAQ

ПАНЕЛЬ
ПАНЕЛЬ