pfcnavbahor.uz "Навбаҳор" профессионал футбол клубининг расмий сайти
Самарқандда ҳам дуранг
31.05.2013 22:05

Мамлакат чемпионатининг навбатдаги икки турини Бухоро ва Самарқанд шаҳрида ўтказган жамоамиз кўҳна шаҳарлардан икки очко билан қайтди. Бухорода сўнгги дақиқаларда мағлубиятдан қутулиб қолган футболчиларимиз бу сафар ғалаба қозона туриб якунда дуранг билан чекланишди. Умуман олганда дуранглар “Навбаҳор” фойдасига хизмат қилди. Негаки, ушбу ортирилган очколар якунда жамоамизни мусобақа мавқеини мустаҳкамлаб олишига имкон беради.

«Динамо» - «Навбаҳор» - 1:1 (0:0). 31 май. Самарқанд. “Динамо” ўйингоҳи. 5623 томошабин.

Ҳакамлар: В.Цейтлин, Ҳ.Шодмонов, А.Цапенко, И.Иброҳимов.

Назоратчи: Г.Имомов.

«Динамо»: 27.А.Мельничук, 6.А.Бозоров, 10.Т.Мирзаев (8.Ю.Суюнов, 76, А.Рисқуллаев, 90+2), 13.А.Клецков, 16.А.Холмуродов, 17.А.Набиев, 18.С.Сайфиев, А.Бобожонов, 22.Ф.Абдусалимов (В.Киликевич, 46), 24.Т.Дадашев, 26.К.Шарофиддинов.

«Навбаҳор»: 16.Д.Романенко, 4.А.Тоиров, 6.Л.Кошелев, 9.И.Бойдадаев, 10.А.Баҳриддинов (8.А.Аҳмедов, 88), 13.Т.Султонов, 20.Ғ.Жўраев, 25.А.Жўраев (17.С.Абдуллаев, 57), 26.Қ.Маҳаммаджонов, 30.С.Ҳамидов (А.Султонов, 67), 32.Ж.Меҳмонов.

Голлар: С.Сайфиев (78) – Ғ.Жўраев (58).

Огоҳлантиришлар: Ф.Абдусалимов (12), А.Клецков (45), А.Набиев (65) – А.Баҳриддинов (32), Қ.Маҳаммаджонов (41), Т.Султонов (90).

Ўйин хусусида нима дейиш мумкин. Учрашув маҳаллий вақт билан 17.30да бошланганлиги боис ҳар икки жамоа футболчилари ҳам биринчи бўлимда бор маҳоратларини ишга сола билишмади. Ҳаво ҳароратини юқори эканлиги ўйинчиларга эркин ҳаракат қилиш имкониятини бермади. Шунга қарамай, жамоалар дарвозалар олдида бир нечта хавфли вазиятларни вужудга келтиришди. “Динамо” футболчилари дебютда фаолроқ тўп суриб, имкон қадар ижобий натижани қўлга киритиш учун интилишди. Лекин, ҳимоячиларимиз ўз вазифаларини муносиб тарзда бажариб рақибга имкон беришмади. Умуман олганда биринчи бўлим тенг курашлар остида кечди. Айрим ҳолларда футболчилар ўзларини аямаган ҳолда ҳаракат қилишди. Шу сабабли Цейтлин биринчи бўлимнинг ўзидаёқ тўрт нафар футболчини огоҳлантирди.

Танаффусдан кейин ҳаво ҳарорати бироз пасайганлиги боис футболчиларга тезкор ҳужумлар ташкил этиш имкони туғилди. Самарқандликлар ўз майдонларида ғалабани кўзлаганликлари боис ҳужумга кўпроқ эътибор қаратишди. Жамоамиз аъзолари эса қарши ҳужумлар орқали вазифани бажаришни мақсад қилишди. Иккинчи бўлимда мураббийларимиз томонидан амалга оширилган ўзгариш ўзини оқлади. Абдураззоқ Жўраевнинг ўрнига майдонга тушган Соҳиб Абдуллаев дастлабки уринишдаёқ голли пас муаллифига айланди. Қанотдан тезликда қочиб кетган Соҳиб тўпни Ғайрат Жўраевга етказиб берди. Ғайрат эса худди Бухорода бўлгани каби якуний зарбани беришда хатога йўл қўймади.

Ўтказиб юборилган голдан кейин самарқандликлар ҳужумкорликни янада оширишди. Бу ҳол ўйин якунланишига яқин “Динамо”нинг голи билан якунланди. Чап қанот ҳимоясида йўл қўйилган хатодан кейин Сирож Сайфиев бўш қолдирилган худуддан жарима майдончамизга ёриб кирди ва Романенкони доғда қолдирди. Шу ҳисоб ҳакамнинг финал хуштаги чалингунга қадар ўзгаришсиз қолди.

 

 

Навбатдаги учрашув

Олий лига, 16- тур

05.08.2017


Ўтган ўйинлар

25/06 Насаф - Навбаҳор - 4:0

20/06 Навбаҳор - Олмалиқ 1:1

14/06 Сўғдиёна - Навбаҳор 2:1

27/05 Навбаҳор - Бунёдкор 1:1

18/05 Бухоро - Навбаҳор 3:3

 

 

 

Турнир жадвали

№ Жамоа

Ў

Ю

О

1. Локомотив

14

10

32

2. Қўқон-1912

15

7

27

3. Насаф

14

8

26

4. Олмалиқ

15

6

24

5. Пахтакор

15

7

24

6. Бухоро

15

7

23

7. Металлург

14

6

20

8. Машъал

15

5

20

9. Қизилқум

15

5

20

10. Динамо

15

5

19

11. Навбахор

15

4

19

12. Бунёдкор

14

4

18

13. Сўғдиёна

15

5

17

14. Шўртан

15

5

15

15. Нефтчи

15

2

11

16. Обод

15

2

9

Олий лига-2017

05/08 "Обод" - "Навбаҳор"

05/08 "Динамо" - "Металлург"

05/08 "Нефтчи" - "Шўртан"

05/08 "Олмалиқ" - "Бухоро"

06/08 "Қизилқум" - "Пахтакор"

06/08 "Насаф" - "Қўқон-1912"

06/08 "Сўғдиёна" - "Бунёдкор"

07/08 "Локомотив" - "Машъал"



Мактублар почтаси

Мактублар почтасидан фойдаланиш учун сайтга киринг ёки регистрациядан ўтинг!

Авторизация

FAQ

ПАНЕЛЬ
ПАНЕЛЬ