pfcnavbahor.uz "Навбаҳор" профессионал футбол клубининг расмий сайти
Навбаҳор Вобкентдан очко билан қайтди
25.05.2013 19:30

«Навбаҳор»нинг сўнгги пайтларда намойиш этаётган натижаларидан сўнг кўпчиликда жамоага нисбатан ишончсизлик юзага келганди. Зеро, «Лочинлар» ўз уйларида «Бунёдкор» (0:3) ҳамда биринчи лигада тўп сураётган «Машъал» (0:2) клубларига имкониятни бой берганди. Аммо «Бухоро»га қарши Ўзбекистон чемпионатининг тўққизинчи турида футболчиларимиз бу гаплар ассосиз эканлигини исботлашди. Ўйин бошида пенальтидан сўнг ўз дарвозасидан тўп олиб чиққан «Навбаҳор» ўйин якунида ирода намойиш этиб, сафардан очко билан қайтишни уддасидан чиқишди. Айтиш жоизки, бир кун аввал ушбу икки жамоа ўринбосарлари ўртасида кечган бахсда «Навбаҳор» вакиллари 2:0 ҳисобида ғалабани тантана қилишганди. Вакилларимизнинг ҳар икки голига Шухрат Расулов муаллифлик қилди.

Бевосита ўйинга тўхталадиган бўлсак, учрашув аввалидаёқ мезбонлар худди «Навбаҳор» сингари ғалаба учун майдонга чиқишганини исботлашга урунишди. Натижада вазиятлардан бирида ўз жарима майдони ичида Ғайрат Жўраев қўлига тўп теккани учун Зайлобиддинов 11 метрлик жарима нуқтасини белгилади. Пенальтидан собиқ футболчимиз Алишер Мақмудов унумли фойдаланиб, беллашувдаги ҳисобни очди. Шундан сўнг ҳам футболчиларимиз тушкунликка тушмай вазиятни ўнглашга ҳаракат қилишди. Бу орада Леонид Кошелев ва Собир Ҳамидовларда гол уриш учун имкониятлар бўлди, аммо ярим ҳимоячиларимизнинг якунда берган зарбалари ноаниқ кўриниш олди. Биринчи бўлим шу тариқа ниҳоясига етди.

Иккинчи бўлимда мураббийлар керакли кўрсатмаларини беришгач яна «Навбаҳор» бор кучи билан олдинга интилди. Айтиш лозимки, учрашувнинг иккинчи ярми деярли тўлиқ устунлик билан «Навбаҳор» томонида бўлди. Майдон эгаларининг кам сонли ҳужумларидан бирида Маҳмудов дубльга эришиши мумкин эди. Лекин, Денис Романенконинг махорати бунга йўл қўймади. Қулай имкониятларни кўкка совурган Абдураззоқ Жўраев ўрнига Соҳиб Абдуллаев туширилгач бу ўзгариш якунда фойда берди. Учрашувга тезда киришиб кетган ёш ўйинчимизда ҳам ўйинда бурулиш ясашга имконият бўлди. Лекин «Бухоро»нинг ҳимоя чизиғи бунга тўсқинлик қилиб келди. «Навбаҳор» ўйин тугаш арафасида барибир ўз сўзини айтишга муваффақ бўлди. Айнан Соҳиб Абдуллаев жарима майдони ичига ошириб берган тўпини Ғайрат Жўраев чамаси 14 метрлардан Сардор Қобулжонов қўриқлаган дарвозага жойлаб қўйди. Шундай қилиб “Навбаҳор” Вобкентдан очко билан қайтди.

 

Навбатдаги учрашув

Олий лига, 9- тур

04.05.2017


Ўтган ўйинлар

28/04 Пахтакор - Навбаҳор 1:0

22/04 Навбаҳор - Шўртан 1:0

15/04 Металлург - Навбаҳор 0:0

07/04 Навбаҳор - Машъал 1:0

31/03 Динамо - Навбаҳор 0:1

 

 

 

 

 

 

 

Турнир жадвали

№ Жамоа

Ў

Ю

О

1. Локомотив

6

5

15

2. Қўқон-1912

7

4

14

3. Машъал

8

4

14

4. Навбахор

8

4

14

5. Динамо

7

4

13

6. Насаф

6

3

10

7. Бухоро

7

3

10

8. Пахтакор

8

3

10

9. Бунёдкор

7

2

9

10. Шўртан

7

3

9

11. Қизилқум

7

2

8

12. Олмалиқ

7

2

8

13. Сўғдиёна

7

2

7

14. Обод

7

1

6

15. Нефтчи

7

1

5

16. Металлург

6

1

4

Олий лига-2017

03/05 "Бунёдкор" – "Металлург"

04/05 "Навбаҳор" "Локомотив"

06/05 "Насаф" "Нефтчи"

06/05 "Бухоро" – "Шўртан"

06/05 "Қўқон-1912" – "Пахтакор"

06/05 "Обод" – "Қизилқум"

06/05 "Олмалиқ" – "Динамо"

06/05 "Сўғдиёна" – "Машъал"

Мактублар почтаси

Мактублар почтасидан фойдаланиш учун сайтга киринг ёки регистрациядан ўтинг!

Авторизация

FAQ

ПАНЕЛЬ
ПАНЕЛЬ